• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Тўйим куни йўқолиб қолганмиз” — тасодифан актёр бўлган, устозининг фильмидан танилган ва вайнерликда омади келган Асқар Ҳикматов 36 ёшда (фото, видео)

    Актёр Асқар Ҳикматов томошабинларга комик роллари билан яхши таниш. Аммо кўпчилик у ҳақида деярли ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

    Асқар Ҳикматов 1987 йилнинг 19 декабрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У оилада уч ўғилнинг каттаси.

    Фото: Instagram 

    — 4-5 синфга қадар келажакда қайси касбни танлашимни билмасдим. Актёрликка-ку умуман қизиқиш бўлмаган. Оила аъзоларим орасида ҳам санъаткорлар йўқлиги учун актёр бўлиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Бир куни синфдош дўстим тўгаракка қатнаётгани ҳақида айтиб қолди. Борсак, тўгаракларнинг сони ниҳоятда кўп экан. Ўшанда “Актёрлик тўгарагига қатнашганларни телевизорга олиб чиқишаркан”, деган гап қулоғимга чалиниб қолган. Экранда кўриниш орзуси билан шу драма тўгарагига қатнаганман. “Сенда ўхшаяпти, зўр ижро этяпсан”, деган мотивация катта куч бағишлаган. Шундан кейин санъат коллежидан, ундан институтга ўқишга кирганман. У пайтлари ҳам кўрсатув ва телелойиҳаларга таклифлар кўп бўларди. Аммо чиқишни истамасдим. “Биринчи уринишда зўр роль ижро этаман”, деб ният қилардим, — дейди актёр Асқар Ҳикматов.

    Актёр илк ролини институтнинг иккинчи босқичида ўқиб юрган пайтида устози Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Тундан тонггача” фильмида ижро этган.

    Фото: Instagram

    — У пайтда Жаҳонгир ака магистратура босқичида ўқирди, шу билан бирга бизга дарс ҳам ўтарди. Устоз билан яхши келишардик, аммо ижодий ишлари сабаб дарсларни бошқа педогогларга топширди. Бир куни “Асқар янги фильм бошламоқчиман, битта кичик роль бор сени синаб кўрамизми?” деди. Илк ролимни “Тундан тонггача” фильмида ижро этганман. У пайтгача ҳатто, клипда ҳам суратга тушмаганим учун ҳаяжонланганман. Алишер Узоқов билан роль ижро этиш катта шараф эди-да. Фильм машҳурликка эришганида кўча-куйда одамлар “бананчи бола” деб чақирадиган бўлган, — дейди Асқар Ҳикматов.

    Актёр кино сабаб Мирфаёзга айлангани ва анча вақтгача одамлар уни исм-шарифи билан эмас, қаҳрамон номи билан атагани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — “Менинг дўстим жин” фильмидан кейин ҳамма Мирфаёз дейишни бошлаган. Исм-шарифимни билишмасди. Бу фильмнинг мухлисларининг кўпчилигини болалар ташкил қилгани учун кўча-куйда “Мирпиёз” деб мазаҳ қилишарди. Биринчи марта кўчада исм-шарифим билан чақиришганда йиғлаб юборганман. Кимгадир эриш туюлиши мумкин, аммо одамлар оғзидан исм-фамилиямни эшитиб хурсанд бўлиб кетганман, — дейди Асқар Ҳикматов.

    Актёр аёли билан қандай танишгани ва унинг рашкчилигидан безор бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Ҳамма йигитларга айтилганидек менга ҳам “Қачон уйланасан, катта йигит бўлиб қолдинг”, деб кўп гапиришган. Уйимизда қизларнинг расми шу қадар кўп эдики, кўзим тушиши учун ҳатто музлаткичга ҳам ёпиштириб қўйишарди. Маҳбуба билан ҳам совчилик орқали танишганмиз. У пайтда банкда ишларди. Секингина банкка бориб қизни кўриб кел, дейишган. Аммо талаб бўйича у ишлайдиган бўлимга поспорт билан киритилар экан. Аксига олиб ёнимда шахсимни тасдиқловчи ҳужжат бўлмагани учун киролмаганман.

    Фото: Instagram

    Кейин кўчада учрашадиган бўлдик. У пайтда машинам бўлмагани учун хонанда Тоҳир Усмоновдан илтимос қилганман. Аммо учрашувга чиққанда совға олиш ҳам эсимдан чиққан. Чунки ўша пайтда қайсидир фильмнинг съёмкаси билан банд эдим. Дўстларим учрашувга гул ва ширинликни етказиб олиб келган.

    Аввалига аёлим жуда рашкчи эди. Тинимсиз қўнғироқ қилиб “Қаердасиз? Нечида келасиз?”, деб сўрайверарди. Айниқса, биринчи фарзандимизга ҳомиладорлигида ўта рашкчи бўлиб қолганди. Ҳозир анча кўникиб қолган, актёрнинг ҳаётида яшашга ўрганди, — дейди Асқар Ҳикматов.

    Актёр тўйи куни содир бўлган қизиқарли воқеа ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Маҳбуба билан танишганимиздан кейин икки ой ўтиб тўй қилганмиз. Никоҳ оқшоми айни қизиган пайт аёлим секин туртиб “Негадир ҳаво етмаяпти”, деган. Олдига ўтиб, уни ташқарига олиб чиққанман. Энг қизиғи, келин-куёв йўқлигини кўпчилик сезмай қолган. Ташқарига олиб чиқиб, бир оз ҳаво алмаштирганман, кейин келиб яна жойимизга ўтирганмиз. Ўшанда баъзи инсонлар “Тўйи куни йўқолиб қолди”, деб гап қилишган экан. Менга-ку, бу гаплар таъсир қилмаган, аммо аёлим ўйлаб сиқилганди, — дейди актёр Асқар Ҳикматов.

    Айни кунларда асосан вайн йўналишида ижод қилаётган Асқар Ҳикматов қимирлайдиган қулоқларининг сирини фош қилди.

    Фото: Instagram

    — Қимирлайдиган қулоқлар ажойиб топилма бўлган. Кўпчилик “Буни қандай суратга оласизлар? Монтаж қиласизларми?” деб сўрайди. Унинг сири жуда оддий. Қулоқларимга рангсиз ип боғлашади ва юқоридан уни гапимга мослаб тортиб туришади. Қарабсизки, қулоқлари қимирлайдиган қайнота образи пайдо бўлади, — дейди Асқар Ҳикматов.

    Асқар Ҳикматов оилали, икки нафар фарзанднинг отаси. Аёли банкдаги фаолиятини якунлаб ҳозирги кунда болалар уқаловчиси бўлиб ишлайди. Актёр кино ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятидан ташқари, Ёш томошабинлар театрида ҳам ишлайди.

    21.12.2023, 11:40   Изоҳ (0)   79681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ота-онаси актриса бўлишини истамаган, бировнинг оиласини бузганликда айбланган ва дипломли психолог — Муқаддас Саъдуллаева 33 ёшда (фото, видео)

    11.12.2023, 16:30

    Ишни фабрикадан бошлаган, Туркияда молиявий қийинчиликка учраган “бойнинг қизи” Юлдуз Усмонова 60 ёшда (фото, видео)

    14.12.2023, 15:52

    “Қаҳрамон она”нинг фарзанди, қобилиятсиз талаба ва Обид Асомовнинг артист бўлишини истамаган Мирзабек Холмедов 62 ёшда (фото, видео)

    16.12.2023, 13:31

    “Сотқин”га кастингдан ўтмагандим, турмага олиб боришди — Жавоҳир Зокиров рол ишонарли чиқиши учун ҳақиқий каллакесар билан суҳбатда бўлгани ҳақида гапирди 

    20.12.2023, 18:41

    Америкалик таниқли хонанда Бейонсенинг умумий бойлиги қанча эканлиги маълум бўлди

    20.12.2023, 14:35

    Ўзбек томошабини “Альфонс” сериалини кўраётганида қон босими ошгани учун ушбу эпизодда роль ўйнаган актриса Осиё Иномова устидан ИИБга арз қилди

    20.12.2023, 12:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон аҳолиси сони эълон қилинди

    Қозоғистон | 2 июн, 15:45

    БАА аэропортида ўзбекистонликлар ушлаб турилганига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:41

    Ҳеч қандай парҳез йўқ: машҳур санъаткорлар иш вақтида нималар истеъмол қилади?

    Лайфстайл | 2 июн, 15:30

    Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:20

    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

    Реклама | 2 июн, 15:11

    Санъаткорлар оиласида туғилган, 3 ёшида саҳнага чиққан ва Асал Шодиеванинг қалбини забт этган Шоҳруххон 40 ёшда

    Маданият | 2 июн, 15:10

    Ҳажда илк бор қутқарувчи дрон ишга туширилади

    Дунё | 2 июн, 14:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.