• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    2024 йилда ташқи савдо баланси тақчиллиги 17,4 млрд долларни ташкил этди  — Марказий банк

    Ўтган йили экспорт ва импорт ҳажми ўртасидаги салбий тафовут 17,4 млрд долларни ташкил этди. Мамлакат ташқи савдосида тақчиллик (экспорт ҳажми импортникидан кам) юқори даражада сақланиб қолмоқда.

    Инфографика: Марказий банк

    Марказий банк мустақил равишда ташқи савдо балансини таҳлил қилиб келади. Статистика қўмитаси ҳам мазкур ҳисобни юритади. Масъуллар икки тузилманинг товар ва хизматлар экспорт–импорти ҳажмини ҳисоблаш методлари турличалигини айтиб келади. Шу боис, рақамлар ҳам бир-биридан фарқ қилади.

    Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон экспорти ҳажми 26,2 млрд долларни (2023 йилдагидан 4,5 фоиз кўп), импорти 43,6 млрд долларни (2,3 фоиз ўсган) ташкил этди. Бунда ташқи савдо баланси тақчиллиги қарийб 17,4 млрд доллар бўлган. Таққослаш учун, 2023 йилги дефицит 17,6 млрд долларга етганди.

    2024 йилда мигрантларга талаб ҳамда иш ҳақининг ошиши, меҳнат миграцияси географияси кенгайиши бирламчи ва иккиламчи даромадлар тушумларини кўпайтирди. Ўз навбатида, хориж фуқаролари инвестиция даромадларининг ошиши харажатларни кўпайтирувчи омиллардан бўлди.

    “Натижада бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси мусбат салдо билан шаклланиб, мос равишда 1,1 млрд ва 10,6 млрд долларни ташкил этган ҳолда савдо баланси тақчиллигини қисман қоплади. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги молиявий ҳисоб бўйича капитал тушумлар, хусусан, тўғридан-тўғри, портфел инвестициялар ва бошқа манбалар жалб қилиниши ҳисобига молиялаштирилди. 2024 йилда жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 5,7 млрд долларни ташкил қилди (2023 йилда 7,8 млрд доллар). Бунга савдо баланси манфий салдосининг камайиши билан бирга иккиламчи даромадлар компоненти бўйича келиб тушган жорий трансфертлар ҳажмининг сезиларли даражада кўпайиши таъсир кўрсатди”,—дейилади Марказий банк таҳлилида.

    Бирламчи ва иккиламчи даромадлар компанентида меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистонга пул ўтказмалари асосий ўринда туради. 2024 йилда муҳожирга мамлакатга 14,8 млрд доллар пул юборган (2023 йилдагидан 30 фоиз кўп). Мазкур маблағлар республикага кириб келиши натижасида экспорт камлиги, импорт ҳажми эса кўплиги ўртасидаги тафовут сезиларли ёпилган. Шу билан бирга, молиявий ҳисоб бўйича капитал тушумлар, хусусан, тўғридан-тўғри, портфел инвестициялар ва бошқа манбалар жалб қилиниши ҳисобига тақчиллик ўрни қопланган.

    Инфографика: Марказий банк

    2024 йилда мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киритилиши 2,8 млрд долларга тенг бўлди (йиллк ўсиш 32 фоиз). Портфел инвестицияларнинг соф жалб қилиниши асосан халқаро облигациялар билан боғлиқ операциялар ҳисобига 3,1 баробарга кўпайиб, 3,1 млрд долларни ташкил қилди.

    “Юқоридаги таркибий омиллар ҳисобига 2024 йил якуни бўйича молиявий ҳисоб манфий салдоси 7,4 млрд долларни ташкил этди”,—дея қайд этган Марказий банк.

    Аввалроқ Статистика қўмитаси 2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 65,9 млрд долларга етганини маълум қилганди. Шундан экспорт ҳажми 26,94 млрд доллар, 38,98 млрд доллар бўлган.  

    2024 йил якунига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 64,1 млрд долларни (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 55,7 фоиз) ташкил қилди. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 33,9 млрд доллар (ЙAIМга нисбатан 29,5 фоиз) ҳамда корпоратив ташқи қарз 30,2 млрд долларга тенг бўлди. 

    Жорий йилги кутилмалар қандай?

    Марказий банк асосий сценарийсига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг жами экспорти ҳажми ўтган йилдагига нисбатан (26,2 млрд доллар) 10–12 фоиз кўпроқ ўсиши кутилмоқда.

    Экспорт тушумлари ортишига қатор омиллар таъсир қилиши прогноз қилинмоқда. Жумладан, асосий савдо ҳамкори ҳисобланган давлатларда Ўзбекистоннинг экспорт товарларига талаб кўпайиши, чет элга сотиладиган хом ашёлар қимматлашиши кутилмалари сақланиб қолмоқда.

    Шу билан бирга, олтин нархи юқори даражада шаклланишда давом этиши, кумуш ва мис нархлари ўсиши кутилмоқда. Ўз навбатида туризм, транспорт ва логистика, алоқа, компьютер ва IT соҳаларида хизматлар экспорти ҳажми ортиши эҳтимоли юқори.

    Жорий йилда импорт ҳажми ўтган йилдагига (43,6 млрд доллар) қараганда 8–10 фоиз ўсиши кутилмоқда.

    Ишчи кучига талаб ва ойликлар юқори даражада сақланиб қолиши ҳисобига меҳнат муҳожирлари даромадлари ошишини рағбатлантириши мумкин. Натижада Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажми 2024 йилдагидан (14,8 млрд доллар) 10–15 фоиз юқори ўсиши кутилмоқда.

    2025 йилда жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги асосан хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф киритилиши, портфел инвестициялар ва ташқи қарз маблағлари жалб қилиниши ҳисобига молиялаштирилиши кутилмоқда.

    30 март, 17:01   Изоҳ (0)   3773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    Газ экспорти тўхтамаган, автомобиль импорти камайган — 2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай бўлди?

    21 январ, 14:55

    Аҳоли ва бизнесда коммунал тўловлар қимматлашишидан хавотир кучайган — Марказий банк

    20 март, 13:13

    Қайси соҳаларда бўш иш ўринлари кўпроқ? Ўзбекистон меҳнат бозори таҳлил қилинди

    30 март, 14:00

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи миқдори маълум қилинди

    29 март, 14:14

    “Газпром” рекорд зарар туфайли ходимларини қисқартириб, активларини сотмоқчи — FТ

    27 март, 15:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.