Давлат ва корпаратив қарзлар бир йилда қарийб 14,9 млрд долларга ортган. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида қайд этилган.

Жорий йил 1-чорагида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилди. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарзлар 32,6 млрд долларга тенг бўлган.
Январь март ойларида ташқи қарз қолдиғи 4,3 млрд долларга ўсган (давлат ташқи қарзи +1,9 млрд доллар, корпоратив ташқи қарз +2,4 млрд доллар). Аввалги чоракдаги (2024 йил 4- чораги) ташқи қарз ўсиши 3,9 млрд доллардан иборат бўлган.
Охирги бир йилда мамлакат умумий ташқи қарз қолдиғи 14,9 млрд долларга кўпайган. Шундан давлат ташқи қарзи 6,2 млрд доллар, корпоратив ташқи қарз 8,7 млрд доллар ошган.
Таҳлилларга қараганда, Ўзбекистон корпоратив ташқи қарзи асосан давлат компаниялари ва банкларининг қарзи ҳисобланади.
Аввалроқ 2024 йил якунида ҳукумат ва корхоналар томонидан хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари ва инвесторлардан олинга қарзлар қолдиғи 64,1 млрд долларга етгани очиқланган.
Изоҳ (0)