• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Янгича сув ҳисоблагич, аҳоли қарздорлиги ва субсидиялар: Тошкентда иссиқ сув таъминоти ҳақидаги саволларга жавоблар

    Тошкент шаҳрида иссиқ сув қувурларининг кўп қисми эскирган. Таҳлилларга кўра, уларни янгилашга камида 10 йил кетади. Пойтахт истеъмолчилари иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидан 353 миллиард сўм (28 миллион доллар) қарздор. Шу сабаб қарзи кўп ҳудудларга онлайн ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Жорий йил 2 июль куни Veolia Energy Tashkent компанияси журналистлар учун пресс-тур уюштирди. Жараёнда “Дарё” мухбири ҳам қатнашди. Иштирокчилар дастлаб Бектемир туманида янги қурилган қозонхона билан таништирилди. Айтилишича, у автомат тизимда ишлайди. Бунинг ҳисобига йилига гигакалория иссиқлик, 700 минг куб метр газ, 120 минг киловатт соат электр токи тежалади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”
    Veolia Франция компанияси бўлиб, сув, чиқинди ва энергия ресурсларини бошқаради. Компаниянинг Тошкентдаги шўба корхонаси 2022 йилда очилган.

    Пресс-тур доирасида корхона диспечерлик марказида масъуллар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Суҳбат давомида журналистлар айрим саволларга жавоб олди.

    Пуллар тақсимоти ва тарифлар оширилиши масаласи

    Мулоқотда истеъмолчилар тўловлари тақсимоти ҳамда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини оширувчи омиллар ҳақида сўралди.

    Масъуллар Энергетика вазирлигига қарашли 10 та йирик қозонхона пойтахтдаги биноларнинг 90 фоизига етадиган иссиқ сув ишлаб чиқаришини айтди. Veolia сувни сотиб олиб, истеъмолчиларга етказади. Қолган 10 фоиз сув компаниянинг жами 207 та кичик ҳажмли қозонхоналарида иситилади. Бутун пойтахтга етказилаётган иссиқ сув ичимлик сувининг иситилган шакли ҳисобланади.

    “Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тўланган пулларнинг ҳаммаси компаниямиз ҳисоб рақамига тушади. Маблағларнинг 70 фоизи сотиб олинган иссиқликка, 20 фоизи қувурларни алмаштириш ва таъмирлаш ишлари, қозонхона, насослар ўрнатишга кетади. Қолган 10 фоизи ишчилар ойлиги ва бошқа харажатларга сарфланади”, деди компания молиявий масалалар бўйича директори Севара Пардаева.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Мулоқотда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифларни ошириш масаласига ҳам изоҳ берилди. Айтишича, ҳозир Тошкент шаҳрида бир гигакалория (Гкалл) иссиқ сув нархи 664 минг сўм. Аҳоли шундан 18 фоизини тўлайди, қолган 82 фоизи давлат бюджетидан қопланади.

    “Ҳозирда газ, электр ва иссиқ сув тўловларини истеъмолчилар тўлиқ тўлаши бўйича стратегия амалга оширилмоқда. Иссиқ сув мисолида олсак, стратегия якунида ўша 664 минг сўмнинг барчасини истеъмолчи тўлаши керак бўлади. Мазкур жараён бир йил ичида бўлиши мушкул. Ҳозирча модел асосида йилига икки марта 15 фоиздан иссиқ сув нархини кўтариш белгиланган. Яъни аҳоли учун нархлар йилига камида 30 фоизга оширилиши лозим”, деди Севара Пардаева

    Масъуллар Veolia харажатлари сметасини ҳукуматга доимий равишда очиқлашини айтди.

    “Аҳоли учун иссиқ сув тарифлари оширилишини шаҳар ҳокимлиги ва депутатлар кенгаши тасдиқлайди. Нарх бўйича фақат таклиф киритишимиз мумкин. Тарифни ҳар қандай ҳолатда ўзимизча ўзгартиришга ҳақимиз йўқ”, дейди Севара Пардаева.
    Sevara Pardayeva
    Севара Пардаева
    Фото: “Дарё”

    Давлат субсидиялари қандай тақсимланади?

    Иссиқлик корхоналари истеъмолчиларга иссиқ сув ва иссиқлик таъминотини пасайтирилган нархда етказиб бергани ҳисобига кўрган зарарлар давлат бюджетидан субсидия сифатида қопланади.

    Маълум қилинишича, тармоқ учун уч турдаги субсидия ажратилади. Биринчиси — иссиқликка кетадиган ўзгарувчан қисм. Яъни фақат сотиб олинадиган иссиқ сув учун сарфланадиган субсидия. У маблағ Veolia ҳисоб рақамга тушади ва бирданига ишлаб чиқарувчига ўтказилади. Корхона ҳисобида қолмайди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Иккинчиси, харажатларга тегишли пуллар бўлиб, корхона уларни ишлата олади ва чиқимлар бўйича ҳисобот беради. Буни Ҳисоб палатаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси назорат қилади. Нима учун харажат қилинаётгани доимий текширилади.

    Учинчидан, инвестициялар ва капитал қурилишга ишлатиладиган субсидия маблағлари борлиги айтилди. Корхонанинг айрим қозонхоналари шундай субсидия эвазига қурилган. Бу ҳам мақсадли сарфланиши, тўғридан-тўғри қурилиш учун ишлатилиши таъкидланди.

    “2025 йилнинг I ярим йиллигида давлат томонидан умумий ҳисобда 1,3 триллион сўм субсидия ажратилган. Шундан 1 триллион сўмдан ортиғи иссиқликка кетган. Қолган 300 миллиард сўм эса бўлинади. Мазкур маблағлардан бизга тегишли қисми ҳам, инвестицион лойиҳаларга йўналтириладиган томони ҳам бор”, деди Севара Пардаева.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Энергия сарфи ва уни тежаш ҳаракатлари

    Веола корхонаси бош муҳандис ўринбосари Икром Исоқовнинг айтишича, сувни иситиш учун ёқиладиган газ сарфи қозонхоналар “горелка”сига боғлиқ. Агар мазкур ускуна замонавий термостатли бўлса, газ сарфи камаяди. Юқорида тилга олинган 10 та йирик қозонхоналар “горелка”лари эскироқ.

    “Шаҳарда бизга эмас, Тошкент иссиқлик марказига тегишли 10 та қозонхона бор. Умумий олганда, қишда бутун пойтахтга етадиган сувни иситиш учун суткасига ўртача 4 миллион куб метр газ ёқилади. Ёзда эса шунинг 30 фоизи, яъни 1,3 миллион куб метргача газ сарфланади”, деди мутахассис.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Икром Исоқов берган маълумотларга кўра, корхона уч йиллик фаолияти давомида тармоқлардаги кўплаб қурилмаларни модернизация қилган. Масалан, 2024 йилдан бери 45 та қозонда газ “горелка”лари алмаштирилган, бу йил ҳам 75 тасини янгилаш режа қилинган. Шунинг ҳисобига қарийб 225 миллион куб метр табиий газни тежалган. Бунинг қиймати халқаро нархларда 30 миллион доллардан ортиқ бўлиши таъкидланди.

    “Шу билан бирга, 49,6 миллион киловатт соат электр энергия тежалди. Бу деярли 40 миллиард сўмга яқин сумма бўлади. Жорий йил якунигача яна 26,5 миллион куб метр газ, 5,8 миллион киловатт соат электр энергияси тежашни режалаштирганмиз”, деди корхона масъули.
    Ikrom Isoqov
    Икром Исоқов
    Фото: “Дарё”

    Veolia балансида жами 2 662 километр иссиқлик қувурлари мавжуд. Яъни шаҳардаги барча иссиқ сув қувурлари мазкур корхона назоратида.

    Масъуллар сўзларига кўра, Тошкент шаҳридаги асосий муаммо иссиқ сув қувурлари эскигани билан боғлиқ.

    “2022 йилда фаолиятимизни бошлаганимизда Тошкент шаҳридаги иссиқ сувнинг 45 фоизи йўқотишларга учраган. Бу аҳолига бир литр иссиқ сув етказиш учун 1,45 литр сув ишлатилган дегани. Фақат бир литр охиригача етиб борган, қолган 450 миллилитр қисми исроф бўлган. Икки йил давомида йўқотишлар ҳажмини 33,5 фоизга камайтиришга эришдик”, дея корхона вакиллари.

    Охирги 2,5 йилда эски қувурлар алмаштирилиши ҳисобига 24,6 миллион куб метр иссиқ сув тежалган. Айтилишича, Тошкент шаҳрида тармоқлар ёпиқ тизимга ўтказиши ток ва газ сарфини 20 фоизгача камайтиради.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Эскирган қувурлар ва таъмирлаш ишлари

    Икром Исоқов охирги икки йил ичида пойтахтда 187 километр иссиқ сув қувурлари алмаштирилганини айтди.

    “Бу йилги асосий режаларимиздан бири яна 73,5 километр қувурни алмаштириш. Нега 180 ёки 280 километр эмас? Чунки ҳозир 80 километрдан кўпроқ алмаштирсак, йўлларда тирбандлик юзага келади. Бунинг учун Тошкент шаҳрининг ярми қазилиши керак. Биз максимал куч билан ишласак ҳам 80 километрдан кўп алмаштира олмаймиз. Биринчи иш бошлаганимиздан эътиборан 10 йил ичида шаҳар иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш режалаштирилган. Бу жараёнда қувурларни алмаштириш ҳам назарда тутилган. Айниқса, мана шу авариявий ҳолга келган жойларни биринчи бўлиб алмаштириш масаласи бор”, деди мутахассис.

    Демак, 2 662 километр иссиқлик қувурларини янгилаш учун 10 йилдан ортиқ вақт кетаркан-да, деган саволга ҳам жавоб қайтарилди.

    “Алмаштирган иссиқлик қувури 15 йил ишлаб бера олади. Совуқ сув қувурлари узоқроқ ярайди. Бизнинг қувурда иссиқ сув юргани учун занглаш жараёни тез. Шу сабаб муддати тугагач, янгисига алмаштириш керак. Тасаввур қилинг, 2 600 километр қувурни алмаштиргунча 15 йил ўтди. Яна қайтадан алмаштиришга тўғри келади. Бу тўхтамайдиган жараён”, деди Севара Пардаева.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Масъулларга кўра, Veolia иссиқлик тармоқлари модернизацияси ва давлат инвестициялари лойиҳаларини амалга оширмоқда. Модернизация лойиҳаси асосан қозонхоналар, насос станциялари ва объектларни капитал таъмирлашга мўлжалланган. Давлат инвестиция дастурида эса қувурлар таъмири ва уларни янгилаш белгиланган. Мазкур лойиҳалар 10 йилда якунланади.

    “Лойиҳалар амалга ошгач, 2032 йилдан бошлаб иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тушаётган тўловлардан реинвестиция қилишни бошлаймиз. Ҳозир тармоқларни ёпиқ тизимга ўтказишимиз учун давлат пул ажратяпти. 10 йиллик келишув якунида лойиҳани давом эттириш, эскирган қувурларни қайтадан тиклаш бизнинг зиммамизга ўтади. Яъни аҳолидан олинаётган пулларни ўзимиз корхона фаолияти учун тикамиз”, деди Севара Пардаева.

    Қайд этилишича, тизимга йиллар давомида инвестиция киритилмагани сабаб ишлаш шароитлари ёмон бўлган. Маблағларнинг катта қисми таъмирлаш ишларига сарфлаб келинмоқда.

    Ikrom Isoqov
    Икром Исоқов
    Фото: “Дарё”

    Қарздорлар ва онлайн иссиқ сув ҳисоблагичлар

    2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун умумий қарздорлик 353 миллиард сўмга етган. Шундан 278 миллиард сўми аҳолининг, 75 миллиард сўми бюджет ташкилотлари ва юридик шахсларнинг қарздорлиги ҳисобланади. Мазкур қарздорлик корхона фаолият бошлаган даврдан ҳозиргача тўпланиб қолган.

    “Бутун шаҳар иссиқлик тизимини янгилаш ва аҳоли билан ишлаш мураккаб. Президент ва ҳокимият томонидан дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича буйруқ берилган. Жуда кўп ҳолларда одамлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидан қарзини қайтармаётгани учун судга беришга мажбур бўляпмиз. Кўплаб инсонлар суд қоғози келмагунча иссиқ сув учун пул тўлашни ўйламаяпти. Шу фурсатдан фойдаланиб истеъмолчиларни қарзларини тўлашга чақирамиз. Пуллар тўланса, олдинга қўйилган мақсадларга тезроқ эришамиз. Масалан, иссиқлик тизимини яхшилашнинг асосий манбаси ҳам ушбу қарзларни ундиришимизга боғлиқ”, деди Севара Пардаева.

    Veolia вакиллари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида иссиқ сув сарфини ўлчайдиган онлайн ҳисоблагич ўрнатилаётганини маълум қилди. Қурилма 4G орқали ёки махсус тизим орқали корхонага онлайн режимда ахборот бериб туради. Бунда худди электр ва газ каби қарздорлик бўлса, истеъмолчи иссиқ сувдан узилади.

    “Ҳозирги кунгача 11,5 мингта ҳисоблагич алмаштириб бўлинди. 2025 йилда яна 75 мингта ўрнатиш режалаштирилган. Бу асосан Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Сергели туманларига ўрнатилади. Баъзи хонадонларда 2–3 та қувурлар шахталари мавжуд. Уларнинг ҳар бирига ҳисоблагич ўрнатилиши керак. Бу дегани битта истеъмолчи — битта ҳисоблагич эмас. Истеъмолчилар сонини, агар хонадонларни ҳисоблайдиган бўлсак 450 мингта, лекин ҳисоблагичлар 600 мингта. Шундан 430 мингтаси ва умумий истеъмолчиларнинг 90 фоизи аҳоли ҳисобланади. Қолган 20 мингта ҳисоблагич юридик шахсларга тегишли”, деди Севара Пардаева.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Масъуллар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун аҳолидан қарзларни ундириш жуда ҳам қийин бўлаётганини айтди. Таъкидланишича, ҳозиргача қарздорларнинг 90 фоизи судга берилган.

    “Агар аҳоли пул тўламаса, биз 60 кун кутиб, муддати ўтган қарздорлик бўйича судга оширишимиз мумкин. Суд масалани кўриб чиқиб, МИБга оширади. Пулни қарздор одамлар ёки юридик шахсдан ундиргунча камида 6–8 ой вақт кетади”, деди Севара Пардаева.

    Корхона вакиллари иссиқ сув қувурларига электрон ҳисоблагичлар ўрнатилаётгани сабаблардан бири ҳам қарздорликни камайтириш эканини маълум қилди. Лекин бундай ҳисоблагичлар бутун шаҳардаги биноларга ўрнатилмаслиги, асосан қарздорлиги юқори туманларга жорий этилиши таъкидланди.

    4 июл, 21:22   Изоҳ (0)   817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #иссиқ сув#иссиқлик таъминоти#Тошкент шаҳри#сув қувурлари#қозонхона#газ ва электр энергия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳам қиммат, ҳам самарасиз” — иқтисодчилар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловининг катта қисми давлат бюджетидан қопланаётгани ҳақида  

    14.02.2024, 18:12

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади 

    11.07.2024, 11:38

    Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилишининг сабаби очиқланди 

    21.09.2024, 18:45

    Пойтахт ҳокими иссиқлик таъминоти нархини 15 фоизга ошириш бўйича қарор қабул қилди

    31.10.2024, 18:07

    Тошкент ҳокими бюджетдан ажратилган 100 млд сўмга оид қарорни шахсга доир маълумотлар важи билан яширгани аниқланди 

    26.12.2024, 11:40

    “‘Отопление’ яхши иситмаётгани ҳақидаги шикоятлар камайган” — Тошкент шаҳар ҳокими

    1 январ, 11:50

    Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

    8 январ, 11:50

    Ўзбекистонда газ, электр ва ёнилғи қимматлашади. Бу бошқа товар ва хизматлар нархига қандай таъсир қилади?

    16 январ, 16:32

    Баҳорда энергия нархлари оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади? Марказий банк раиси жавоб берди

    27 январ, 12:17

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади

    15 март, 20:00

    Тошкентнинг тўртта туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

    21 май, 20:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.