Мэтт ўзининг YouTube каналида 3D принтерлар ёрдамида Lego Technics тўпламини кенгайтирмоқда. Блогернинг коллекциясида аллақачон бульдозер, ковшли кран ва пойга машинаси мавжуд. Яқинда у обуначиларга 8810- рақамли тўплам асосида яратилган элект мотоциклни намойиш этди.
Ҳайдаш унчалик қулай эмас, лекин юради, дейди ижодкор видеода ўз таассуротлари билан ўртоқлашган ҳолда.
Дентон лойиҳа устида июнь ойининг бошидан бери ишлаган — биринчи видео ўшанда эълон қилинган эди. Ёзнинг қолган қисмини мотоциклни мукаммаллаштириш билан ўтказишга тўғри келди.
Бу Lego тўпламининг аниқ нусхаси, фақат мен ўтириш қулай бўлиши учун ўриндиқни каттароқ қилиб ўрнатдим, деб эътироф этади Мэтт.
Муаллиф дастлабки синовларни ўзи мустақил ўтказди, сўнгра жараёнга жияни Рубенни жалб қилди. Дентоннинг обуначилари ҳам натижадан мамнун:
Lego’нинг бу улкан қисмлари худди оригиналидек бир-бирига мослиги менга жуда ёқади. Коллекцияни муваффақиятли йиғганингиз билан табриклаймиз!, дея ёзишди улар.
Блогернинг тез орада янги лойиҳа билан қайтиши ҳақидаги ваъдасига мухлислар ҳам шунчалик жўшқин муносабат билдирдилар. Баъзилар эса ҳатто йиғиш учун икки қаватли автобус, масофадан бошқариладиган экскаватор ва ҳатто космик кема каби турли вариантларни таклиф қилишди.
Изоҳ (0)