• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи миқдори маълум қилинди

    Умумий ташқи қарз динамикасида ўсиш кузатилиб, давлат қарзи 4,2 миллиард долларга, корпоратив кредитлар ҳажми 6,6 миллиард долларга ортган.

    Инфографика: “Дарё”

    Марказий банк 2024 йил учун Ўзбекистон тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ҳамда ташқи қарзи бўйича кўрсаткичларни эълон қилди. Қайд этилишича, ўтган йил якунида ҳукумат ва корхоналар томонидан хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари ва инвесторлардан жалб қилинган жами қарзлар қолдиғи 64,1 миллиард долларга етди. Шундан 33,9 миллиард доллари давлат томонидан кафолатланган, қолган 30,2 миллиард доллари корхоналар зиммасидаги корпоратив (кафолатланмаган) ташқи қарзлардир.

    Таққослаш учун, 2023 йилдаги умумий ташқи қарз 53,3 миллиард доллар бўлган (давлат ташқи қарзи 29,7 миллиард доллар, корпоратив ташқи қарз 23,6 миллиард доллар).

    Марказий банк ҳисоб-китобларига қараганда, охирги йилларда корпоратив ташқи қарз миқдори тезроқ ўсмоқда. Чунки мамлакат компаниялари халқаро молия бозорларида ўз иштирокини ошириб келмоқда.

    Ўзбекистон тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ҳамда ташқи қарзи нашрига кўра, корпоратив ташқи қарз таркибида хусусий сектор корхона ва ташкилотлари билан бир қаторда устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган корхона ва банкларнинг хорижий кредиторлар олдидаги ташқи мажбуриятлари акс эттирилади. Бунда қарзлар давлат кафолатисиз жалб қилинади ҳамда улар бўйича тўловлар ушбу корхона ва банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Мисол учун, Навоий кон-металлургия комбинатининг Лондон фонд биржасида жойлаштирилган евробондлар суммаси тўлов балансининг портфел инвестициялар компонентида акс эттирилиб, ушбу мажбуриятлар юзасидан ҳукумат кафолати тақдим этилмаган.

    Ўз навбатида давлат ташқи қарзи таркибига ҳукумат томонидан ва ҳукумат кафолати остида жалб қилинган ташқи мажбуриятлар киритилади.

    2024 йил якунида давлат ташқи қарзларининг 17,9 миллиард доллари қатъий белгиланган фоиз ставкада, 15,64 миллиард доллари ўзгарувчан фоиз ставкаларда жалб қилинган.

    Давлат ташқи қарзи уч йўналишдаги кредиторлардан жалб қилинмоқда. Жумладан, мамлакат ташқи кредитларининг 57 фоизи халқаро молия институтларидан, 31 фоизи хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларидан, қолган 12 фоизи халқаро инвесторлардан олинган.

    2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонга энг йирик миқдордаги кредитлар Жаҳон банки томонидан ажратилган — 7,63 млрд доллар (жамидан 23 фоиз). Иккинчи йирик кредитор Осиё тараққиёт банки бўлиб, мамлакатдаги қарз қолдиғи 7,4 млрд доллар (22 фоиз).

    Учинчи йирик қарзлар халқаро инвесторлардан жалб қилинган — 4,1 млрд доллар.

    Давлат кафолати остида олинган кредитлар турли йўналишларга тақсимлаб келинади. Жумладан, қайтариладиган ташқи қарзларнинг қарийб 15,3 млрд доллари (умумий миқдорнинг 45 фоизи) давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

    Кредитларнинг 5,74 млрд доллари ёқилғи-энергетика саноатига ажратилган (умумий сумманинг 17 фоизи). Шу билан бирга, қуйидаги соҳаларга нисбатан йирик миқдорда ташқи қарз маблағлари йўналтирилган:

    • Қишлоқ ва сув хўжалиги — 2,9 млрд доллар (9 фоиз);
    • Транспорт ва транспорт инфратузилмаси — 2,85 млрд доллар (8 фоиз);
    • Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда бошқа секторлар — 2,45 млрд доллар (7 фоиз).

    Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда. Бу йил якунида кутилаётган ялпи ички маҳсулотга (125 миллиард доллар) нисбатан 36,7 фоизга тенг дегани. Жорий йилда 5,5 миллиард доллар миқдоридаги ташқи қарз олиниши белгиланган. Шундан 3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга, қолган 2,5 миллиард доллари инвестиция лойиҳалари учун йўналтирилиши кўзда тутилган.

    2026 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 140 миллиард доллардан ортиши прогноз қилинмоқда. Дастлабки таҳлилларда макроиқтисодий ҳамда фискал кўрсаткичлар барқарорлиги таъминланса, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати келаси йили 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу давлат қарзи 53 млрд доллардан ортишини англатади.

    Ташқи кредитлар миқдори кўпайиши фонида давлат бюджетидан қарзнинг фоиз тўловларини қайтариш харажатлари ҳам орта бошлаган. Масалан, 2023 йилда мазкур мақсад учун 8 трлн сўм ажратилган. 2024 йилда эса бу миқдор сезиларли ортиб, 14,5 трлн сўмга етган.

    Келгуси йилларда бюджетдан кредитлар фоизлари учун чиқимлар миқдори ортиб бориши кутилмоқда. Жумладан, 2025 йилда давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларига 21,1 триллион сўм, 2026 йилда 30,3 триллион сўм, 2027 йилда 33,8 триллион сўм йўналтирилиши прогноз қилинган.

    29 март, 14:14   Изоҳ (0)   14664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда инфляция яна кўтарилди

    3 март, 17:05

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    Банкларда қайтарилмаётган кредитлар миқдори рекорд даражада кўпайди

    23 март, 18:55

    “Газпром” рекорд зарар туфайли ходимларини қисқартириб, активларини сотмоқчи — FТ

    27 март, 15:17

    Ўзбекистонда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 5 йилда 18,5 фоизга ўсди

    25 март, 10:12

    Марказий банк бешта банкка нисбатан жарима қўллади

    24 март, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.