Сирдарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 361 кг эшак гўшти тўхтатиб қолиниши, Марказий банк Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритгани юзасидан муносабат билдириши, Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилиши — “Дарё” нашри 4 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистон йўлларида сунъий интеллектга асосланган ҳаракатни бошқариш тизимлари жорий этилиши мумкин
Бу борада Жанубий Корея билан ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча “Афросиёб” рейслари қўйилади
Тошкент ва Самарқанд ўртасида 5—8 июнь кунлари қўшимча қатновлар бўлади.
Ўзбекистонда кадастр паспортларини бериш муддатлари узайтирилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонда 1 июлдан тўланадиган барча пенсия ва нафақалар миқдори эълон қилинди
Хусусан, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 820 минг сўм бўлади.
“Ўтган йили даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 400 минг кишига кўпайди” — Жамшид Қўчқоров
Бош вазир ўринбосари жами даромад солиғи тўлайдиганлар сони 6,3 млн нафарга етганини айтди.
Қашқадарёда собиқ ИИБ ходими пичоқлаб ўлдирилди
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Шавкат Мирзиёев Ли Же Мёнгни Жанубий Корея янги президенти этиб сайлангани билан табриклади
Уни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
Бюджетдан нафақа ва иш ҳақига тўловлар камайиб, давлат қарзи фоизлари ва бошқарув чиқимлари кўпайтирилди
Ҳукумат энг кўп субсидияларни энергетикага ажратишда давом этган.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси биринчи стипендия танловига аризалар қабули бошланди
Мазкур стипендия танлови учун жами 450 та ўрин ажратилди.
Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йилнинг баҳорги мавсумида республикада 136 млн туп дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилган.
Сирдарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 361 кг эшак гўшти тўхтатиб қолинди
Ҳайдовчи гўшт ўзига тегишли эмаслигини, айтилган манзилга олиб кетаётганини айтган.
Марказий банк Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритгани юзасидан муносабат билдирди
Ҳозирда арбитраж низосини мазмунан кўриб чиқишга тайёрлаш босқичида экани айтилган.
Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди
Вилоятда 3 млрд сўмлик субсидия, нафақа ва кредит маблағлари талон-торож қилинган.
Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди
Пенсия жамғармасидан ташқари 11 та ташкилот ўз ходимларига пенсия тайинлайди.
Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди
Аҳолининг бу борада тўлов интизоми 90 фоизни ташкил этмоқда.
Фарғонадаги кулолчилик цехида 7,6 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилди
Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Қашқадарёда қиз талашган йигитларнинг ота-онаси жарима тўлайдиган бўлди
Синфдош қизнинг ёнида бегона йигитни кўрган ўсмирлар жаҳл устида уни дўппослашган.
Тошкентда 19 ёшли йигит дарахтга осилган ҳолда топилди
Бош прокуратура ҳодиса бўйича маълумот берди.
Ховос тумани собиқ ҳокими Учқун Камолов озодликдан маҳрум этилди
У ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ер бериш тартибини бузиш каби жиноятларда айбланган.
Изоҳ (0)