• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги томонидан 26 июнь куни Ўзбекистон суверен кредит рейтингига бағишланган навбатдаги ҳисобот эълон қилинди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинги баҳоси 2018 йилдан бери илк бора “BB-”дан бир поғона юқорига, “BB” даражасига оширилди ва рейтинг кутилмаси барқарор даражада тасдиқланди. S&P рейтинг агентлиги 23 май куни ва Moody’s рейтинг агентлиги 13 июнь куни Ўзбекистон суверен кредит рейтинги баҳоси кутилмасини “барқарор”дан “ижобий”га оширган эди.

    Натижада суверен халқаро облигацияларнинг иккиламчи бозордаги фоиз ставкалари ўртача 0,5 фоизга пасайди ҳамда давлат корхоналари (НКМК, Ўзбекнефтегаз, Ўзагросуғурта, Ўзбекинвест) ва банклари (Миллийбанк, Асакабанк, Агробанк, Микрокредитбанк) кредит рейтинглари кутилмалари ҳам “ижобий”га оширилди.

    Fitch таҳлилчилари 27-29 май кунлари Тошкентга ташрифи давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси ва бошқа идоралар вакиллари, шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг вакиллари билан республикадаги макроиқтисодий ҳолат ва амалга оширилаётган ислоҳотларни батафсил муҳокама қилди.

    Fitch ҳисоботига кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтингининг “BB” даражасигача оширилиши республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жадаллашуви ва ўрта муддатли истиқболда барқарор иқтисодий ўсиш туфайли макроиқтисодий хатарларнинг жиловланиши ва таркибий кўрсаткичларнинг яхшиланиб бориши юзасидан кутилмаларни акс эттиради.

    Жумладан, энергетика тарифларини либераллаштирилиши натижасида 2024 йилда бюджет тақчиллигининг 3,3 фоизгача пасайиши ҳамда энергетика соҳасига субсидияларнинг камайиши алоҳида эътироф этилган. Fitch томонидан 2025–2026 йилларда бюджет тақчиллиги 3 фоиздан ошмаслиги ҳамда бюджет даромадларининг ошиши қўшимча фискал буфер яратиши қайд этилган.

    Агентлик томонидан давлат корхоналарини ислоҳ қилиш жадаллашгани, жумладан давлат корхоналари сони қисқаргани, 18 та корхоналардаги давлат улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани ҳамда корхоналар бошқаруви ва мустақиллигини ошириш чораларига алоҳида эътибор қаратилган.

    Fitch томонидан давлат қарзи (давлат кафолатлари инобатга олинмаган) ҳажми 2025–2026 йилларда ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 32 фоиз атрофида сақланиши прогноз қилинган. Давлат қарзининг 89 фоизи хорижий валютада бўлса-да, давлат ташқи қарзи асосан имтиёзли шартларда жалб қилинган кредитлардан иборатлиги ижобий баҳоланган.

    Агентлик Ўзбекистонда 2025–2026 йилларда иқтисодий ўсишни ўртача 6,3 фоиз даражасида прогноз қилмоқда. Шунингдек, 2025 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий ўсиш 6,8 фоизни ташкил этгани қайд этилган.

    Ҳисоботда республиканинг халқаро захиралари ҳажми олтин нархининг ошиши туфайли 2024 йил якунидаги 41 млрд доллардан 2025 йил 1 июнь ҳолатига 49,7 млрд долларгача ошгани ва 2025–2026 йилларда жорий операциялар ҳисоби тўловини қоплаш даражаси 10 ойдан юқори бўлиши кутилаётгани айтилган.

    Шу билан бирга, ҳисоботда Марказий банкнинг инфляция бўйича 5 фоизлик маррасига эришиш чораларини кўраётгани қайд этилган ҳамда инфляция даражаси 2026 йилда ўртача 7 фоизгача секинлашиши прогноз қилинган. Fitch томонидан депозитларнинг долларизация даражаси 2020 йил бошидаги 40 фоиздан 2025 йил март ойида 24,5 фоизга пасайгани қайд этилган. Fitch’га кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинг баҳоси қуйидаги ҳолларда оширилади:

    • таркибий ислоҳотлар жадаллашиши натижасида макроиқтисодий барқарорлик мустаҳкамланиши, юқори иқтисодий ўсиш сақланиши ҳамда фискал кўрсаткичларга ижобий таъсир кўрсатиши; 
    • паст бюджет тақчиллиги таъминланиши натижасида ўрта муддатда давлат қарзи барқарор даражада сақланиши;
    • бошқарув сифати сезиларли ва барқарор равишда яхшиланиши.

    Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги қуйидаги ҳолларда пасайтирилиши мумкин:

    • хомашё товарлари нархларининг доимий пасайиши сабабли ташқи савдо тақчиллигининг ошиши ёки пул ўтказмаларининг камайиши каби омиллар туфайли халқаро захиралар сезиларли даражада камайиши;
    • паст иқтисодий ўсиш, бюджет тақчиллигининг ошиши, валюта курсининг кескин қадрсизланиши ёки давлат шартли мажбуриятларининг давлат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг кескин ошиши ёки фискал буферлар камайиши.

    Moody’s халқаро рейтинг агентлиги томонидан 13 июнь куни Ўзбекистон суверен кредит рейтингига бағишланган навбатдаги ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, республиканинг кредит рейтинг баҳоси “Bа3” (“BB-”) даражасида тасдиқланиб, рейтинг кутилмаси “барқарор”дан “ижобий”га оширилди.

    Moody’s томонидан 2025 йилнинг бошидан бери 11 та мамлакатнинг суверен кредит рейтинги баҳоси ёки кутилмаси пасайтирилган ҳамда 12 та мамлакатники оширилган. Ҳисоботда Ўзбекистон суверен кредит рейтинги кутилмасининг “ижобий”га оширилиши амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар орқали иқтисодий сиёсат самарадорлиги ва институтлар сифати яхшиланиши билан боғлиқ эканлиги таъкидланган.

    S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор” даражадан “ижобий” даражага яхшилаганди.

    Жаҳон банки “Глобал иқтисодий истиқболлар” ҳисоботини эълон қилган эди. Ҳисоботда Европа ва Марказий Осиё учун тенденциялар, прогнозлар ва хавфлар таҳлил қилинади.

    Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2024 йил охирида 6 фоизни ташкил этди. 

    Келгуси йиллар учун прогноз

    Жаҳон банки прогнозида маълум қилинишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йили 5,8 фоиз, 2026 йили эса 5,9 фоиз ўсади. Таъкидлаш лозим, бу — Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 

    2024 йилнинг октябрь ойида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 ва 2026 йилларда мос равишда 5,8-5,9 фоиз ўсиши ҳақида маълум қилинганди.

    26 июн, 22:45   Изоҳ (0)   613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Fitch#кредит рейтинг

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йилда “Ўзбекинвест” компанияси халқаро суғурта бозоридаги иштирокини 3 баробарга оширди

    28.02.2023, 09:00

    Fitch Ratings томонидан Ўзбекистон кредит рейтинги барқарор даражада тасдиқланди

    06.03.2023, 22:40

    Moody’s халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» компаниясининг рейтинг прогнози «Ижобий» даражасига кўтарилганини эълон қилди

    19.07.2023, 09:00

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

    10.08.2023, 21:00

    Электр энергияси тарифлари ислоҳоти Ўзбекистон молиясига ижобий таъсир кўрсатади — Fitch

    07.09.2023, 16:26

    “Ўзбекнефтгаз” халқаро рейтинг агентлиги билан 195 минг долларлик шартнома тузди

    17.03.2024, 11:06

    Fitch Ratings “Ўзмиллийбанк” АЖ барқарорлик рейтингини “b+”га оширди

    09.04.2024, 16:30

    Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги TBC Bank Uzbekistan'га “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”

    07.06.2024, 18:00

    Банк ишончлилигини TBC Bank мисолида текширамиз

    24.06.2024, 18:00

    “Ўзбекгидроэнерго” тўғридан тўғри инвестиция жалб қилиш учун Хитой банки ва АҚШ агентлиги билан музокара олиб бормоқда 

    29.07.2024, 10:02

    Зеленский ташқи қарз бўйича тўловларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни имзолади

    31.07.2024, 16:50

    TBC Uzbekistanънинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун МҲХС бўйича молиявий натижалари

    09.08.2024, 19:30

    “Ҳудудий электр тармоқлари” Fitch Ratings агентлигининг барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди

    21.08.2024, 17:20

    Fitch Ratings Ўзбекистоннинг кредит рейтингини барқарор даражада тасдиқлади

    24.08.2024, 14:20

    Испания ҳар йили 300 минг нафар мигрантни қонунийлаштирмоқчи 

    19.11.2024, 22:15

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ – минтақанинг ЭСГ етакчилари чўққисида

    24.12.2024, 12:00

    GROSS маркетинг самарадорлиги бўйича энг яхши компаниялар қаторидан жой олди ва суғурта компаниялари орасида биринчи ўринни эгаллади

    25.12.2024, 09:00

    Ўзсаноатқурилишбанкнинг Инвестицион банкинг маркази тадбиркорларнинг капитал бозорларига чиқишига кўмаклашади

    26.12.2024, 18:00

    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

    7 май, 21:00

    Ўзбекистон банклари узоқ йиллик тизимли муаммолар билан бирга янги қийинчиликларга дуч келган — Fitch 

    13 май, 10:28

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    13 май, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.