Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида келинига шилқимлик қилган қайнотага чора кўрилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Унга кўра, Янгиҳаёт туманида яшовчи эркак ўз келинига нисбатан уятли ҳаракатлар қилган. Ҳолат юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Унда қайнота айбига иқрор бўлиб, келинига уятли ҳаракатлар қилганини, ҳозирда қилган қилмишларидан пушаймонда эканини, бошқа бундай ҳуқуқбузарлик содир қилмаслигини айтган,
Суд ҳукмига кўра, қайнота Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда 4 ойда зўравонликка учраган 2 317 нафар хотин-қизга ёрдам кўрсатилди.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 60 ёшли эркак 6 ёшли қўшнисига тегажоғлик қилганликда айбланаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилган, Тошкентда метро вагонида нотаниш қизга тегажоғлик қилган эркак беш суткага қамалган эди.
Изоҳ (0)