• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон фискал ва монетар сиёсати бўйича таҳлил ва тавсияларини эълон қилди. Хулосаларда қатор муҳим иқтисодий масалаларга тўхталиб ўтилган.

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    Иқтисодий ўсиш ва инфляция

    Жамғарма прогнозига кўра, жорий йилда мамлакат иқтисодий ўсиши 5,9 фоизни ташкил этиши мумкин. 2026 йилдаги кўрсаткич 5,8 фоиз атрофида барқарор бўлиши кутилмоқда.

    ХВЖ 2025 йилда республикадаги умумий инфляция даражаси 8,4 фоизгача пасайиш кутилмаларини очиқлаган. Бунга 2024 йил майда оширилган энергия нархлари таъсирининг сусайиши, қатъий фискал ва монетар сиёсат инфляцион босимни камайтириши асосий омиллар сифатида келтирилган. Келаси 2026 йил якунида эса инфляция даражаси 6,5 фоизгача тушиши прогноз қилинган.

    2027 йил охирига бориб, инфляция Марказий банк белгилаган 5 фоизлик мақсадли даражагача пасайиши кутилмоқда. Бунинг учун қуйидаги чоралар кўрилиши зарурлиги билдирилган:

    • қатъий пул-кредит сиёсати;
    • макропруденсиал сиёсатнинг кучайтирилиши;
    • бюджет интизомини доимий сақлаш.

    Аммо йиллик ўртача 5 фоизлик инфляцияга эришиш 2028 йилда рўй бериши прогноз қилинмоқда.

    Нархлар пасайиши учун ҳукумат тузилмавий ўзгаришларни ҳам амалга ошириши муҳимлиги баён этилган. Жумладан, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш, меҳнат бозорини ривожлантириш, рақобатни ошириб, энергетика тарифларини либераллаштиришни якунлаш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш назарда тутилган.

    Skrinshot: ХВЖ
    Скриншот: ХВЖ

    Бюджет тақчиллиги, давлат қарзи ва олтин

    ХВЖ 2025 йилда Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5 фоиз даражасида сақланиб қолишини кутмоқда.

    “Бу тақчиллик асосан сармояга оид импортлар (инвестиция учун келтирилган техника, ускуналар ва ҳоказо) ҳисобига юзага келади”, дейилади таҳлилда.

    Жамғарма мамлакат олтин сотуви кўпайиши ҳисобига бошқа товар ва хизматлар экспорти пасайишини қоплай олишини қайд этган. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2026 йил охирига бориб тахминан 9,2 ойлик импортни қоплай оладиган даражада бўлиши прогноз қилинган.

    “2030 йилгача халқаро захиралар камида олти ойлик импортни қоплаш даражасида бўлиб қолади”, дея маълум қилинган ҳисоботда.

    Жамғарма давлат йиллик ташқи қарз олиш лимитларига қатъий риоя қилиши лозимлигига алоҳида урғу берган.

    “Қарз лимитларини ошириш — давлат қарзини кўпайтирибгина қолмай, бюджетга бўлган ишончни сусайтиради ва инфляцион босимни кучайтиради”, дея воқеликни таҳлил қилган манба.

    Жамғармага Ўзбекистон ҳукумати вакиллари давлат харажатларини олтин нархи ўзгаришларига боғламаслик тарафдори эканини билдирган. Лекин бу ўзига хос мураккаб жараён сифатида баҳоланган. Чунки олтин нархи кўтарилганда кўпинча бошқа иқтисодий соҳалар заифлашади ва бу ҳолатда ҳукумат ёрдамига эҳтиёж кучаяди.

    Таҳлилда бюджет харажатларини оптималлаштириш бўйича ҳам тавсиялар берилган. Аввало, давлат хизматчиларининг иш ҳақи харажатларини тартибга солиш муҳимлиги билдирилган. Шунингдек, рақобатсиз давлат харидларини қисқартириш ва Марказлаштирилган харид агентлигини ташкил этиш тавсия қилинган.

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    Солиқ сиёсатига доир тавсиялар

    ХВЖ Ўзбекистонда солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайиб бораётганини қайд этган. Бу эса бюджет барқарорлигига таҳдид солади.

    2025 йил бюджети янги солиқ имтиёзларини қўшмоқда ва мавжудларини узайтиришни назарда тутмоқда. Мазкур қарор солиқ базаси ўсишига тўсқинлик қилади. Таҳлилда солиқ базасини кенгайтириш зарурлиги ёзилган.

    Жамғарма ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда акциз солиқларни оширилса, ЯИМ ҳажми 1,1 фоиз кўпаяди. Агар инвестицион чегирмаларни камайтирилиб, даромад солиғи имтиёзлари қайта кўриб чиқилса, яна 1,1 фоиз ўсиш бўлиши мумкин.

    “Божсиз импорт имтиёзларини бекор қилиш ва янгиларини бермаслик ЯИМни 3,2 фоиз оширади”, дейилади ўрганиш хулосасида.

    Жамғарма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини прогрессив қилишни ҳам тавсия этган. Бунда юқори даромадлилар кўпроқ солиқ тўлаши кераклиги назарда тутилган. 

    “2025–2030 Солиқ қўмитаси ислоҳот стратегиясини тез тасдиқлаши зарур. Яширин иқтисодиётига қарши курашиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш муҳим. Бунда нақд пулсиз тўловларни рағбатлантириш катта аҳамиятга эга”, дея ўз тавсияларини берган жамғарма.

    Пенсияга оид тавсиялар

    ХВЖ Ўзбекистон пенсия тизимида ўрта муддатли барқарорликни таъминлаш учун ўзгартиришлар қилиш зарурлигини билдирган. Биринчи навбатда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш лозимлиги келтирилган. Шу билан бирга, ҳукуматга қуйидаги тавсиялар берилган:

    • Автоматик нарх индексациясини жорий қилиш (яъни инфляцияга қараб пенсияни автоматик ошириш);
    • Пенсия нафақаси миқдорини меҳнат фаолияти давомидаги ўртача даромад асосида ҳисоблаш;
    • Айрим ташкилотлар учун белгиланган имтиёзли бадал ставкаларини босқичма-босқич бекор қилиш билан бир вақтда стандарт бадал ставкасини ошириш.

    Жамғармага кўра, кексаликда камбағалликни камайтириш мақсадида бериладиган ҳар қандай ижтимоий нафақалар қатъий манзилли бўлиши лозим. Булар эҳтиёжмандликни баҳолаш асосида аниқланиб, давлат бюджетидан молиялаштирилиши ва такрорланишларнинг олдини олиш учун бошқа ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари билан узвий боғлиқ ҳолда бошқарилиши керак.

    Валюта бозори ҳақида

    Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон Марказий банкига валюта курсининг кенгроқ диапазонда ҳаракатланишига имкон беришни тавсия қилган. Жамғарма регуляторнинг валюта бозорига аралашувини икки асосий ҳолат билан чеклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

    Биринчидан, нейтралитет принципи асосида. Яъни Марказий банк сотиб олган олтин миқдорида валюта сотиши керак. Бу орқали пул массаси ортишининг олди олинади.

    Иккинчидан, фавқулодда вазиятларда валюта бозорига аралашув чекланиши муҳим. Бунга мисол сифатида пандемиядан сўнг (2021 йил) ёки Россия-Украина уруши бошланишидаги (2022–2023 йиллар) ўзгарувчан даврларни келтириш мумкин.

    “2024 йилда Марказий банк олтин харид қилган миқдорга тенг валюта сотмаган. Бу эса муқобил йўллар билан ортиқча пул массасини камайтиришга олиб келган. Мазкур ҳаракат қўшимча харажат ва сиёсий ноаниқлик яратади. Принципга йил давомида риоя қилиш пул массаси ошишидан сақлайди ва валюта курси мослашувчанлигини таъминлайди”, дейилади таҳлилда.

    “Давлат банклари фаолияти самарасиз”

    2023–2024 йилларда учта банк хусусийлаштирилганига қарамай, ҳали ҳам 9 та давлат банки тизимидаги активларнинг 65 фоизини эгаллаган. Давлат баъзи хусусий банкларда ҳам кичик улушларга эга. Хусусий банклар ҳам давлат дастурларида (имтиёзли ипотека, ёшлар ва кичик бизнес кредитлари) иштирок этишга мажбур қилинмоқда.

    Таҳлил қилинишича, имтиёзли кредитлар ҳажми камайган бўлса-да, 2024 йил охирида умумий кредитларнинг 24,1 фоизини ташкил этди. Давлат банклари самарасиз фаолият олиб бормоқда. Чунки улар кредитларни бозор ставкаларидан паст нархда, ҳукумат кафолатлари билан “устувор” йўналишларга йўналтирмоқда. Бу эса кредит сифати пасайишига, муаммоли кредитлар ошишига ва капитал етарлилигининг камайишига олиб келмоқда. Натижада давлат бу банкларни йилига ЯИМнинг 2 фоизигача миқдорда субсидия билан қўллаб-қувватламоқда. Хусусий ва хорижий банклар эса кўпроқ фойдали ва ликвиддир. 

    “Давлат банклари фақат тижорат мақсадларига хизмат қилиши керак. Ижтимоий вазифаларни бажариш — корпоратив режада алоҳида кўрсатилиши ва бюджетдан тўлиқ ҳамда очиқ молиялаштирилиши лозим. Банк кенгаши ва раҳбариятига мустақил ва малакали аъзолар тайинланиши зарур”, дея тавсия берган ХВЖ.

    Таҳлилда банк бошқаруви мустақил ишлаши ва KPI учун жавобгарлик бўлиши зарурлиги таъкидланган. Жараёнга ҳукумат бевосита аралашмаслиги лозимлиги қайд этилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Хусусийлаштириш жараёнлари ҳам очиқ, рақобатли, тартибга солинган тарзда бўлиши шартлиги келтирилган. Банк соҳасида тажрибага эга стратегик сармоядорлар жалб этилиши муҳимлиги таъкидланган.

    Давлат йирик банкларни “сиёсий банк” сифатида сақлаб қолмоқчи, аммо бу молиявий хатарлар ва бюджет харажатларини ошириши мумкин. Шу сабаб бундай режадан воз кечиш тавсия этилади, дейилади хулосада.

    ХВЖга кўра, давлат банкларини тижоратдан четга чиқиши муаммолар туғдирмоқда. Уларни соғломлаштириш зарур.

    Умуман олганда, давлат корхоналари ва банкларига кўмакни босқичма-босқич бекор қилиш тавсия этилган. Уларнинг корпоратив бошқарувини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланган.

    “Ҳукумат молиявий секторда ҳали ҳам асосий ролни ўйнайди. Бу эса самарадорликни камайтиради, хусусий сектор учун кредитлар қимматлашишига ва фискал харажатлар ортишига олиб келади. Муаммоларни камайтириш учун давлат банкларининг тижоратга йўналтирилган фаолиятини кучайтириш, имтиёзли кредитларни босқичма-босқич бекор қилиш ва йирик банкларни хусусийлаштиришни жадаллаштириш зарур. Шунингдек, халқаро амалиётларга мувофиқ кредитларнинг сифатини тўғри баҳолаш ва муаммоли кредитлар (NPL) бўйича ҳисоботни яхшилаш лозим”, дея қайд этган жамғарма.

    Ўз навбатида молиявий назорат, хавфсизлик тармоқлари ва инқирозга қарши бошқарув тизимлари кучайтирилиши кераклиги ҳам тавсия қилинган.

    25 июн, 19:20   Изоҳ (0)   473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #инфляция#Бюджет тақчиллиги#давлат қарзи#олтин#Иқтисодий ўсиш#ХВЖ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўтган йили даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 400 минг кишига кўпайди” — Жамшид Қўчқоров 

    4 июн, 11:23

    Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди

    4 июн, 18:02

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    7 июн, 14:20

    “Олтин нархи баландлиги омадимиз”. Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат

    10 июн, 20:35

    “Давлат бюджетидан субсидия ва инвестицияларга харажат қилмаслик керак” — Абдулла Абдуқодиров

    14 июн, 16:00

    “General Motors билан тузилган шартномаларга қатъий амал қиламиз” — Акмалхон Ортиқов UzAutoMotors қандай сотилиши ҳақида

    20 июн, 11:03

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    23 июн, 18:37

    Ташқи савдо: Ўзбекистон чет эл билан нималарни кўпроқ олди-сотди қилмоқда?

    24 июн, 14:34

    Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилинди

    25 июн, 15:15

    Ўзбекистонда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда — ХВЖ 

    25 июн, 16:28

    ХВЖ: Ўзбекистонда самарасиз божхона имтиёзлари бекор қилинса, иқтисодий ўсиш 3,2 фоизгача ошади

    25 июн, 17:46
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.