• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ла Лигада Мадрид дербиси, Лига 1 да «ПСЖ» «Монако» билан баҳс олиб боради, А Серияда «Милан» пешқадамликни сақлаб қолишга уринади. Уикенднинг марказий ўйинлари

    Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

    АПЛ. «Манчестер Сити» «Вулверҳэмптон» билан баҳс олиб боради, «Манчестер Юнайтед» аутсайдер меҳмони бўлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Сити» — «Вулверҳэмптон», 11 декабрь, 17:30

    «Шаҳарликлар» 15-турдан сўнг АПЛ жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 35 очко мавжуд. Ўтган ҳафтада Хосеп Гвардиола шогирдлари «Челси»ни ортда қолдирди.

    «Манчестер Сити» Англия чемпионатида кетма-кет 5 ўйиндан буён ғалаба қозонаётган бўлса ҳам Пеп шогирдларининг ўйинидан норози. Бир неча кун олдин жамоа Чемпионлар Лигасида «Лейпциг»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунга қарамасдан инглиз жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди.

    «Манчестер Сити» ушбу мавсумда уй учрашувларининг 11 тасидан 9 тасида ғалаба қозонган.

    «Вулверҳэмптон» 21 очко билан 8-поғонадан жой олган. Сўнгги турда жамоа «Ливерпуль»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Умуман олганда «Вулверҳэмптон» мавсумни яхши ўтказмоқда. Стартдаги омадсизликлардан сўнг, охирги пайтларда доимий очко жамғариб келмоқда.

    Бруну Лаже жамоаси меҳмондаги охирги 6 учрашувнинг фақат биттасида мағлубиятга учради.

    Қолган учрашувлар:

    11 декабрь, шанба

    «Арсенал» — «Саутҳэмптон», 20:00

    «Челси» — «Лидс», 20:00

    «Ливерпуль» — «Астон Вилла», 20:00

    «Норвич Сити» — «Манчестер Юнайтед», 22:30

    12 декабрь, якшанба

    «Бёрнли» — «Вест Ҳэм», 19:00

    «Лестер» — «Ньюкасл», 19:00

    «Кристал Пэлас» — «Эвертон», 21:30

    Ла Лига. Мадрид дербиси: «Атлетико М» «Реал» меҳмони бўлади, «Барселона» «Осасуна»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал» — «Атлетико», 12 декабрь, якшанба

    «Қаймоқранглилар» мавсумни кўнгилдагидек ўтказмоқда, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқди, чемпионатда эса иккинчи ўриндаги жамоани 8 очко ортда қолдирган ҳолда етакчилик қилмоқда. Испания чемпионатининг сўнгги турида Карло Анчелотти шогирдлари «Реал Сосьедад»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. «Реал» сафида Карим Бензема майдонга тушмаслиги мумкин, французнинг охирги пайтлар кўрсатаётган ўйини ҳисобга олинса, бу жамоа учун катта йўқотиш.

    «Атлетико» қийинчилик билан Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига йўл олди. 6-турда «Порту» устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалаба гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашга ёрдам берди. Испания чемпионатида эса жамоа тўртинчи ўриндан жой олган ва етакчидан 10 очко ортда. Лекин Диего Симеоне шогирдларида захира ўйини бор. «Матрасчилар» жорий мавсумда стабил ўйин намойиш этмаяпти, буни охирги турда «Мальорка»га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан ҳам билиш мумкин.

    Қолган учрашувлар: 

    11 декабрь, шанба

    «Эспаньол» — «Леванте», 18:00

    «Алавес» — «Хетафе», 20:15

    «Валенсия» — «Элче», 22:30

    «Атлетик» — «Севилья», 01:00

    12 декабрь, якшанба

    «Вильярреал» — «Райо Вальекано», 18:00

    «Осасуна» — «Барселона», 20:15

    «Бетис» — «Реал Сосьедад», 22:30

    13 декабрь, душанба

    «Кадис» — «Гранада», 01:00

    А Серия. «Милан» «Удинезе» меҳмони бўлади, «Интер» «Кальяри»ни синовдан ўтказади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Удинезе» — «Милан», 11 декабрь, 00:45

    «Удинезе» 16 турдан сўнг 16 очко билан 14-ўринда бормоқда. Ушбу ҳафтада жамоада бош мураббий Лука Готтини истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига Габриэле Чоффи вақтинчалик мураббий этиб тайинланди. «Удинезе» декабрь ойини «Лацио» билан 4:4 ҳисобидаги дуранг натижа билан бошлади. Охирги турда эса «Эмполи»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа 8 та уй учрашувининг 2 тасида мағлубиятга учраган.

    «Милан» 38 очко билан мусобақа етакчиси бўлиб турибди. Охирги турда «Салернитана» устидан қозонилган ғалаба «россонерилар»ни биринчи ўринга олиб чиқди.

    Чемпионлар Лигасининг 6-турида эса «Ливерпуль»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва еврокубоклардан чиқиб кетди. Жамоа А Сериянинг меҳмондаги 8 учрашувида 6 та ғалабани расмийлаштирган.

    Қолган учрашувлар:

    11 декабрь, шанба

    «Фиорентина» — «Салернитана», 19:00

    «Венеция» — «Ювентус», 22:00

    12 декабрь, якшанба

    «Торино» — «Болонья», 16:30

    «Верона» — «Аталанта», 19:00

    «Наполи» — «Эмполи», 22:00

    «Сассуоло» — «Лацио», 22:00

    «Интер» — «Кальяри», 00:45

    13 декабрь, душанба

    «Рома» — «Специя», 00:45

    Бундеслига. «Бавария» «Майнц»ни синовдан ўтказади, «Боруссия Д» Бохумда меҳмон бўлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария» — «Майнц», 11 декабрь, 19:30

    «Бавария» мавсумни юқори ноталарда ўтказмоқда. Юлиан Нагелсманн шогирдлари Бундеслиганинг яққол етакчиси ҳисобланади. Иккинчи ўриндаги «Боруссия Д» 4 очко ортда қолмоқда. Мюнхенликлар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «Барселона»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

    «Майнц» 15 турдан сўнг 21 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасидан жой олган. Бо Свенссон шогирдлари мавсумни яхши ўтказмоқда ва еврокубокларга йўлланма берувчи ўринлар учун асосий даъвогарлардан бири.

    Сўнгги турда «Майнц» «Вольфсбург»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Унга қадар учта ўйинда кетма-кет ғалаба қозона олмаётган эди.

    Қолган учрашувлар: 

    11 декабрь, шанба

    «Бохум» — «Боруссия Д», 19:30

    «Ҳерта» — «Арминия», 19:30

    «Фрайбург» — «Ҳоффенҳайм», 19:30

    «Лейпциг» — «Боруссия М», 19:30

    «Вольфсбург» — «Штутгарт», 22:30

    12 декабрь, якшанба

    «Гройтер» — «Унион Берлин», 19:30

    «Айнтрахт» — «Байер», 21:30

    Лига 1. Турнинг марказий учрашувида «ПСЖ» «Монако» билан баҳс олиб боради, «Лион» «Лилл»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «ПСЖ» — «Монако», 12 декабрь, 00:45

    Парижликлар 42 очко билан Франция чемпионатининг якка пешқадами бўлиб турибди. Ундан кейинги ўриндаги «Ренн» ҳисобида 31 очко мавжуд. «ПСЖ» Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иккинчи ўринни олиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

    Декабрь ойида ўтказилган чемпионатнинг икки ўйинида Маурисио Почеттино шогирдлари дуранг натижа қайд этди («Ницца»га қарши 0:0, «Ланс»га қарши 1:1).

    «Монако» 26 очко билан 7-ўриндан жой олган. Нико Ковач шогирдлари Европа Лигасининг B гуруҳидан биринчи ўрин билан плей-офф босқичига чиқди.

    Монаколиклар декабрь ойида Франция чемпионатида «Анжер» (3:1) ва «Мец» (4:0) устидан ғалаба қозонди, Европа Лигасида «Штурм» билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

    Қолган учрашувлар:

    11 декабрь, шанба

    «Брест» — «Монпелье», 21:00

    «Реймс» — «Сент-Этен», 01:00

    12 декабрь, якшанба

    «Лилл» — «Лион», 17:00

    «Анжер» — «Клермон», 19:00

    «Мец» — «Лорян», 19:00

    «Ренн» — «Ницца», 19:00

    «Труа» — «Бордо», 19:00

    «Страсбур» — «Марсель», 21:00

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    11.12.2021, 01:41   Изоҳ (0)   23136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ ва Суперлигада ой лауреатлари, куни тўртинчи даражали ҳужумчига қолган «Барселона», Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Достон Ёқубов. Энг сўнгги спорт янгиликл...

    10.12.2021, 23:17

    Баҳодир Жалоловдан Василий Ломаченкогача. 11 ва 12 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бокс оламидаги энг муҳим жанглар

    10.12.2021, 21:32

    30 ёшли Мессиас «Милан»нинг қутқарувчисига айланмоқда. Бир неча йил аввал қора ишчи бўлган футболчи бу даражага қандай эришди?

    10.12.2021, 13:31

    Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасининг плей-офф босқичига йўл олган жамоалар номи маълум бўлди

    10.12.2021, 10:48

    Конференциялар Лигаси. Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» аутсайдерни енгиб, 1-ўрин билан плей-оффга чиқди

    10.12.2021, 00:55

    UFC’даги 4-жангини ўтказадиган Заррух Адашев, ўзбек клубларига 2+2 шаклида ўрин ажратган ОФК ва 30 миллион евро зарар кўрган «Барселона». Энг сўнгги спорт янгиликл...

    09.12.2021, 21:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.