АҚШ президенти Америка Мустақиллик кунини нишонлаш чоғида яна бир ҳужжатни имзолади, деб хабар берди CBS News.

Ушбу қонун қайта тикланадиган энергия учун солиқ имтиёзларини тезлаштирилган босқичма-босқич бекор қилишни ва электр транспорт воситалари учун солиқ имтиёзлари муддатини қисқартиришни, шунингдек, Medicaid’ни (паст даромадли одамлар учун тиббий суғурта дастури — таҳр.) қисқартиришни ўз ичига олади.
Якуний қонун лойиҳаси барча республикачиларни қаноатлантирмади. Ҳатто республикачилар партиясидаги айримлар бу қонуннинг охирги бандига қарши чиқишди. Бироқ президент ва Конгресс уни 4 июлгача бўлган муддатдан олдин қабул қилишга муваффақ бўлишди.
Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт қонун лойиҳасини “президент сайловолди ташвиқоти олиб борган ва Америка халқи овоз берган ҳар бир сиёсатнинг тимсоли” деб атади ва бу “Америка халқининг ғалаба куни” эканлигини айтди.
Умуман олганда, қонун солиқлар ва харажатларни 4,5 триллион долларга қисқартириши керак. Бироқ қонун лойиҳасининг танқидчилари АҚШ давлат қарзи ҳам худди шунча миқдорга ошишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)