Бухоро вилояти Когон шаҳрида қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Маълум қилинишича, 68 ёшли, асли Тошкент вилоятида туғилган ва узоқ йиллардан буён Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшаб келган рус миллатига мансуб эркак спиртли ичимликлар истеъмол қилиб атрофдагилар билан тез-тез жанжал ва келишмовчиликларга бориб турган.
Шундай кунларнинг бирида у ўғли билан бирга яшаб келаётган келини билан ҳам ўзаро тортишувга борган. Жаҳли чиққан келин қайнотасини итариб юбориб, уни ўқлов билан ура бошлаган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган қайнота ўзини ҳимоя қилиш учун ошхона пичоғини олиб, келинига ташланган.
Пичоқ билан келинининг қорин ва қорин усти қисмига урган. Аёл кўчага чиқиб, қўни-қўшнилардан ёрдам сўраган. Жабрланувчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиши ва муолажалар олиб борилишига қарамай, у касалхонада вафот этган.
Қайнота суд-тергов жараёнларида қилмишидан пушаймонлигини, соғлиғининг ёмонлигини, нафақахўр эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан адолатли қарор чиқаришни сўраб кўрсатма берган.
Айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган. У жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди ҳукми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Тошкент вилоятида эр аёлини ўлгунича калтаклаб, вафотига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилган. Андижонда эса эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди.
Сурхондарё вилоятида эркак қайнукаси томонидан, Самарқандда 70 ёшли эркак 60 ёшли қайнукаси томонидан пичоқланганди. Бухорода эр жанжал сабаб хотинини пичоқлагани, Жиззахда эр рашк сабаб аввал хотинини, кейин эса ўзини пичоқлаб ўлдиргани, Вобкент туманида маст фуқаро қайнукасини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.
- Чинозда 25 ёшли эркак хотини ва қайнанасини қасддан ўлдирди.
- Фарғонада эркак бир гуруҳ дўстлари билан собиқ куёвини дўппослади.
- Чинозда ука ўз опасини ўлдириб, 7 кун уйда сақлади.
- Самарқандда қайнона келинини қувватлагич сими билан бўғиб ўлдирди.
- Андижонлик ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди. Гумонланувчи эр қўлга олинди.
- Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди.
- Сурхондарёда аёлига тазйиқ ўтказган эркак қамалди.
- Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди
- Бухоролик эркак хотини билан ажрашишни талаб қилган аёлни ёстиқ билан ўлдирди.
Изоҳ (0)