• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон давлат қарзи уч ойда 2,2 млрд долларга кўпайди. Пуллар қаерга кетмоқда?

    Мамлакат кафолати остидан олинган кредитларнинг 84 фоизи ташқи қарзлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги навбатдаги ҳисоботида маълум қилди.

    Insfografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инсфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Ошишда бардавом давлат қарзи

    2025 йил январь–март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайиб, 42,4 млрд доллардан ошди. Шундан ташқи қарз 35,5 млрд долларни (умумий сумманинг 84 фоизи), ички қарз 6,9 млрд долларни ташкил этди.

    Чет элдан жалб қилинган кредиларнинг 19,7 млрд долларидан қатъий белгиланган 15,7 млрд доллари ўзгарувчан фоиз ставкада олинган.

    Давлат қарзи таркибида ташқи қарз улуши тез ўсмоқда. Масалан, ўтган йили хориждан олинган кредитлар миқдори ҳар чоракда 1,4 млрд доллардан кўпайиб борди.

    Охирги олти йилнинг биринчи чоракларида давлат қарзи миқдорлари қуйидагича бўлган:

    • 2019 йил — 17,8 млрд доллар;
    • 2020 йил — 18,3 млрд доллар;
    • 2021 йил — 23,2 млрд доллар;
    • 2022 йил — 26,1 млрд доллар;
    • 2023 йил — 29,7 млрд доллар;
    • 2024 йил — 35,3 млрд доллар.

    Кимлар кўпроқ кредит беряпти?

    Insfografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инсфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Вазирлик ҳисоботига кўра, давлат ташқи қарзининг 19,3 млрд доллари ёки 54 фоизини халқаро молия институтлари берган. Бунда энг йирик кредиторлар Жаҳон банки (7,74 млрд доллар) ва Осиё тараққиёт банки (7,44 млрд доллар) бўлган.

    Республикага хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари жами 10,6 млрд доллар кредит ажратган (умумий сумманинг 30 фоизи). Бунда энг йирик қарздорлик Хитой тараққиёт давлат банки ҳамда Хитой Эксимбанкидан (3,6 млрд доллар) юзага келган. Шу билан бирга, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (3,1 млрд доллар) нисбатан катта миқдорда кредитлар йўналтирган.

    Хорижий инвесторлар эса 5,66 млрд долларлик халқаро облигацияларни сотиб олиш орқали мамлакатга қарз берган.

    Кредитлар нималарга сарфланди?

    Insfografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инсфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Ҳисоботда қайд этилишича, давлат ташқи қарзининг 16,8 млрд доллар (47 фоизи) бюджетни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилган. Шунингдек, кредит маблағлари қуйидаги тармоқларга нисбатан кўпроқ сарфланган:

    • Қишлоқ ва сув хўжалиги 6 млрд доллар;
    • Ёқилғи-энергетика саноати 5,9 млрд доллар;
    • Электроэнергетика 3,9 млрд доллар;
    • Уй-жой коммунал хўжалиги 2,9 млрд доллар;
    • Транспорт ва транспорт инфратузилмаси 2,8 млрд доллар;
    • Соғлиқни сақлаш, талим, ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда бошқа соҳалар 2,5 млрд доллар;
    • Нефть ва газ 1,7 млрд доллар.

    Умумий олганда, энг йирик қарз маблағлари ёқилғи-энергетика тармоқларига сарфланаётганини кўриш мумкин.

    Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда. Бу йил якунида кутилаётган ялпи ички маҳсулотга (125 миллиард доллар) нисбатан 36,7 фоизга тенг дегани. Жорий йилда 5,5 миллиард доллар миқдоридаги ташқи қарз олиниши белгиланган. Шундан 3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга, қолган 2,5 миллиард доллари инвестиция лойиҳалари учун йўналтирилиши кўзда тутилган.

    2026 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 140 миллиард доллардан ортиши прогноз қилинмоқда. Дастлабки таҳлилларда макроиқтисодий ҳамда фискал кўрсаткичлар барқарорлиги таъминланса, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати келаси йили 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу давлат қарзи 53 млрд доллардан ортишини англатади.

    Ташқи кредитлар миқдори кўпайиши фонида давлат бюджетидан қарзнинг фоиз тўловларини қайтариш харажатлари ҳам орта бошлаган. Масалан, 2023 йилда мазкур мақсад учун 8 трлн сўм ажратилган. 2024 йилда эса бу миқдор сезиларли ортиб, 14,5 трлн сўмга етган.

    Келгуси йилларда бюджетдан кредитлар фоизлари учун чиқимлар миқдори ортиб бориши кутилмоқда. Жумладан, 2025 йилда давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларига 21,1 триллион сўм, 2026 йилда 30,3 триллион сўм, 2027 йилда 33,8 триллион сўм йўналтирилиши прогноз қилинган.

    29 май, 10:23   Изоҳ (0)   6191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #қарзи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бюджетдан нафақаларга тўлов камайиб, давлат қарзига фоиз харажатлари кескин ошган

    26 феврал, 16:24

    Ўзбекистон давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди

    27 феврал, 14:57

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    “Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган”: Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесга 120 трлн сўм ажратилади

    19 март, 11:30

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи миқдори маълум қилинди

    29 март, 14:14

    2024 йилда ташқи савдо баланси тақчиллиги 17,4 млрд долларни ташкил этди  — Марказий банк

    30 март, 17:01

    Ўзбекистонда қанча миқдорда солиқ қарздорлиги мавжудлиги очиқланди

    1 апрел, 19:39

    Ўзбекистонда 2025 йил 1-чорагида давлат бюджетига қанча тушум бўлгани очиқланди 

    1 апрел, 21:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Макронни Исроилга қарши сиёсат юритишда айблади

    Дунё | 30 май, 22:20

    “Бобом бағримизга қайтганларидан хурсандмиз!”

    Ўзбекистон | 30 май, 22:10

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 30 май, 21:58

    “Реал” клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиб бўлса, футболчилар 1 млн евродан бонус олади

    Спорт | 30 май, 21:58

    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

    Реклама | 30 май, 20:00

    Туркияда курортдаги ёнғин иши бўйича айбланувчилар 22 йилдан 1998 йилгача қамалиши мумкин 

    Дунё | 30 май, 21:55

    Хорижда вафот этган ўзбекистонликлар жасадини олиб келиш учун сохта пул йиғиш акциялари ўтказилмоқда

    Ўзбекистон | 30 май, 21:40

    Эрдўғон ислом давлатларини иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди

    Дунё | 30 май, 21:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.