• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Укамнинг жанозасига ҳам келолмадим” — Фотима Воҳидова турк келинларидек бўлолмагани ва яқинларининг бевақт вафоти ҳақида гапирди (фото)

    Актриса Фотима Воҳидова “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида нима сабабдан турк йигити билан оила қургани ва “Анора” фильмидаги қаҳрамонининг қисмати унинг ҳаётига кўчгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Турк йигитга турмушга чиққан бир дугонам бўларди. “Сени ҳам Туркияга олиб кетаман”, деб ҳазиллашиб юрарди. Шу орада укам Туркияга бориб ишламоқчи бўлди ва шу дугонам орқали бир автомобиль ювиш шохобчасига ишга кирди. Укам қандай жойда, кимлар қўлида ишлаяпти, деган ўй-хаёлда кўнглимни хотиржам қилиш мақсадида Туркияга бордим. Дугонам мени кутиб олиб, у ернинг эгаси билан таништирди. Буни қарангки, ўшанда бу йигит кейинчалик турмуш ўртоғим бўлишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Дўстлашиб қолдик, гаплашиш турардик. Шу билан у менга турмуш қуриш таклифини берди. Аввалига хорижга турмушга чиқолмасам керак, деб йўқ дедим. Кейин ўйлаб қарасам, ёшим ҳам ўтяпти, у ҳам жуда яхши инсон. Унинг тили бошқа, менинг тилим бошқа бўлса-да, дунёқарашимиз, фикрларимиз бир-биримизга мос келди. Қайнонам билан таништирди, у кишини ҳам яхши кўриб қолдим. Худога шукр, мана, ҳозир тўрт ярим ёшли қизимиз бор, — дейди Фотима Воҳидова.

    Актриса турк оилаларидаги қайнона-келин муносабатлари ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Туркларда ота-онага муносабат ўзбекларникидек эмас. Рости, бизнинг маданиятимиз, тарбиямизни кўриб, уларнинг ҳаваси келади. Масалан, у ерда қайнона-келинлик муносабатлари деярли йўқ, хоҳласа, муносабат қилишади, қилишмаса ҳам, бу оддий ҳолат. Бу масалада уларда кўпроқ келинлар қарор чиқаришади. Мен хоҳласам ҳам, турк келин бўлолмайман. Билсангиз, турклар қозоқ, ўзбек, туркман қизлар билан турмуш қуришга ҳаракат қилишади. Сабаби бизда катталарга ҳурмат бошқача, гўзал қадриятларимиз бор. Қайнонамнинг уч ўғли бор, қизи йўқ. Мен худди онамга қиладигандек муносабатда бўлганим учун мени ўз қизидек қабул қилган. Иккита турк овсиним бор, улар қайнота-қайнонам билан бизчалик яқин эмас, байрамларда ҳам қўнғироқ қилишмайди. Шундай вазиятлар бўладики, ўзбек қизи эканлигимдан хурсанд бўлиб кетаман, — дейди актриса.

    Фотима Воҳидова илк марта “Анора” фильмидаги қаҳрамонининг қисмати ҳаётига кўчгани ва онасидан жуда эрта айрилгани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — “Анора”даги қисматим тўғри келиб қолди менга. Онам вафот этганларида шу ролни ўйнамасам бўларкан, деб қолгандим. Устозим Рихси Иброҳимовага қўнғироқ қилиб, онамнинг вафотлари ҳақида айтганимда “Анорага ўхшаб қолибсан-ку”, деб йиғлади. Лекин Анорадек қийналмадим. Отам ва ҳозирги онам ёнимизда, лекин ўша ҳиссиётни яшадим. Ўтган йили укам ҳам жигар серрозидан вафот этди, жанозасига келолмадим. Унга ҳам опа, ҳам она эдим. Хабарингиз бор, Туркияда қишда ер қимирлашлари кўп бўлди, қизим ҳам кичкина эди, мендан бошқа одамга кўнмайди. Йўл эса узоқ, шундоқ кетиб юборолмасдим. Яна бир укам билан бирга яшаймиз Туркияда, у ҳам боролмади. Лекин у ерда туриб бўлса ҳам, ҳамма маросимларини ўтказдим. Тақдир экан, кўнмасдан иложимиз қанча. Онамдан ёдгор укам Ойбек, Тошкентдаги укамиз Беҳрузбек бор, бахтимизга улар соғ бўлишсин. Ҳозир ҳамма нарсам бор, лекин онам ва укам йўқ. Яқинларнинг борида қадрига етиш керак экан, йўқотганда кеч бўлганини тушуниб етаркансиз. Қайнона-қайнотам ҳам жуда яхши инсонлар, бир онамни йўқотган бўлсам, иккинчисини топдим, дейман. Тошкентдаги онам ҳам самимий, меҳрибон инсон, лекин барибир қалбингиз кемтик бўлиб қолавераркан,  — дейди Фотима Воҳидова.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилинг.

    23.05.2024, 18:52   Изоҳ (0)   8945
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзга миллат вакили билан оила қурган ва ҳозирда бахтли ҳаёт кечираётган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    11.11.2022, 12:55

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    25.09.2023, 21:38

    “Актриса чиройли бўлиши шарт эмас, унинг юраги ишлаши керак”. “Анора” фильми билан танилган Фотима Воҳидова билан суҳбат (видео)

    22.05.2024, 15:39

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дэниел Стерн фильм учун актёрлар қанча гонорар олганини ошкор қилди

    23.05.2024, 13:50

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган Ботир Қодиров, онасини туғилган куни билан табриклаган Даврон Кабулов, Марьям Тиллаеванинг 480 млн сўмлик образи

    23.05.2024, 10:50

    “Фарзандларимдан бирортаси Америка президенти бўлади”. Отабек Маҳкамов бола тарбиясидаги аҳамиятли жиҳатлар ва Нью-Йоркдан уй сотиб олгани ҳақида гапирди 

    22.05.2024, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.