• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Moody’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди

    Moody’s халқаро рейтинг агентлиги томонидан 13 июнь куни Ўзбекистон суверен кредит рейтингига бағишланган навбатдаги ҳисобот эълон қилинди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, республиканинг кредит рейтинг баҳоси “Bа3” (“BB-”) даражасида тасдиқланиб, рейтинг кутилмаси “барқарор”дан “ижобий”га оширилди.

    Moody’s томонидан 2025 йилнинг бошидан бери 11 та мамлакатнинг суверен кредит рейтинги баҳоси ёки кутилмаси пасайтирилган ҳамда 12 та мамлакатники оширилган. Ҳисоботда Ўзбекистон суверен кредит рейтинги кутилмасининг “ижобий”га оширилиши амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар орқали иқтисодий сиёсат самарадорлиги ва институтлар сифати яхшиланиши билан боғлиқ эканлиги таъкидланган.

    Жумладан, энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон раҳбариятининг келгусидаги мураккаб ислоҳотларни амалга ошириши салоҳияти ва қатъиятини кўрсатиши қайд этилган.

    Хусусан, 2027–2028 йилларда электр энергияси ва газ таннархини қоплаш даражасига эришиш мақсадида тарифлар оширилганлиги, аҳолини инфляция таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида иш ҳақи ва пенсиялар бир неча бор кўтарилганлиги ҳамда давлат корхоналарига ажратилаётган субсидиялар қисқарганлигига алоҳида эътибор қаратилган.

    Агентлик бошқарувни такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар, жумладан давлат корхоналари кузатув кенгашларида мустақил кенгаш аъзолари улуши 25 фоизга, давлат банкларида 40 фоизга етгани ва 2027 йилга қадар давлат банкларида 50 фоиздан ошириш мақсадини эътироф этган.

    Коррупцияни тийиб туриш ва бошқарув сифатини яхшилаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги, “Давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги ва “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани ҳамда маълумотлар очиқлиги ва шаффофликнинг доимий яхшиланиб бориши ижобий баҳоланган.

    Ҳисоботда 2024 йилда 18 та йирик давлат корхоналари ва банклари улушларини ўтказиш асосида Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилганлиги ҳамда Франклин Темплтон томонидан бошқарилишига алоҳида эътибор берилган. Шунингдек, 29 та йирик давлат корхоналарининг акцияларини оммавий жойлаштириш режалаштирилгани кўрсатиб ўтилган.

    Ҳисоботда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2024 йилда 6,5 фоизни ташкил этгани ҳамда ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш суръатлари барқарор даражада сақланиши қайд этилган. Агентлик 2025 йилда иқтисодий ўсиш 5,8 фоизни, 2026 йилда эса 5,7 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.

    Бунда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ инфратузилма, хусусан энергетика ва транспорт соҳаларига ошиб бораётган инвестициялар иқтисодий ўсишни рағбатлантириши таъкидланган.

    Moody’s ҳисоботига кўра, энергетика соҳасидаги субсидияларнинг қисқартирилиши, ижтимоий харажатларнинг янада мақсадли йўналтирилиши ва экспорт товарлари учун ижобий нарх конюнктураси шаклланиши натижасида бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 2023 йилдаги 4,9 фоиздан 2024 йилда 3,3 фоизгача камайди.

    Агентлик томонидан 2025–2027 йилларда бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан ва давлат қарзи ҳажми ЯИМга нисбатан 40 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинган. Moody’sга кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинг баҳоси қуйидаги ҳолларда оширилади:

    • бошқарув ва институционал тизимни яхшилашга қаратилган ислоҳотлар натижасида мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий ўсиш салоҳиятини мустаҳкамласа;
    • фискал барқарорликни сақлаган ва ижтимоий харажатларни кескин оширмаган ҳолда иқтисодий рақобатбардошликни кўтариш ҳамда йирик давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш давом эттирилса.

    S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор” даражадан “ижобий” даражага яхшилаганди.

    Жаҳон банки “Глобал иқтисодий истиқболлар” ҳисоботини эълон қилган эди. Ҳисоботда Европа ва Марказий Осиё учун тенденциялар, прогнозлар ва хавфлар таҳлил қилинади.

    Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2024 йил охирида 6 фоизни ташкил этди. 

    Келгуси йиллар учун прогноз

    Жаҳон банки прогнозида маълум қилинишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йили 5,8 фоиз, 2026 йили эса 5,9 фоиз ўсади. Таъкидлаш лозим, бу — Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 

    2024 йилнинг октябрь ойида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 ва 2026 йилларда мос равишда 5,8-5,9 фоиз ўсиши ҳақида маълум қилинганди.

    14 июн, 11:35   Изоҳ (0)   3324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Моодйъс#рейтинг прогноз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Moody’s Ўзбекистон банк тизими рейтингини «барқарор» деб баҳолади

    16.04.2014, 00:09

    Moody’s Россиянинг «Ba1» даражасидаги рейтингини тасдиқлади

    23.04.2016, 22:43

    Moody’s Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозини сақлаб қолди

    02.08.2016, 09:52

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ корпоратив бошқарувини такомиллаштириш– бутун мамлакат учун муҳим қадамдир

    25.10.2018, 09:00

    Fitch дунё иқтисодиётида ЯИМ қулаши ҳақидаги прогноз икки бараварга ёмонлашганини эълон қилди

    23.04.2020, 08:05

    Глобал иқтисодий ўсиш бўйича прогнозлар ёмонлашишда давом этмоқда

    27.05.2022, 15:23

    Moody’s Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди

    21.01.2023, 00:11

    “Ўзмиллийбанк” АЖ кредит рейтинги даражаси ошди

    27.01.2023, 12:37

    Халқаро агентлик Ўзбекистон иқтисодиётини 2023 йилда 5 фоизга ўсишини кутмоқда

    16.02.2023, 23:31

    2022 йилда “Ўзбекинвест” компанияси халқаро суғурта бозоридаги иштирокини 3 баробарга оширди

    28.02.2023, 09:00

    2023 йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси бизнеснинг асосий кўрсаткичларини икки баравардан ортиқ ўсишини таъминлади

    21.07.2023, 09:05

    Вақт синовидан ўтган ишонч — Alfa Invest Ўзбекистон суғурта бозоридаги 20 йиллик самарали фаолиятини нишонламоқда

    04.08.2023, 12:00

    Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини “B1” дан “Bа3”га оширди

    14.09.2023, 15:00

    2023 йилнинг 9 ойида “Ўзбекинвест” бизнес ҳажмини икки баравардан ортиқ ўсишини таъминлади

    30.10.2023, 09:00

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси IPO жойлаштириш жараёнини бошлади 

    16.11.2023, 09:00

    Tenge Bank халқаро Тҳе Banker журналининг "Ўзбекистон йил банки - 2023" мукофотига сазовор бўлди 

    01.12.2023, 13:30

    2023 йил якунида “Ўзбекинвест” асосий ривожланиш кўрсаткичларининг динамик ўсишини таъминлади

    16.02.2024, 09:00

    2023 йилда “Ўзбекинвест” халқаро қайта суғурта бозорида 136 та давлатда 53 миллион АҚШ доллари миқдоридаги операциялар ҳажмини таъминлади

    07.03.2024, 09:01

    2020 йил бошидан бери АҚШнинг энг бадавлат аҳолисининг бойлиги жами 49 фоизга ошди

    29.03.2024, 19:36

    InfinBANK ўзининг кредит рейтингини B1 даражагача яхшилади 

    09.04.2024, 20:15

    InfinBANK'га тўрт миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ишонч билдирмоқда

    28.05.2024, 13:30

    Банк ишончлилигини TBC Bank мисолида текширамиз

    24.06.2024, 18:00

    Ўзбекистонда давлат ўзининг йирик банкларини қўллаб-қувватлаш эҳтимоли юқори

    4 март, 22:00

    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

    15 май, 10:30

    Биткоин нархи рекорд даражада ошди

    22 май, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.