“Астон Вилла” сафида ижарада тўп сураётган “Манчестер Юнайтед” вингери Маркус Рэшфорд фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Give Me Sport нашрининг ёзишича, футболчи вакиллари “Барселона”га унинг хизматларини таклиф қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Манбанинг қайд этишича, Рэшфорд Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубга ўтишни истамоқда ва “Манчестер Юнайтед”га қайтиш режаси йўқ. Сабаби ҳозирда манкунианликлар АПЛ турнир жадвалининг пастки поғоналарида кетмоқда.
Ҳозирча каталонияликлардан бу эҳтимолий трансферга муносабат бўлгани йўқ.
Маълумот учун, Рэшфорд қишки трансфер ойнасида “Юнайтед”дан “Астон Вилла”га ижарага ўтган. У Унаи Эмери жамоасида барча мусобақалар доирасидаги 17 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 6 та ассист ёздириб қўйган. Футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳ (0)