• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради”

    Медиамаконимиз жуда ранг-баранг, кўз тегмасин. Шоу-бизнес, ғийбат, оилавий қўйди-чиқди, сиёсат, пропаганда, фейк, фишинг, манипуляция, қимор, фаҳш, хотинбозлик, пичоқбозлик, маза-бемаза вайнлар, автоҳалокатлар, қулинг ўргилсин самосуд, суицидларгача бисёр.

    Фақат уч нарса кўринмайди, ўликдек: илм, интеллект, инновация...

    “Калифорния штатида тадқиқотчилар илк бор тушда икки киши ўртасида алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди”, “Япониялик олимлар инновацион технологияга асосланган шаффоф куртка яратди”, “Хитойдаги сўнгги тадқиқотларда ўлимдан кейинги ҳаётга умид пайдо бўлгани айтиляпти” каби ажнабий хабарларни ўқисам, йиғлагиларим келади:

    Бизни нима жин урган? Нимага “Берунийлар, Хоразмийлар авлоди”да ярқ этган илмий янгиликлар йўқ? Бор бўлса, нега шов-шув қилинмайди, оммалаштирилмайди? Диққатни, вақтни, фикрни ўмариш учун кураш кечаётган бир пайтда илм, интеллект, инновация зўр бериб тарғиб этилиши, бу — ҳаёт-мамот масаласи бўлиши керак эмасми? Лонгрид урфдан қолган замонда шуларга жавоб қидириб кўрдик.

    Биз ҳали ўзгармадик!

    Ўрта асрларда Европада китоб босиш ускунаси ихтиро қилингач, интеллектуал қатламнинг аксарияти “О-о, ана энди илмий революция бўлади, Бруно ва Коперник асарлари қўлма-қўл бўлиб кетади” деб ўйлайди. Қаерда! Ғирт уйдирмадан иборат “Жодугарлар болғаси” китоби даврнинг бесцеллерига айланади.

    Орадан 600 йил ўтди. Биз эса ўзгармадик. Дейлик, ўзбек олимларининг бола генига қараб унинг қайси спорт турида чемпион бўлиш имкониятлари катталигини аниқлашга қаратилган изланишлари ҳақида мақола чиқса, қайрилиб қарамаймиз, аммо отарчилар ота талашса, улар қолиб, биз ёқалашамиз. Наманганлик 14 яшар ўспирин мураккаб агротехник юмушларни ҳам бемалол бажарадиган робот-тракторлар яратгани билан ишимиз йўқ, аммо, фалончиойнинг ҳомиласи неча ойлик бўлганини уйқудан уйғотиб сўрасангиз ҳам тутилмай айтиб берамиз.

    Ҳамма жойда хўроз бир хил қичқиради, маиший ва ҳоказо чўпчакларни йиғиштирайлик. Кўпчилик ерликлар аллақачон жодугарлар болғаси босқичидан ўтиб бўлган. Масалан, АҚШда энг оммабоп мавзуларни аниқлаш мақсадида ўтказилган сўров натижалари (Pew Research Center) аҳолининг аксарият қисми — қарийб 60 фоизи фан ва технологияга оид хабарларга ташна эканини, шунингдек, ҳудудлардаги муҳим сиёсий воқеалар, медисина ва саломатлик борасидаги ахборотларга ҳам эҳтиёж катталигини кўрсатган.

    Ўйлаб қоласан, наҳотки буларга Жей Ло билан Аффлекнинг ажрашаётгани қизиқ эмас? Ғалатимасми?

    “Табибимнинг ўзи ҳам бемор”

    Билмасангиз билиб қўйинг, бизда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Илм-фан тарғиботи маркази” бор. Бир йилдан кўп бўлди очилганига. Фақат “кичкинагина” айби — тарғибот марказининг сайти йўқ, ора-сира бирон қўлтегди тадбирдан лавҳа қўйиладиган Telegram ва Facebook’даги саҳифаларида обуначилар 600 тага ҳам етмайди. Яъни, тарғибот марказининг ўзи тарғиботга муҳтож.

    Ўтган асрнинг 70–80 йилларида ярим миллион (!) ададга эга бўлган “Фан ва турмуш” журнали ҳозир шу марказ қарамоғида ва табиийки савия ҳам шунга яраша: уч ойда бир, 600 (?!) нусхада чиқади (2024 йилдаги 1-сони). Журнал сайти ҳам бамисоли филлар қабристонига ўхшайди: олис 2020 йилда жойлаштирилган “Тўғри овқатланиш бўйича “Пойтахт” радиосидан маслаҳатлар” билан сайт устига қора тупроқ тортилган.

    Таққослаш учун: Америка Фанларни ривожлантириш ассосиацияси муассислигидаги Science журнали сайтига бир кунда 1,1 млн фойдаланувчи ташриф буюради, материаллари бир ойда 34 млн мартадан кўпроқ кўрилади, ижтимоий тармоқлардаги жами аудиторияси эса қарийб 10 млн нафар. Facebook’да 4,8 млн, Тwetter’да 4,2 млн ўқувчиси бор, масалан.

    Дунёни ким бошқаряпти?

    Ҳиндистонда қайсидир ҳинд Кембридж ёки Оксфорд каби нуфузли университетларга қабул қилинса, у туғилиб ўсган қишлоқда нақ байрам бўлиб кетади, катта мушакбозлик уюштирилади. Бугун Google, Microsoft, Citigroup, Adobe, Mastercard, PaloAltoNetworks, IBM каби дунёнинг гигант транскорпорацияларини келиб чиқиши ҳинд бўлганлар бошқараётгани балки шундандир.

    Умуман, Бразилияда футбол қашшоқликдан қутулишнинг ягона чораси деб қаралса, ҳинд халқи нажотни илмдан қидиради. Ҳатто мамлакат Конституциясида “Илмий тафаккур, тадқиқот ва ислоҳотчилик руҳини ривожлантириш – ҳар бир фуқаронинг бурчи” экани алоҳида белгиланган. Ва муҳими, бу модда шунчаки “очко олиш” учун ёзилмаган.

    Ҳиндистонда илмий янгиликларни кенг тарқатиш ва оммалаштириш билан бевосита шуғулланадиган Нашрлар ва ахборотлар директоратига (Publicаtions & Informаtion Directorate) қатъий талаблар қўйилган: хабарларда визуал жозиба, миллий руҳ ва ғурур уфуриб туриши шарт. Яъни, бу ерда тўртта халат кийган одамни расмга тушириб, “Тўғри овқатланиш бўйича маслаҳатлар” мавзусидаги тадбирларни ёритиш кетмайди.

    Масалан, директорат ташаббуси билан миллиарддан зиёд аҳоли Ҳиндистоннинг Марс орбитасига юборилган миссияси, Чандраяан-3 ойга парвоз лойиҳасини (аппаратнинг юмшоқ қўнишини) телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда томоша қилган.

    Сўнгги сўз

    АҚШ фақат ур-йиқит, Ҳиндистон эса ўлдим-куйдим мавзусида фильм ишламайди. Уларда илмий-мотивацион киноасарларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Яъни ўзини ҳурмат қиладиган давлатлар мамлакат иқтисодиётининг юксалиши, ишсизликнинг тугатилишида турли миграцион келишувлар ёки аёлларни энагаликка ўқитиш эмас, энг аввало илм-фан тарғиботи бирламчи куч эканини яхши билади.

    Буюк математик Жон Неш ҳақидаги “Тафаккур ўйини”, аграр иқтисодиёт даҳосига бағишланган “Темпл Грандин”, ихтиролари орқали катта шуҳрат қозонган қаҳрамон образини кўрсатган “Уч савдойи”, давлат имтиҳонларидан ўн иккинчи уринишдан сўнг ўтган ва ғариб оиласи орзусини ушалтирган йигит ҳақидаги “12-уриниш” каби юқори рейтингли фильмлар аслида илм-фанни оммалаштиришга қаратилган комплекс ёндашув маҳсули.

    Кейин ривожланган давлатларда илмий-инновацион тадқиқот натижаларининг оммабоп интернет-платформаларда акс этиши алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. “ResearchGatе” халқаро ахборот ресурсида қайд этилишича, 2016–2019 йиллар орасида Facebook’да дунё бўйича 1,8 миллионга яқин илмий мақола эълон қилинган, етакчилар АҚШ (476,939), Буюк Британия (126,554), Германия (109,225) ва Ҳиндистон (63,959). Бизнинг номимиз ҳам йўқ. Аҳвол ўзгармаса, киришимиз ҳам қийин бундай рўйхатларга.

    Чунки биз бирон тадқиқотчининг ихтироси, изланишлари эмас, отарчиларнинг “шов-шувли” суди кетидан изиллаб қувамиз. Прайм вақтларда қўйилаётган фильм, теленовелла ёки сериаллар мавзуси қайнота-келин, шалтоқ эр, хиёнат каби мавзулардан ортмайди. Давлат телеканалларида мамлакат илм-фанини ёритишга қаратилган кўрсатувларни санашга битта қўлимдаги бармоқлар кўплик қилади, нодавлатларга бармоқ ҳам шарт эмас, йўқ. Интернетда миллий илм-фан ютуқларини кўрсатадиган илмий-оммабоп саҳифалар аудиторияси бир сиқим чиқмайди. Ўзгариш керак.

    Дарвоқе, Фанлар академияси сайтининг рус тили шаклида энг сўнгги хабар шу йилнинг август ойида эълон қилинган экан. У ҳам бўлса, Академия собиқ президенти Беҳзод Юлдашевнинг вафотига бағишланган некролог: “Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради”. Тугади.

    Нурмуҳаммад Нуруллоҳ

     

    11.11.2024, 19:11   Изоҳ (22)   113209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #медиа#илм-фан#мақола

    Изоҳ (22)

    Кириш
    1. dildoraxonsharapova@gmail.com / 8 январ, 00:49

      Muallifga tashakkur, toʻgʻri va ogʻriqli, mani doimiy qiynab kelgan mavzuni yoritibsiz. Umid qilamizki, tez kunlarda bu muammo oʻz yechimini topadi va xalqimiz ham boʻlar-boʻlmas, bachkana kontentlardan zerikib, ilm-fandan najot topishga ehtiyoj sezib qoladi...

      Жавоб бериш
    2. ayyubxon120@gmail.com / 13.11.2024, 19:40

      Юракни езадиган, гаплар ёзилибди. Халк дарди аслида мана шу. Лекин халкимизнинг купчиллиги, "огримаган жойини шифокорга курсатиб юрибди" минг афсус

      Жавоб бериш
    3. n.y.azizov@gmail.com / 13.11.2024, 16:47

      Juda aniq faktlar keltirilgan! Ilm-fandan ijobiy "reaksiyalarni" kutamiz...

      Жавоб бериш
    4. mushkulsavdo@gmail.com / 13.11.2024, 15:14

      Жуда ҳам ўринли ва долзарб масалага эътибор қаратилган.
      Бу ерда масаланинг икки жиҳати бор. Айни шу кунларда илмий тадқиқот олиб бораётган тадқиқотчиларни турли бюрократик жараёнлар қийнайди, сифатли тадқиқот олиб боришига тўсқинлик қилади. Қолаверса, мамлакатда умумий илмий муҳитни жонлантириш, илмга қизиқтириш ишлари ҳам тизимли олиб борилмаяпти ва мақолада бу ҳолат далиллар билан кўрсатилган. Респект!

      Жавоб бериш
    5. gaminov685@gmail.com / 13.11.2024, 07:54

      Минг афсуски жамиятнинг катта қатламига шу ёритилган муаммолар қизиқ эмас. Глобал муаммолар айтилаяпти, аҳли илмлар тўғри йўлни кўрсатишяпти, лекин аҳвол йилдан-йилга оғирлашяпти. Одамлар реал хаётни бошқача тушуняпти хозир.

      Жавоб бериш
    6. gulshanabdullayeva31@gmail.com / 13.11.2024, 06:53

      Katta rahmat

      Жавоб бериш
    7. turgunovshamsiddin93@gmail.com / 12.11.2024, 21:22

      Zor mavzu bolibti

      Жавоб бериш
    8. usibjonovpubgm@gmail.com / 12.11.2024, 20:00

      Bu imkoniyatdan 100% desak bundan 0.00000000000001% degani.

      Жавоб бериш
    9. usibjonovpubgm@gmail.com / 12.11.2024, 19:59

      Taʼlim toʻgʻrisida kontent foydasi yoʻq bizda bizdagilar oʻziga emas aqli biroz past insonlar gapiga ishonib ketishadi. Buahmoqlik. Va qolaversa bizda oʻzining yoʻnalishiga va hohishiga va emas qaysidir ʼʼaqilliʼʼ tanishiga ishonib yurishaveradi

      Жавоб бериш
    10. farruxravshanov80@gmail.com / 12.11.2024, 15:57

      Shunday xabarlardan kupaytiringlar iltimos katta raxmat yozuvchiga.

      Жавоб бериш
    11. kubaev.surat@gmail.com / 12.11.2024, 10:33

      Katta rahmat. Dolzarb masala yoritilibdi. Aslida ahvol undanda og`ir. Fanlar akadimiyasi tizimida 10 yıldan ortiq ishlab shuni bildimki, Akademiya fan rivoji yo`lidagi to`siqqa aylanib qolgan. Agarda siz tizimni tanqid qilsangiz, eng katta dushmanga aylanasiz. Bir safar nomi boru o`zi ishlamaydigan Fanlar akademiyasi Kasaba uyushmasini ishlamayotgani, xodimlarning manfaatini emas faqat rahbariyat buyrug`ini bajaradigan, xodimlarni rahbariyat bilan birga "talaydigan" "yelkasizlar" tashkilotiga aylanganligini aytib tanqid qilganimda bilganman. Akademiyani Prezidentiga bu tegib ketib, meni xalq dushmaniga chiqarishgan. )))) Rahbariyati doim qulluq qiluvchi, hech qachon qarshi chiqmaydiganlardan "lyubimchiklar" va haqqini, adolatni talab qiluvchilardan iborat"abadiy yomonlar" ro`yxatini shakllantirib olishgan. Akadimiya tub islohatlarga muxtoj "qariya"ga aylangan. U yerdan ketganimga xursand bo`laman doim.

      Жавоб бериш
    12. tojiddinovasabohat@gmail.com / 12.11.2024, 10:29

      Assalomu alaykum. Maqolada juda dolzarb va yorqin fikrlar berilgan.
      Ilm-fanga ijobiy hissa qo'shish har birimizning burchimiz!

      Жавоб бериш
    13. 0405nodir@gmail.com / 12.11.2024, 10:15

      Яхши макола чикибди! Масалан, илмий, таълим(факат университетларни рекламаси эмас) йуналишдаги реклама куринишдаги маколаларни бепул жойлаштирсангиз балким аудитория яна купаярмиди ? Негаrи уша фалончи хон отарчиларни айнан сизлар оммалаштиряпсизларку ? балким хато уйлаетгандирман (коммент охирида сайтга чикмаслиги мумкин деган фикр хам келди...)

      Жавоб бериш
    14. sherzodabdusaidovich@gmail.com / 12.11.2024, 06:07

      Tasanno... Odam na kuladi na yigʻlaydi. Achchiq haqiqatlar. Ammo nazarimda siz aytgan oʻzgarishlar yosh koʻklamdagi qari choʻchqa va uning zotlari "TOʻYSA"gina va yoki boʻkib oʻlsa keyin boshlanishi mumkin. Boʻlmasa biz hamon gilam laqabli roʻmolchani kutamiz xolos

      Жавоб бериш
      • ayyubxon120@gmail.com sherzodabdusaidovich@gmail.com / 13.11.2024, 19:43

        Узгаришни аввало узимиздан бошлайлик. Бировни узгартириш жуда кийин масала

        Жавоб бериш
    15. bobonazarovazizjon@gmail.com / 12.11.2024, 04:45

      Juda chiroyli fikrlar boʻlibdi. Shunday maqolalar ham koʻproq boʻlsa albatta yaxshi boʻladi.

      Жавоб бериш
    16. m.sher.said888@gmail.com / 12.11.2024, 00:51

      Буларкану аник муаммоларни ёритса, хоз хамма зомби бб коган, риэлс куриш бн овора, ТВда ракс байрам "хинд парти", сериалларни кети узилмиди, коринни яна канака овкат бн сийласак диб юрибмиз, чойхона гап уйнаб, бизани халк "диградировать" кивотти, ачинарли...
      Авторга рахмат!
      99% бу маколани курганла, жуда куп ёзилганакан диб, яна риэлс кургани утиб кетади:(

      Жавоб бериш
    17. qahramonovlochinbek9@gmail.com / 12.11.2024, 00:37

      Assalomu alaykum rahmat mehnatlaringiz uchun. Bunga qaygʻurish albatta barchamizning burchimiz. Ayni paytda yurakdagi dardni aytdingiz. Men hammasiga qoʻshilaman.

      Жавоб бериш
    18. rdonyor.1994@gmail.com / 11.11.2024, 23:49

      Ассалому алайкум. Юқоридаги фикрларингиз жуда ўринли. Бу Фожеа. Илм фан ихтироларини ойнайи жахон орқали кўпроқ кўрсатиш керак халқимизга.

      Жавоб бериш
    19. ajurawuziyev@gmail.com / 11.11.2024, 23:41

      Rahmat...

      Жавоб бериш
    20. overalielst@gmail.com / 11.11.2024, 22:02

      Kitobni tashlab qo'yish – o'z imkoniyatlaringni chegaralash bilan barobar. Har bir sahifa seni yangi ufqlar va bilimlar bilan boyitadi. Bugun o'qishga qaytsang, ertaga o'zingni o'zgartirasan va yurtimizning yanada kuchli bo'lishiga o'z hissangni qo'shasan.
      Shu gaplarimni unutma!

      Жавоб бериш
    21. bobirjon453@gmail.com / 11.11.2024, 21:48

      Katta rahmat sizga zoʻr motivatsiya boʻldi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Инқирозли вазиятда биринчи навбатда совуқ душ қабул қилсам керак». Матбуот котиблари журналистлар ҳақида

    27.06.2021, 16:17

    Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади

    30.06.2021, 10:13

    Тўртинчи қаватдаги квартира ва творог учун навбат: 66 ёшли Германия канцлери Ангела Меркель қандай яшайди?

    19.07.2021, 09:59

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаол фуқароларни мукофотлади

    24.08.2021, 22:21

    Ўзбекистон маданий мероси — учинчи Ренессанс пойдевори

    16.09.2021, 18:00

    Мавлуд нишонлаётган қизлар, Тожикистонда бошланган ҳарбий машғулот, фотоқопқонга тушган жайрон. 19 октябрь суратлари

    19.10.2021, 23:56

    «Олдинга юриш учун ортга ҳам қайтиб турилади» — Америкадаги нуфузли телебошловчи Опра Уинфридан уч сабоқ

    11.02.2022, 15:20

    Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи

    24.03.2022, 21:08

    «Ҳар томонлама ўсишимга ва мамлакат ривожига сабаб бўлувчи таклиф тушса, Тошкентдан туриб ишлашга рози бўламан» — 8 йилдан буён Америкада яшаб, институт лаборатори...

    30.05.2022, 14:23

    Рафиқаларининг соясида: энг нуфузли сиёсатчи аёлларнинг эрлари қандай кўринишга эга ва улар нима билан шуғулланади?

    23.07.2022, 13:50

    Олмалиқ кон-металлургия комбинатида йил дастури ижроси

    28.12.2022, 18:00

    Сайёрадаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бунчалик бойиб кетган?

    01.05.2023, 22:00

    “Атом бомбасининг чўқинтирган отаси” — СССРдаги атом лойиҳаси раҳбари Курчатов тақдири

    10.08.2024, 19:31

    “Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомида қолади” — Акмал Саидов 

    18.10.2024, 20:47

    Туркияда давлат тўнтаришига уринишда айбланган Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди

    21.10.2024, 15:18

    Ўзбекистон фуқаросига Россияга кириш 20 йилга тақиқланди 

    25.10.2024, 12:30

    Илон Маск Tesla акцияларининг рекорд даражада ўсиши туфайли бир кунда 33,5 млрд доллар ишлаб топди

    25.10.2024, 22:35

    Бош прокуратура Комил Алламжонов билан боғлиқ тергов иши юзасидан ёлғон ахборот тарқатмасликни сўради 

    27.10.2024, 23:56

    Chery автомобилларининг 1700 км дан ортиқ масофадаги тест-драйви

    29.10.2024, 21:00

    Ўзбекистонда KFC: қандай қилиб мини-мюзикл оддий буюртмани бутун бошли байрамга айлантирди

    30.10.2024, 18:00

    Ирландияда сунъий интеллект ўйлаб топган сохта Ҳеллоуин паради минглаб одамларни кўчага тўплади

    02.11.2024, 14:55

    “Қўшни давлатлар аҳоли сони жиҳатидан ўзиб кетмоқда”. Ташиев қирғизистонлик аёлларни 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирди

    05.11.2024, 10:40

    Қозоғистонда аёлларнинг иш соатини қисқартириш таклиф қилинди

    07.11.2024, 15:20

    ПФЛ: “Локомотив” клуби матбуот хизмати сабаб жаримага тортилади

    08.11.2024, 14:10

    Россияда фуқароликка қасамёд қилмаганлар паспорти олиб қўйилади 

    10.11.2024, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча даромад қилгани маълум бўлди

    Спорт | 10 июл, 10:30

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл яна ҳибсга олинди

    Дунё | 10 июл, 10:25

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    Лайфстайл | 10 июл, 10:10

    Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармалари бош инспекторлари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:00

    АҚШда деразалар ўрнига кўзлари бўлган меҳмонхона фойдаланишга топширилди

    Лайфстайл | 10 июл, 09:53

    Луис Энрике: “Телефоним ‘Барселона’ мухлисларининг хабарлари билан тўлиб кетган”

    Спорт | 10 июл, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.