• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форум менда жуда бир ташвишли ҳиссиёт уйғотди» — иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров

    Иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров «Дарё»га тақдим этган мақоласида Самарқанддаги иқтисодий форум ва мамлакат иқтисодий сиёсати тўғрисидаги фикрларини билдирган.

    Абдулла Абдуқодиров

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: «Дарё»

    2022 йил 3-4 ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган иккинчи иқтисодий форум менда жуда бир ташвишли ҳиссиёт уйғотди. Бунга бир қанча фактлар сабаб бўлди.

    Биринчидан, форумни тайёрлаган мамлакатимизнинг иқтисодий бошқарув блоки раҳбарлари бундай форумни ўтказишга умуман тайёр эмаслиги очиқ-ойдин кўринди. Бунга биз фақатгина асосий сессиядаги савол-жавоблардан эмас, балки барча берилган маълумотларни таҳлил қилиб, амин бўлдик.

    Бундай иқтисодий форумни ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистон иқтисоди бугун (бу йилнинг дастлабки натижалари бўйича) қай аҳволда, қандай ютуқларга эришилди-ю, қандай муаммоларга дуч келинди, бу муаммоларни ҳал қилиш учун қандай режалар ишлаб чиқилди ва амалга ошириляпти, деган анъанавий саволларга жавоб бериш.

    Мақсад – бизга катта миқдорда қарз берган халқаро молиявий институтларни Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланаётгани, бу ривожланиш тагида жуда кучли ва уйғун иқтисодий замин – драйверлар борлиги, мамлакат иқтисодиётини бошқарувчи раҳбарлар вужудга келган таҳдидларни кўряпти, уларга тўғри баҳо беряпти ва уларни негатив таъсирини камайтиришга конкрет амалларни қўллаяпти, деган мессежни (асосий ғояни) тарқатиш ва унга барчани ишонтириш. Хўш, бутун ўтган учрашувлар ва мунозаралар давомида биз бу саволларга аниқ ва тўлақонли жавоблар олдикми? Аниқки, йўқ.

    Ҳамма гап бизнинг ортиқча манманлигимизда. Бизда инвестор ва давлат, халқ ва давлат, тадбиркор ва давлат ўртасида самарали ва сурункали мулоқот майдони йўқ. Президент ташаббуси билан ўтказиладиган тадбиркорлар билан учрашувлар ва вилоятларга ташриф давомида ўтказилаётган учрашувлар фундаментал иқтисодий зиддиятларнинг табиатини очиб бермайди. Энг яхши кўринишда бу учрашувлар жуда ёниб турган ва тез ҳал қилса бўладиган муаммолар ечимини топиб беради.

    Натижада форумдаги асосий (панел) учрашувни олиб бораётган нотиқнинг (Bloomberg ТВ мухбири Райан Чилкот – таҳр.) оддий ва табиий саволарига жавоб беришга ҳам биз тайёр эмасмиз. Аниқки, бизда қўйилган саволларга аниқ тадбирлар ва ҳисобларга асосланган жавобнинг ўзи йўқ. Аминманки, асосий сессияни олиб бораётган нотиқ ҳам бунчалик абгор ҳолни кутмаган эди.

    Иккинчидан, аслида иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири, бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг нутқи эмас (у ерда биз бирор янги ёки эътиборни жалб қиладиган гап эшитмадик), балки молия вазири Тимур Ишметовнинг нутқи жуда катта диққатга сазовор эди. Молия вазири вужудга келган жиддий иқтисодий тангликни очиқ тан олди ва давлат бюджети камомади, давлат харажатлари ўсиб бораётгани ортида турган хавфни алоҳида таъкидлаб ўтди ва инфляцияни жиловлашга қаратилган тадбирлар кўнгилдагидек натижа бермаётганини алоҳида урғулади. Айнан шу фактлар бизни жуда жиддий ўйлантириши керак эди. Ва биз молия вазиридан ўзи кўрсатиб ўтган таҳдидларнинг негатив таъсирини камайтириш борасида ҳукумат томонидан кўрилаётган чоралар рўйхати ва амалдаги статусини билишимиз керак эди. Афсус-ки, бу табиий саволлар ҳам четлаб ўтилди.

    Айтиш керакки, Марказий банк номонетар табиатга эга бўлган инфляция билан монетар йўллар орқали курашмоқчи. Бу қўпол қилиб айтганда тўппонча билан танкни йўқ қилишга уринишга ўхшайди. Чунки инфляция ўзига боғлиқ нарса эмас. Уруш бўлди. Инфляция импорт қилинган моллар билан кириб келмоқда. Биз инфляцияни импорт қиляпмиз. Ўзимизда инфляция юқорилиги ва нархлар ўсиб кетишига катта сабаб – иқтисодиётнинг монополистик структурасидир. Бу ерда монетар сиёсатнинг ҳеч қанақа аҳамияти йўқ. Биз учун инфляция 13 фоиз нима-ю, 15 фоиз нима, бизга энг муҳими 5 сўм бўлса ҳам ишлаб топиш.

    Учинчидан, биз яна асосий эътиборни мамлакатимиз томонидан жалб қилинаётган қарзларга қаратдик. Менда шундай бир таассурот қолдики, биз олган қарзи билан мақтанадиган дунёдаги ягона мамлакатмиз. Форум натижаси бўйича баралла овоз билан айтилдики, биз халқаро молиявий ташкилотлардан яна қўшимча 900 миллион АҚШ доллари ҳисобида ташқи давлат қарзларини жалб қилдик. Ташқи қарзимиз камайгани, ташқи қарзни жалб қилиш харажатлари (нархи) камайгани ҳақида эмас, янада кўпроқ қарзга ботганимиз билан кўкрагимизни кенг қиламиз.

    Ваҳоланки, молия вазири олинган ташқи қарзлар айнан қайси соҳаларда ишлатилгани ва у мамлакатимизга қандай кўзга кўринадиган, статистик ҳисоботларда тасдиқланган фойдаларни келтиргани, қайси соҳаларда фойда ўрнига зарар олингани ҳақида гапирса, ҳамма учун кўпроқ фойдалироқ бўларди.

    Тўртинчидан, биз иқтисодий ривожланиш моделимизнинг асл маъноси нимадан иборат экани ҳақида ҳеч кимга ҳеч қандай тушунча бермадик. Боз устига, мамлакат ичида бир неча марта қаттиқ танқидга сабаб бўлган инфляцияни жиловлаш сиёсатини жуда муҳим эканини яна бир маротаба маъқулладик.

    Аслида эса бу сиёсат ташқи инвестицияларга бутунлай боғланиб қолганимиз ва мамлакатнинг мавжуд ички иқтисодий потенциалини мана 3 йилдирки қўллаб-қувватламаганимиз билан биргаликда Ўзбекистон иқтисодиётини бутунлай орқага тортаётганини ҳеч тан олмадик. Расмий рақамларга эътибор берсак, бу гапларни исботини тўла кўришимиз мумкин.

    2004-2015 йиллар давомида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсиш суръатлари йилига камида 7-8 фоизни ташкил этган. 2016-2021 йиллар давомида биз фақатгина 2021 йилда 7,4 фоиз миқдорида ЯИМ ҳажми ўсишига эришдик.

    Бу воқеликнинг асосий сабаблари – айланмадаги пул массасининг иқтисодиёт ўсиш суръатларидан, мамлакатга жалб қилинган инвестиция ҳажмларидан ортда қолиши (инфляцияни жиловлаш борасидаги сиёсат туфайли) ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг солиқ ва кредит сиёсати таъсирида мамлакат иқтисодиётидаги нуфузи кескин тушиб кетишида.

    Расмий статистика маълумотларига кўра, асосий капиталга қаратилган инвестициялар миқдори 2004-2016 йилларда (13 йил давомида) умумий миқдорда 48,6 триллион сўмга ўсган бўлса, 2017-2021 йилларда (5 йил давомида) 188,32 триллион сўмга ўсди (3,87 баробар). Лекин бу кўрсаткичнинг ЯИМ ўсиш суръатларига деярли таъсир қилмаганини кўришимиз мумкин.

    Лекин 2013-2022 (йилнинг 9 ойи натижаси бўйича) йиллар мобайнида «тор пул массаси – М1 агрегати» кўрсаткичи 68,84 триллион сўмга (6,47 баробар) ўсган, банклардаги депозитлар хажми эса 81,65 триллион сўмга ўсган (ёки 8,37 баробар). Шу жумладан, чет эл валютасида бўлган депозитлар хажми 44,55 триллион сўм (ёки 9,05 баробар) ўсган. Бошқача қилиб айтганда, инфляцияни жиловлаш сиёсати ортидан жалб қилинган инвестициялар Ўзбекистон иқтисодиётига хизмат қилиши ўрнига, асосан, банкларда депозит сифатида жамланиб борган.

    Айнан шу йиллар давомида кичик ва ўрта бизнеснинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини яратишдаги улуши деярли 70 фоиздан 50 фоизгача тушиб кетди. Боз устига давлат харажатлари кескин ўсиб, давлат бюджети камомади 0,5 фоиздан 4 фоизгача кўтарилиб кетдик.

    Демакки, биз танлаган иқтисодий ривожланиш модели ишламаяпти, тескари натижалар беряпти ва бунинг сабаблари фундаментал табиатга эга.

    Бу аҳволни негатив таъсирини камайтириш учун тезда банк кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида тушириш, иқтисодиётни ривожланишини таъминловчи «иқтисодиётдаги пул массасини оширишга қаратилган юмшатиш» сиёсатини амалга ошириш ва кичик ва ўрта бизнесга бўлган турли пул алмашуви чекланишларини босқичма-босқич йўқотиш ҳамда солиқ оғирлигини камайтириш, давлат харажатларини кескин қисқартириш керак. Бу омилларнинг аниқ йўналишлари ва самараси ҳақида алоҳида гаплашишимиз мумкин.

     Абдулла Абдуқодиров, иқтисодий таҳлилчи

    08.11.2022, 20:19   Изоҳ (0)   27251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада мусодара қилинган Nexia-3 ни қарийб 4 минг долларга олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    08.11.2022, 19:57

    Ўзбекистон 9 ойда Россияга 73 мингта телевизор экспорт қилди

    08.11.2022, 19:51

    Самарқандда ҳужжатларсиз, маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимларидан қочишга уринди

    08.11.2022, 19:45

    АҚШ диний эркинлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди

    08.11.2022, 19:18

    Ноқонуний тамаки маҳсулотлари сотганларга қандай чора кўрилади? Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари жавоб берди

    08.11.2022, 19:11

    «Бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз». Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

    08.11.2022, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.