Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин арзонлашгани ҳақида турли видеолар тарқалмоқда. Нарх-навонинг ҳақиқатда қандайлигини аниқлаш мақсадида “Дарё” журналисти Тошкентдаги “Авиасозлар” (халқ орасида “Кадишева” номи билан танилган) бозорга бориб, кузатув олиб борди.

Бозорда олиб борган текширувларимизга кўра, маҳсулотлар нархи қуйидагича қайд этилди:
• Қўй гўшти — 80 минг сўм/кг
• Мол гўшти — 70 минг сўм/кг
• Картошка — 4 минг сўм/кг
• Пиёз — 1 500 сўм/кг
• Сабзи — 2 500 сўм/кг
• Қулупнай — 18 мингдан 30 минг сўмгача (сифати ва навига қараб)
• Помидор — 20 минг сўм/кг
• Бодринг — 5 минг сўм/кг
• Гуруч — 8 мингдан 23 минг сўмгача (турига қараб)
• Тухум — 800 сўмдан 1 100 сўмгача (1 дона)
• Бедана тухуми — 20 дона 10 минг сўм
• Ўсимлик ёғи — 1 литр 20 минг сўм
• Булғор қалампири) — 30 минг сўм/кг
Бозордаги вазият шуни кўрсатадики, нархлар маҳсулот турига ва мавсумга қараб ўзгаришда давом этмоқда. Сотувчилар нархларнинг пасайишига сабаб сифатида ҳосил етиштириш мавсумининг бошланиши ва кунлар кескин исиб кетганини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)