• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уч йилдан буён ютқазмаётган Италия, эски мавқейига қайтаётган Туркия, «аждарлар» ва «банкирлар». Евро—2020 А гуруҳи ҳақида

    Коронавирус пандемияси сабаб бир йилга муддатга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати—2020 июнь июль ойларида минтақанинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтади. «Дарё» Евро—2020 олдидан терма жамоалар ва гуруҳлардаги ҳолатга қисқа шарҳ бериб ўтади. Мазкур сонда А гуруҳи вакилларига тўхталиб ўтамиз.

    А гуруҳи
    • Италия
    • Туркия
    • Уэльс
    • Швейцария

    Коллаж: «Дарё»

    Италия

    • Бош мураббий: Роберто Манчини
    • ФИФА рейтинги: 7-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Олтин (1968 йил)
    • Юлдуз футболчилар: Леонардо Бонуччи, Марко Верратти, Чиро Иммобиле
    Роберто Манчини шогирдлари саралаш босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади. Жамоа Финляндия, Греция, Босния ва Герцеговина, Арманистон ва Лихтенштейн каби терма жамоаларга қарши кечган ўнта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, биринчилардан бўлиб мусобақа йўлланмасига эга чиққанди.

    Евро—2016 мусобақасини ўтказиб юборган жамоа бу сафар жуда ишончли ўйин кўрсатган ҳолда бўлажак турнирнинг фаворитлари қаторида эътироф этилмоқда. «Скуадра Адзурра» сўнгги мағлубиятни 2018 йилнинг октябрида қабул қилиб олганди. Миллатлар Лигаси ярим финалида жамоа Португалияга имкониятни бой бериб қўйган. Ўшандан буён Италия бирор марта ҳам мағлуб бўлмади.

    Фото: Getty Images

    Бироқ итальянларни осон бўлмаган гуруҳ ўйинлари кутиб турибди. Кейинги жамоалар деярли бир хил даражада ва Италиядан ном борасида ортда қолади, холос. Қизиғи, Италиянинг минтақавий мусобақадаги натижалари Жаҳон Чемпионатларидаги каби мақтанарли эмас. Тўрт бор мундиал ғолиби бўлган апеннинликлар Европа биринчилигида бор йўғи бир бор, ўшанда ҳам омад эвазига (Евро—1968 ярим финалида СССР терма жамоаси билан дурангдан кейин қуръага кўра финалга йўл олади) ғолибликни қўлга киритган.

    Манчини мусобақа учун қуйидаги футболчиларни танлаб олган:

    Дарвозабонлар: Жанлуижи Доннарумма («Милан»), Алекс Мерет («Наполи»), Салваторе Сиригу («Торино»);

    Ҳимоячилар: Франческо Ачерби («Лацио»), Алессандро Бастони («Интер»), Леонардо Бонуччи, Жоржио Кьеллини (иккиси «Ювентус»), Жованни ди Лоренцо («Наполи»), Эмерсон Палмери («Челси»), Алессандро Флоренци («ПСЖ»), Леонардо Спинаццола («Рома»), Рафаэл Толои («Аталанта»);

    Ярим ҳимоячилар: Николо Барелла, Стефано Сенси (иккиси «Интер»), Жоржиньо («Челси»), Мануэль Локателли («Сассуоло»), Бриан Кристанте, Лоренцо Пеллегрини (иккиси «Рома»), Марко Верратти («ПСЖ»);

    Ҳужумчилар: Андреа Белотти («Торино»), Доменико Берарди («Сассуоло»), Федерико Бернардески, Федерико Кьеза (иккиси «Ювентус»), Чиро Иммобиле («Лацио»), Лоренцо Инсинье («Наполи»).

    Италия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Италия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Туркия

    • Бош мураббий: Шенол Гюнеш
    • ФИФА рейтинги: 29-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Бронза (2008 йил)
    • Юлдуз футболчилар: Чағлар Сўюнжю, Хоқон Чалхонўғлу, Бурак Йилмаз
    Турклар ҳам саралаш босқичини ёмон ўтказмади. Жамоа гуруҳда фақат Франциядан (2 очкога) ортда қолди қолди ва Исландия билан рақобатда яққол устунлик қилган ҳолда финал босқичига чиқди. Қайд этиш жоиз, Туркия саралаш босқичида Францияга ютқазмади (1 тадан ғалаба ва дуранг), бироқ шу билан бирга Исландияни мағлуб этолмади (1 тадан дуранг ва мағлубият).

    Фото: Twitter

    Туркия терма жамоасининг кўплаб футболчилари Европа миллий чемпионатларида ёрқин мавсумни ўтказди. Терма жамоа сардори Бурак Йилмаз, ҳимоячи Зеки Челик ва ярим ҳимоячи Юсуф Язижи «Лилль» сафида Лига 1 ғолиблигини қўлга киритди. Чалхонўғлу «Милан»нинг асосий фигурасига айланган бўлса, Озан Кабак ван Дейксиз қолган «Ливерпуль» марказий ҳимоясининг асосий вакилига айланди. «Лестер»даги Чағлар Сўюнжю эса АПЛда мавсумнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлди.

    Туркия мураббийлар штаби мусобақа учун қуйидаги таркибни танлаб олди:

    Дарвозабонлар: Алтай Байиндир («Фенербаҳче»), Мерт Феҳми Гюнок («Истанбул»), Уғуржан Чақир («Трабзонспор»);

    Ҳимоячилар: Зеки Челик («Лилль»), Чағлар Сўюнжю («Лестер»), Кан Айҳан, Мерт Мюльдюр (иккиси «Сассуоло»), Мериҳ Демирал («Ювентус»), Ўзан Кабак («Шалке»), Ридвон Йилмаз («Бешиктош»), Умут Женгиз («Гавр»);

    Ярим ҳимоячилар: Юсуф Язижи («Лилль»), Дорукҳан Токёз («Бешиктош»), Ирфон Кахвежи, Ўзан Туфан (иккиси «Фенербаҳче»), Окай Ёкушлу («Сельта»), Оркун Кёкчю («Феенорд»), Тайлан Анталяли («Галатасарой»), Хоқон Чалхонўғлу («Милан»);

    Ҳужумчилар: Бурак Йилмаз («Лилль»), Женгиз Ўндер («Рома»), Энес Унал («Хетафе»), Абдулқодир Омюр («Трабзонспор»), Керем Актуркўғлу («Галатасарой»), Халил Дервишўғлу («Брентфорд»), Кенан Караман («Фортуна»).

    Туркия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Туркия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Уэльс

    • Бош мураббий: Райан Гиггз (Роб Пейж)
    • ФИФА рейтинги: 17-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Ярим финал (2016 йил)
    • Юлдуз футболчилар: Гарет Бэйл, Аарон Рэмзи
    Уэльс терма жамоаси саралаш босқичида катта қийинчиликка дуч келди. Гуруҳда «аждарлар» Хорватия, Словакия ва Венгрия жамоаларига қарши курашди. Якунда Уэльс 14 очко билан иккинчи ўринни эгаллади, биринчи ўриндаги Хорватия (17) улардан уч очко кўп тўплаган бўлса, Словакия (13) ва Венгрия (12) бироз ортда қолиб кетди. Қайд этиш керак, Уэльс сўнгги турда тўғридан-тўғри рақиби Венгрияни ишончли тарзда мағлуб этиб, Евро—2020 йўлланмасига эга бўлганди.

    Фото: Twitter

    2020/21 йилги мавсум Уэльс юлдузлари учун осон бўлди деб бўлмайди. Жамоанинг ҳужумдаги юлдузи Гарет Бэйл мавсум якунига келибгина ўзини намойиш қила бошлади, бироқ барқарорлик борасида «голфчи» у қадар мақтана олмайди. Аарон Рэмзи эса «Ювентус» захирасида қолиб кетди. Бу ҳам етмаганидек жамоа Европа чемпионатига бош мураббийсиз боради. Гиггз жинсий зўравонликда айбланмоқда ва шу сабаб Евро—2020 ни ўтказиб юборадиган бўляпти.

    Уэльснинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Уэйн Ҳеннесси («Кристал Пэлас»), Дэнни Уорд («Лестер»), Адам Дэвис («Сток Сити»);

    Ҳимоячилар: Крис Гантер («Чарлтон Атлетик»), Бен Дэвис, Жо Родон (иккиси «Тоттенҳэм»), Крис Мифам («Борнмут»), Том Локер («Лутон Таун»), Неко Уильямс («Ливерпуль»), Рис Норрингтон-Дэвис («Сток Сити»), Коннор Робертс, Бен Кабанго (иккиси «Суонси»);

    Ярим ҳимоячилар: Аарон Рэмзи («Ювентус»), Жо Аллен («Сток Сити»), Жонни Уильямс («Кардифф»), Ҳарри Уилсон («Ливерпуль»), Итан Ампаду («Челси»), Дэвид Брукс («Борнмут»), Жо Моррелл («Лутон Таун»), Мэттью Смит («Манчестер Сити»), Дилан Левитт («Манчестер Юнайтед»), Рубин Колуилл («Кардифф »);

    Ҳужумчилар: Гарет Бэйл («Тоттенҳэм» / «Реал»), Киффер Мур («Кардифф»), Тайлер Робертс («Лидс»), Дэниэл Жеймс («Манчестер Юнайтед»).

    Уэльс терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Уэльс терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Швейцария

    • Бош мураббий: Владимир Петкович
    • ФИФА рейтинги: 13-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (2016 йил)
    • Юлдуз футболчилар: Гранит Жака, Жердан Шакири, Мануэль Аканжи
    Швейцария саралаш босқичида Дания ва Ирландия каби ўзи билан тенг кучли жамоаларга қарши баҳс юритди. Сўнгги турларни ишончли ўтказган «банклар юрти» якунда биринчи ўрин билан ушбу босқич йўлланмасини қўлга киритди.

    Швейцария камтарона таркибга эга бўлсада мусобақаларда доим етакчиларга муаммо туғдириши билан ёдда қолган. Бу сафар ҳам Петкович жамоасини осон бўлмаган синов кутиб турибди.

    Швейцариянинг Евро—2020 учун қайдномаси қуйидаги кўринишни олди:

    Дарвозабонлар: Ивон Мвого («ПСВ»), Йонас Омлин («Монпелье»), Янн Зоммер («Боруссия М»);

    Ҳимоячилар: Мануэль Аканжи («Боруссия Д»), Лорис Бенито («Бордо»), Эрай Жемерт («Базел»), Нико Эльведи («Боруссия М»), Жордан Лотомба («Ницца»), Кевин Мбабу («Вольфсбург»), Бечир Омерагич («Сюрих»), Рикардо Родригес («Торино»), Фабиан Шер («Ньюкасл»), Сильван Видмер («Базел»);

    Яримҳимоячилар: Кристиан Фасснахт («Янг Бойз»), Эдимилсон Фернандес («Майнц»), Ремо Фройлер («Аталанта»), Марио Гавранович («Динамо Загреб»), Адмир Меҳмеди («Вольфсбург»), Гранит Жака («Арсенал»), Денис Закария («Боруссия М»), Жибрил Соу («Айнтрахт Ф»), Рубен Варгас («Аугсбург»);

    Ҳужумчилар: Брил Эмболо («Боруссия М»), Жердан Шакири («Ливерпуль»), Ҳарис Сеферович («Бенфика»), Стивен Зубер («Айнтрахт Ф»).

    Швейцария терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Швейцария терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Европа чемпионати 11 июнда Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Мусобақанинг финал ўйини 11 июлга мўлжалланган.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    03.06.2021, 05:43   Изоҳ (0)   32851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўртоқлик ўйинлари. Франция терма жамоаси Уэльсга имкон қолдирмади, Англияда ҳам ғалаба, Германия ва Нидерландия дуранг ўйнади

    03.06.2021, 05:23

    Серхио Агуэронинг «Барселона»да қанча маош олиши маълум бўлди

    02.06.2021, 19:01

    «Аристократлар»нинг самовий харидлари: «Челси» чемпион таркибни йиғиш учун қанча маблағ сарфлаган?

    02.06.2021, 18:14

    «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?

    02.06.2021, 16:00

    Суперлиганинг май ойидаги энг яхшилари аниқланди

    02.06.2021, 14:42

    Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионатида 7 та олтин медалга эга чиққан бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади

    02.06.2021, 14:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эгалиги аниқланди

    Ўзбекистон | 18 август, 15:50

    Олимлар инсон мия ҳужайраларини сичқонларга кўчириб ўтказди

    Дунё | 18 август, 15:40

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30

    “Ҳар тонг қўрқув билан уйғонардик” — Ўзбекистон бошпана берган фаластинликлар ҳикояси

    Ўзбекистон | 18 август, 15:12

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишни хоҳламоқда

    Спорт | 18 август, 15:05

    Исроил Ғазода фаластинликларни атайин оч қолдирмоқда — Amnesty International

    Дунё | 18 август, 14:50

    Метеорит зарбасидан тирик қолган дунёдаги ягона аёл — Энн Ҳоджес ҳикояси (фото)

    Илм-фан | 18 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.