• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Юрий Яковлев, Чарли Чаплин ва бир фильмда бир нечта образларни гавдалантирган бошқа машҳурлар (видео)

    Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган айрим актриса ва актёрларнинг ижодида икки образни гавдалантирган фильмлар бор.

    Николас Кейж «Адаптация» кинофильми

    Голливуд актёри Николас Кейжнинг «Адаптация» фильмидаги эгизак ака-ука образи «Оскар» мукофоти совриндорлиги учун мукаммал номзод бўлди. Кинокартинада актёр гавдалантирган образларнинг ташқи кўриниши бир хил, бироқ хулқ-атвори бир-биридан тубдан фарқ қилади. Режиссёр Спайк Жонс томонидан ишланган «Адаптация» фильми 2002 йилда катта экранларга чиққан.

    Любов Орлова «Баҳор» кинокартинаси

    Ўтган асрнинг энг машҳур киноюлдузларидан бири Любов Орлова «Баҳор» фильмида ёш актриса Вера Шатрова ва олим Ирина Никитина ролини ижро этган. Актриса гавдалантирган образлар ҳар томонлама бир-бирига жуда ўхшаш. Ушбу фильм Россиянинг ўша даврдаги машҳур режиссёрлардан бири Григорий Александров томонидан суратга олинган бўлиб, унда Георгий Юматов, Фаина Раневская, Николай Коновалов каби рус актёрлари ҳам иштирок этган.

    Евгений Леонов «Омадли жентлменлар» фильми

    Россиянинг дунёга машҳур актёрларидан бири Евгений Леонов «Омадли жентлменлар» фильмида икки хил образда намоён бўлган. Актёр ижро этган образлар хулқ-атвор жиҳатидан бир-бирига қарама-қарши ҳисобланади. Евгений Леонов ушбу кинокартинада жиноятчи ва болалар боғчасидаги тарбиячи ролларини ўйнаган. Фильм режиссёр Александр Серий томонидан суратга олинган ва 1971 йилнинг охирида кинотеатрларда намойиш этилган.

    Чарли Чаплин «Буюк диктатор» кинокартинаси

    Чарли Чаплин ижодининг юксак намуналаридан бири 1940 йилда АҚШда суратга олинган «Буюк диктатор» фильмидир. Бюджети қарийб 2 миллион долларни ташкил этган фильм «Оскар» мукофотининг бир нечта йўналишларига номзодлик қилган. Актёр фильмда камтар яҳудий сартарош ва бу образга жуда ўхшаб кетадиган, ҳокимиятга чин дилдан хизмат қиладиган диктатор ролини ижро этган.

    Жесси Айзенберг «Эгизак» фильми

    Режиссёр Ричард Аёади томонидан 2014 йилда намойиш этилган «Эгизак» кинофильмида Жесси Айзенберг иккита образда намоён бўлади. Комедия жанрида ишланган фильмда актёрни бир-бирига ташқи кўриниши жуда ўхшаб кетадиган образларда кўриш мумкин. Ушбу фильмда Голливуднинг машҳур актёрларидан Ричард Гир, Тофер Грэйс, Стивен Моер ҳам иштирок этган.

    Юрий Яковлев «Иван Василевич касбини ўзгартиради» кинофильми

    Таниқли рус актёри Юрий Яковлев «Иван Василевич касбини ўзгартиради» фильмида икки хил образни ижро этган. Улардан бири кўп гапирадиган Бунша ва иккинчиси Россия тарихида қатъиятлилиги билан шуҳрат қозонган шоҳ образи Иван Грозний бўлган. Ташқи кўринишида бироз фарқ қиладиган бу образлар актёрга катта шуҳрат келтирди. Ушбу кинокартинада энг катта маблағни Юрий Яковлев олган. Михаил Булгаков асари асосида суратга олинган фильмга Леонид Гайдай режиссёрлик қилган.

    Марион Котийяр «Яхши митти нарсалар» кинокартинаси

    «Такси» кинофильмининг юлдузларидан бири актриса Марион Котийяр «Яхши митти нарсалар» картинасида эгизаклар ролини ўйнаган. Овози унча яхши бўлмаса ҳам куйлашдан чарчамайдиган хонанда Люси ва фақат пул топиш илинжида бўлган Мари образлари Марион Котийярга муваффаққият олиб келди. Режиссёр Жил Паке-Бреннер бошчилик қилган ушбу фильм 2001 йилда катта экранларга чиққан. Актриса фильмдаги роли учун «Цезарь» мукофотига номзодлар қаторига киритилган.

    Жан Маре «Фантомас» кинофильми

    Машҳур француз актёри Жан Маре «Фантомас» кинофильмининг учта қисмида ҳам икки хил образни гавдалантирган. Трилогиядаги биринчи фильм комиссар Ювенинг қўлга олинмайдиган жиноятчи Фантомасни таъқиб қилиши ва унинг кўплаб саргузаштлари ҳақида. Андре Юбенел режиссёрлигидаги бу фильмнинг биринчи қисми 1964 йилда катта экранларга чиққан.

    Жейк Жилленхол «Душман» фильми

    Нобель совриндори Хосе Сарамагонинг романи асосида суратга олинган «Душман» фильмида Голливуд актёри Жейк Жилленхол профессор Адам ва актёр Энтони образларида намоён бўлган. Ташқи кўриниши бир хил бўлган образларни бир-биридан кечинмалар, ахлоқий жиҳатлари ажратиб туради. Фильм 2014 йилнинг февраль ойида премьера қилинган.

    Мавзуга доир:

    • 50 ёшдан кейин машҳур бўлган ва орзуга эришиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлаган юлдузлар (фото)
    • Сценарийдан ташқари: суратга олиш майдончасида муштлашиб кетган юлдузлар (фото)
    • Етимликда ўтган болалигига қарамай муваффақият қозонган юлдузлар (фото)
    • Ван Дамм, Бочелли, Вуйчич ва жисмоний нуқсонига қарамай муваффақиятга эришган бошқа юлдузлар (фото)

    19.07.2022, 20:44   Изоҳ (0)   15573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков лицензия нархи қандай белгиланиши, хонандаларнинг интернетдаги жанжали ҳамда Канизанинг «хурмача қилиқлари»га муносабати ҳақида (видео)

    19.07.2022, 19:35

    «Қурилиш: Усмон» сериалининг суратга олиш гуруҳи аъзоларини ҳақоратлаган актёр Бурак Ўзчивитга суд ҳукми ўқилди

    19.07.2022, 16:55

    «Бўйим ҳақидаги ҳазилларга эътибор бермайман». Ўзбекистондаги энг митти вайнер — Эрали ойига 20 минг доллар топиши ҳамда қўлида 70 киши ишлаши ҳақида (видео)

    19.07.2022, 15:07

    Америкалик актриса Зендая «Эмми» мукофотига номзодлар орасида рекорд ўрнатди

    19.07.2022, 13:37

    Голливуд юлдузлари Женнифер Лопес ва Бен Аффлек танишганларидан 20 йил ўтиб турмуш қурди

    19.07.2022, 12:43

    Етти йил ишсиз қолган, аёли сабаб кризисдан ўтган, чет эл фильмларидаги ягона «осиёлик» Сейдулла Молдаханов ҳақида

    19.07.2022, 10:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қадимги мисрликлар нега кўзларига сурма қўйган?

    Лайфстайл | 11 июн, 10:05

    Экология вазирига эколойиҳалардаги кечикишлар юзасидан парламент сўрови юборилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 10:00

    Қатарни мағлуб этган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг ўйини қандай баҳоланди?

    Спорт | 11 июн, 09:45

    Россия Харьковга Shahed дронлари билан ҳужум қилди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 11 июн, 09:45

    Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон автомобиль йўлларини яхшилашга ёрдам беради 

    Ўзбекистон | 11 июн, 09:20

    Лос Анжелесда комендантлик соати жорий этилди

    Дунё | 11 июн, 08:48

    Ўзбекистон президенти ташриф буюрган Ўзбекистон-Қатар баҳсидан фотогалерея

    Ўзбекистон | 11 июн, 00:33

    Тошкент халқаро аэропортида қарийб 1 млрд сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.