Беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган афсонавий боксчи Флойд Мейвезер Business Insider журналисти Дениел Гейгер устидан судга мурожаат қилди. Даъво АҚШнинг Нью Йорк жанубий округи суди томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда SI нашри хабар берди.

48 ёшли собиқ чемпионнинг таъкидлашича, журналист унинг кўчмас мулк бозоридаги инвестициялари ҳақида бир нечта мақола эълон қилган бўлиб, улар ёлғон маълумотларга асосланган. Мейвезер бу материаллар орқали унинг обрўсига путур етказишни мақсад қилганини ва унда ирқий ҳамда сиёсий жиҳатдан тарафкаш ифодалар мавжудлигини таъкидламоқда.
Спортчи ушбу хатти-ҳаракатлар оқибатида жиддий зарар кўрганини айтиб, 100 миллион евро миқдорида компенсация талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Флойд Мейвезер 2017 йилда боксдан кетиб, профессионал фаолиятини 50 ғалаба ва 0 мағлубият билан тамомлаган.
Изоҳ (0)