Ижтимоий тармоқларда Malibu машинаси 106 марта “охирги зарурат ҳолатида қоида бузган” деб топилган ва барча жарималар бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ изоҳ берди.

Унга кўра, ҳолат юзасидан муқаддам фуқаро Ў.А. аризасига асосан Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг беш нафар ходимига нисбатан интизоми жазо тайинланган.
Шунингдек, Malibu-2 русумли 40 081 CBА давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилган.
Тошкентда Spark ҳайдовчисининг 54 та жаримаси борлиги, яна бир ҳайдовчининг эса ижарадаги Matiz’ида 118 та қоидабузарлик содир этгани аниқланганди.
Қамчиқ довонида жарималардан 100 млн сўм қарзи бор Nexia-2 ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)