• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    2025 йилда премьераси бўлган ва энг кўп даромад келтирган 7 та фильм

    Нима томоша қилишни билмаяпсизми? 2025 йилнинг биринчи ярмида экранларга чиққан ва сизга албатта ёқадиган энг кассабоп фильмлар рўйхатини тақдим этамиз.

    “Нечжа аждарлар шоҳини мағлуб этади”

    “Нечжа аждарлар шоҳини мағлуб этади” мультфильми  касса йиғимлари бўйича рекорд ўрнатиб, 2 миллиард доллардан ошиб кетди. Сюжет марказида жасур бола Нечжа ва унинг дўсти Ао Бин туради. Улар аждарлар шоҳи ва унинг қўшинига қарши курашади, аммо уларга чақмоқ урилади ва қаҳрамонлар руҳларга айланади. Уста Тайи Чженжен Етти рангли муқаддас нилуфар билан ёрдамга келади, лекин Нечжа ва Ао Бин қайтиб келиб, аждарлар уруғини тўхтата оладими?

    “Майнкрафт кинода”

    Апрель ойида экранларга чиққан “Майнкрафт кинода” фантастик саргузашт комедияси ҳам омадли чиқди. Маълумотларга кўра, лойиҳа Голливудда энг кўп талаб қилинган лойиҳалардан бирига айланиб, жаҳон прокатида 550 миллион доллар даромад келтирган.

    Сюжетга кўра, Гаррет Гаррисон, Генри, Натали ва Доун — фақат тасаввурда мавжуд бўлган ғалати кубсимон мўжизалар оламига тушиб қолишади. Уйга қайтиш учун улар ёвуз чўчқалар ва зомбиларга қарши курашишлари, шунингдек, уста Стив билан бирга сеҳрли вазифани бажаришлари керак бўлади.

    “Чайнатаунлик детектив, 1900 йил”

    Чайнатаунда бир аёлга суиқасд уюштирилади, асосий гумонланувчи эса хитойлик эди. Бу жиноят катта шов-шувга сабаб бўлади ва шаҳар аҳолиси Хитой маҳалласини ёпишни талаб қилади. Ишни анъанавий хитой табобати шифокори Син Фу ва А-Гуй лақабли хитой-ҳинд овчиси суриштира бошлайди.

    Ушбу комедия кўплаб томошабинларга, айниқса, хитойлик мухлисларга манзур бўлди. Хитойда фильм намойишнинг дастлабки беш кунида 253,1 миллион доллар даромад қилиб, иккинчи ўринни эгаллади.

    “Яшинчақнатарлар”

    Marvel’нинг яна бир фильми “Яшинчақнатарлар” касса рекордини янгилади. Май ойи бошидаги маълумотларга кўра, фильм даромади 162 миллион долларга етди.

    Сюжетга кўра, Марказий разведка бошқармаси раҳбари Валентина Аллегра де Фонтейн антиқаҳрамонлар ва супер ёвузлардан иборат жамоа тузади. Улар энг хавфли топшириқларга тайёр бўлиб, ҳукумат буйруғига кўра ишлайди. Улар орасида жосус Елена Белова, Қизил Қўриқчи, Баки Барнс, Таскмастер, шунингдек, АҚШ Агенти номи билан машҳур Жон Уокер бор.

    “Оппоғой”

    Бу фантастик мюзикл премерадан олдин танқидга учраганди. Кўпчиликни бош ролни ижро этувчи актриса Рейчел Зеглер, шунингдек, сюжетдаги ўзгаришлар ва асл классик асарга ёндашиш тарзи қониқтирмаган. Бироқ айнан шу омиллар томошабинларнинг “Оппоғой”га бўлган қизиқишини янада оширган бўлиши мумкин. Натижада лойиҳа касса йиғимида муваффақиятли деб топилди — унинг жаҳон кинопрокатидаги даромади 204,1 миллион долларни ташкил этди.

    Умуман олганда, асосий сюжет ғояси ўзгармаган: ёш малика Оппоғой ўзининг гўзаллигига ҳасад қиладиган ёвуз жодугар ўгай онасидан қочиб, етти гном яшайдиган уйчага яширинади.

    “Уста”

    Жейсон Стетем бош ролни ижро этган мазкур фильмнинг бутун дунё бўйича касса йиғими 98 миллион доллардан ошиб кетди.

    Левон Кейд қурилишда оддий ишчи. Аммо қурилиш раҳбари қизини номаълум шахслар ўғирлаб кетишганда айнан унга мурожаат қилади. Ана энди ниқобларни ечиб ташлаш ва яширин маҳоратни намоён қилиш пайти келди.

    “Капитан Америка: янги дунё”

    “Капитан Америка: янги дунё” фантастик жангари фильми шу йилнинг февраль ойида экранларга чиқди. У 2025 йилнинг дастлабки уч ойидаги энг муваффақиятли фильмлардан бирига айланди ва уч ҳафталик намойишдан сўнг бутун дунё бўйлаб 370 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди. Шундан 40 миллион доллари лойиҳанинг АҚШдаги премера кунидаёқ йиғилди — бу 2025 йилдаги рекорд кўрсаткич бўлди.

    Сюжетга кўра, штатларнинг янги президенти Таддеус Росс Капитан Американи расмий лавозимга тайинлашга қарор қилади. Ўтмишда улар ўртасида келишмовчиликлар бўлгани учун Сем бу яхши ғоя эканлигига шубҳа қилади. Айни шу куни президентга суиқасд уюштирилади. Уилсон хоин Росснинг энг яқин атрофида яширинганига ишонч ҳосил қилади.

    24 май, 12:35   Изоҳ (0)   5332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#премера#кино#шоу-бизнес

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли актриса Салма Хаек иштирокида фильм суратга олади

    14.06.2022, 11:44

    Юрий Яковлев, Чарли Чаплин ва бир фильмда бир нечта образларни гавдалантирган бошқа машҳурлар (видео)

    19.07.2022, 20:44

    «Дада» 12 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош роль ижрочиси — чақалоқ ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    24.07.2022, 15:46

    Йил ҳисоботи: 2022 йилнинг энг кассабоп фильмлари

    23.12.2022, 10:55

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Хитойнинг энг бой актрисалари топ-7 талиги: Дилраба Дилмурат эса охирги ўринда

    14 апрел, 16:40

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Уларнинг мияси бошқача ишлайди: миллионлаб кишиларнинг севимлисига айланган 6 машҳур шахс

    19 май, 08:55

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21 май, 13:08

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    18 май, 17:55

    “Фотошоп эмас”: ҳақиқийлигига ишониш қийин бўлган реал суратлар

    19 май, 13:40

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    19 май, 12:50

    Ҳақиқий қаҳрамонлар: ҳамкасбларининг ҳаётини сақлаб қолган киноюлдузлар

    19 май, 21:35

    Қимматбаҳо узук, яхта ва 50 млн доллар товон пули: машҳурлар собиқ севгилисидан олган энг қимматбаҳо совғалар

    21 май, 08:00

    Туркиялик актёр Керем Бурсин Голливуд киноларида рол ижро этиши мумкин

    22 май, 10:55

    Бетмандан Цукерберггача: энг тежамкор машҳурлар рўйхати тузилди

    21 май, 17:40

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    21 май, 19:25

    Киану Ривз, Энн Ҳетеуэй ва Флоренс Уэлч: омма эътиборида бўлишни ёқтирмайдиган Голливуд юлдузлари

    23 май, 08:29

    Вьетнамлик блогер Токиодаги ресторанда ёнида ўтирган Голливуд юлдузи Натали Портманни танимади

    22 май, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.