Италиянинг “Комо” клуби бош мураббийи Сеск Фабрегас “Рома”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, римликлар мураббийлик лавозими учун бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда. Фабрегасдан ташқари “Аякс” бош мураббийи Франческо Фариоли, “Женоа” устоз Патрик Виера ва ҳозирда “Ан-Насср”ни бошқараётган Стефано Пиоли ҳам “шорт-лист”дан ўрин олган.
Ҳозирда жамоани бошқараётган тажрибали мутахассис Клаудио Ранери мавсум охирида лавозимини тарк этади ва клуб тизимида раҳбарлик вазифасини бажаради.
37 ёшли Сеск Фабрегас мураббийлик фаолиятини 2023 йилда бошлаган. Дастлаб у “Комо”нинг 19 ёшгача бўлган ёшлар жамоасини бошқарган, кейинроқ эса асосий жамоада мураббий ёрдамчиси ва вақтинча бош мураббий лавозимларида ишлаган. 2024 йилда у расмий равишда клуб устозига айланган.
Аввалроқ ОАВда “Манчестер Юнайтед” собиқ устози Эрик тен Ҳаг ҳам “Рома”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳ (0)