Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Европа Лигасининг ярим финал босқичидаги “Атлетик”ка қарши учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0). Ушбу натижадан кейин манкунианликлар Европа мусобақаларида мағлуб бўлмаган ягона жамоа сифатида қолди.

“Манчестер Юнайтед” ҳозирги кунга қадар Европа Лигасида 13 учрашувда майдонга тушиб, умуман имкониятни бой бермади. Жамоа мазкур беллашувларнинг 8 тасида ғалаба қозонган бўлса, 5 учрашувда дуранг ўйнади.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” ярим финалнинг дастлабки учрашувида Бильбаонинг “Атлетик” клуби устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Бруно Фернандеш (дубль) ҳамда Каземиро муаллифлик қилди. Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 8 май оқшомида “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “қизил иблислар” “Ипсвич Таун” ҳужумчиси Лиам Делапни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳ (0)