• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Дада» 12 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош роль ижрочиси — чақалоқ ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    Машҳур боксчи йигит кўчада тўлғоғи тутган аёлга ёрдам бериш учун уни туғуруқхонага олиб боради. Аммо шу кундан эътиборан унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетади. Чунки аёл фарзандини боксчи йигитга ташлаб кетади. Тўйи бўлиш арафасидаги йигит гап-сўзлардан қўрқиб, чақалоқ ҳақида яқинларига айтмади. Аммо уни ташлаб кетишга ҳам кўзи қиймайди.Бу воқеалар сизга «Дада» фильмини эслатди, тўғрими? Бу йил мазкур картина суратга олинганига 12 йил тўлди. Фильм 2010 йилнинг июль ойида илк марта премьера қилинган эди. Шу муносабат билан «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова фильм ижодкорлари билан боғланиб, «Дада»нинг суратга олиниши билан боғлиқ қизиқарли воқеалар ҳақида суҳбатлашди.

    «Дада» фильмида Улуғбек Қодиров, Муҳаббат Эргашева, Матёқуб Матчонов, Нодира Қодирова, Нигора Каримбоева, Аҳрор Маҳмудов, Абдирайим Абдуваҳобов, Азиза Бекматова, Ўткир Мелиев, Зуҳра Солиева каби истеъдодли актёрлар жамоаси суратга тушган.

    Абдувоҳид Ғаниев — фильм режиссёри

    Фото: Instagram / @abduvohid_ganiev

    Фото: Instagram / @abduvohid_ganiev

    — «Паноҳ» фильмининг суратга олиш вақтида талабалар ётоқхонасида узоқ йиллардан буён ишлайдиган қоровул билан суҳбатлашиб қолганман. У талаба қизларнинг бири тўй кўрмай, ҳомиладор бўлгани ва фарзандини ташлаб кетгани ҳақида айтиб қолди. Бундан мазмундаги фильмлар аввал ҳам яратилгани учун бошқачароқ тарзда фильм олгим келди. Яъни ташлаб кетилган боланинг тақдири қандай бўлади, деган саволга жавоб бермоқчи бўлдим. Шоира Ғиёсова ва Акром Маҳкамовлар билан маслаҳатлашиб, сценарий ёзганмиз.

    Фото: Абдувоҳид Ғаниев шахсий архивидан

    Фото: Абдувоҳид Ғаниев шахсий архивидан

    Зафар роли учун кўп номзодлар бўлган. Аввалига Улуғбек Қодировни олишга иккиланиб турганмиз. Чунки Зафар боксчи йигит бўлиши, рингдаги хатти-ҳаракатлари кўрсатилиши керак эди. Аммо у вақтда Улуғбек яхшигина вазн тўплаганди. Тан бериш керак, Улуғбек 15 кунда озиб, спорт формасига кирган.Суратга олиш майдончасида қийинчиликлар жуда кўп бўлган. Чунки 6 ойлик чақалоқ билан ишлаш осон эмас. Олти ойлик болакай инжиқланиши, кутилмаганда ухлаб қолиши ёки тинмай йиғлаши мумкин. Улуғбек Қодиров у вақтда ҳали фарзандли бўлмаганди. Чақалоқни чўмилтириш, таглигини алмаштириш билан боғлиқ кадрларда роса қийналганди, — дейди фильм режиссёри Абдувоҳид Ғаниев.

    Фото: Абдувоҳид Ғаниев шахсий архивидан

    Фото: Абдувоҳид Ғаниев шахсий архивидан

    Режиссёр «Дада» фильмида кичкина Зафар ролини ижро этган Беҳруз Ғуломовнинг бугунги ҳаёти ва қизиқишлари қандай эканлигини билишни исташиши айтди.

    Фото: Скрин

    Фото: Скрин

    — Аниқ эсимда, у бола фильм суратга олинган вақтда олти ой эди. Орадан анча йил ўтиб, қайсидир фильмнинг премьерасида «Ўзбеккино»нинг собиқ раҳбари Аъзам Исоқов уни саҳнада таништирганди. У 5 ёшни қаршилаб, ширингина болакай бўлганди. «Дада» фильмини кўрганда шу болакайнинг бугунги ҳаёти, қизиқишлари қандай экан деб ўйлайман. У биз билан боғлиқ воқеаларни эслолмаслиги табиий ҳол. Аммо у билан бизнинг ширин хотираларимиз бор, — дейди режиссёр.

     Бу режиссёр бир неча йилдан буён АҚШда истиқомат қиляпти. Ижодкор бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади.

    Фото: Instagram / @abduvohid_ganiev

    Фото: Instagram / @abduvohid_ganiev

    — Айримлар ўйлагандек, Ўзбекистондан ёки ижоддан кетганим йўқ. Катта қизим АҚШдаги университетда ўқийди. Шу боис оилам билан АҚШга кўчиб келганмиз. Аммо вақти-вақти билан Ўзбекистонга бориб, фильмлар суратга оляпмиз. Ўтган йили борганимда ҳам қорақалпоқ ижодкорлари билан ҳужжатли фильм суратга олдим. Океан ортида ҳам ижод билан бандман. Реклама роликлари суратга оламиз. Ҳозирги кунда эса Голливуд продюсерлари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчиман. АҚШда ўзимни худди талабадек ҳис қиламан, чунки бу ерга келиб жуда кўп нарсаларни ўргандим, — дейди режиссёр Абдувоҳид Ғаниев.

    Аҳрор Маҳмудов — актёр:

    Фото: Скрин

    Фото: Скрин

    — «Дада» фильми билан боғлиқ қизиқарли воқеалар жуда кўп. Масалан, Зафар келинбола билан тўй кўйлагини кўргани кўргани борганида менинг қаҳрамоним чақалоқ билан машинада ўтириб туради. Ўша пайтда ҳаво бугунгидек жуда иссиқ эди. Қўлимдаги бола йиғлайвериб, қизариб кетганди. Уни овутолмай қийналиб кетганмиз. Болакайнинг онаси ҳам қийналиб кетган. «Стоп» дейилиши билан югуриб келиб, болани қўлимиздан оларди, — дейди актёр Аҳрор Маҳмудов.

    Муҳаббат Эргашева — актриса:

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    — Бу фильмга Абдувоҳид Ғаниевнинг устози Рустам Саъдиев таклиф этганди. Кастинг топширгач, ролга тасдиқлашган. Суратга олиш майдончасида жуда кўп қизиқарли воқеалар бўлган. Масалан, Улуғбек акани ит қувлаган саҳнаси олинаётганда ўргатилган ит ҳақиқатан ҳам уни қувиб кетган. Актёрга тан-жароҳатини етказмасин деб, итнинг ортидан яна 3-4 киши югуришган. Кейин Улуғбек Қодиров билан кечаси томга чиқиб, шаҳар манзарасини томоша қиладиган саҳнамиз бор. Улуғбек ака тасодифан оёғимни босиб олган. У кишининг қанчалик гавдали эканлигини яхши биласиз? Оёғим оғриб, бир ҳафтагача чўлоқланиб юрганман, — дейди актриса Муҳаббат Эргашева.

    «Дада» фильмини кўрган кишида кичкина Зафар қандай йигит бўлган экан, деган савол туғилиши табиий ҳол. Чунки ўзбек киносида чақалоқ бош ролни ижро этган фильмлар жуда кам. Шу боис Беҳруз Ғуломов ва унинг оила аъзоларини излашга қарор қилдик. 

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мана бу уйни танидингизми? Бу ерда «Дада» фильми суратга олинган. Тўғри, 12 йил давомида у бироз ўзгарган. Аммо актёр Улуғбек Қодировнинг қаҳрамони яшаган болахона сақлаб қолинган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Фильм ижодкорларига уйимиз маъқул келган. Унгача кўпчилик оилалар ойлик чақалоқларини фильмда суратга тушишига рози бўлишмаган экан. Биздан сўрашганида қарши бўлмадик. Адашмасам, суратга олиш жараёнлари тахминан бир ой давом этганди. Ўғлим вазмин бўлгани учун ижодкорларни деярли қийнамаган. Қорни тўқ, уйқуси яхши бўлган бўлса, кадрга кулиб суратга тушиб берарди.

    Фото: «Дарё» (Беҳруз Ғуломов 12 ёшда)

    Фото: «Дарё» (Беҳруз Ғуломов 12 ёшда)

    Ўғлим Беҳруз Ғуломов пойтахтдаги 94-мактабда таҳсил олади. Футболни жуда яхши кўради. Актёрликка қизиқмайди, аммо ўзи суратга тушган «Дада» фильмини кўп марта томоша қилган. «Шунақа бўлганманми?» деб саволларни қалаштириб ташлайди. Тарихда қоладиган фильм яратилган, унга ўз ҳиссамизни қўшганимиздан жуда хурсандмиз, — дейди Беҳруз Ғуломовнинг онаси Камола Ғуломова.

    Беҳруз Ғуломовдан санъатга қизиқиши ва дўстлари у суратга тушган фильм ҳақида қандай фикрда эканлиги ҳақида сўрадик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Кўпчилик кинода суратга тушганимни билишади. Аммо мен бу ҳақида гапиришга уяламан. Аммо кинони жуда мақташади. Актёрликка эмас, футболга қизиқаман. Яқинда ҳам қўлимдан жароҳат олдим. Аммо барибир футбол энг қизиқарли спорт тури, — дейди Беҳруз Ғуломов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • «Опа-сингиллар» 10 ёшда: сериал қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд?
    • Бир фильмда иккита қаҳрамонни маҳорат билан ижро этган ўзбекистонлик актёр ва актрисалар (видео)
    • Фото: 90 йилларда машҳур бўлган «Ёлғон асираси» сериали қаҳрамонлари 22 йилдан кейин
    • «Сардор» сериали қаҳрамонлари 21 йилдан сўнг қанчалар ўзгарган ва улар қандай ишлар билан банд (фото ва видео)

    24.07.2022, 15:46   Изоҳ (0)   63565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дунё сенинг тоғангмас» деб интернетни «портлатаётган» Java ким ўзи? У нега юзига ниқоб тақиб юради? (видео)

    24.07.2022, 09:57

    Instagram: Болаликдаги орзуси ушалган Сариқ бола, севиб қолган Даврон Асқаров, съёмкада жанжал чиқарган Зилола Ғуломова

    23.07.2022, 22:42

    2022—2023 йиллар куз-қиш мавсумида томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши кутилаётган турк фильмлари (фото)

    23.07.2022, 19:55

    Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев ва чет эл хонандалари билан дуэт куйлаган бошқа ўзбек санъаткорлари (видео)

    23.07.2022, 15:50

    Рафиқаларининг соясида: энг нуфузли сиёсатчи аёлларнинг эрлари қандай кўринишга эга ва улар нима билан шуғулланади?

    23.07.2022, 13:50

    Instagram: Машинасини сотаётган Воҳиджон Исоқов, туғилган кунини нишонлаган Ширин Маматова, ички ишлар ходимлари танимаган Феруза Норматова

    22.07.2022, 22:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москва ва Пхеньян ўртасида илк бор тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилади

    Дунё | 15 июл, 10:21

    “Ўзгидромет” 4 кун жуда иссиқ ҳаво бўлишидан огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 15 июл, 10:08

    “Барселона” Луис Диас трансфери бўйича “Ливерпуль”дан чегирма кутмоқда

    Спорт | 15 июл, 10:06

    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

    Реклама | 15 июл, 10:02

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    Илм-фан | 15 июл, 09:59

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.