Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Lacetti ва Nexia автомобиллари тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Қайд этилишича, Жарқўрғон туманидан ўтган 4Р–101 автомобиль йўлининг 4-километрида Lacetti русумли автомашинаси йўлдаги чуқурлардан қочиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва қаршисидан келаётган Nexia билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia ичидаги йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Lacetti ҳайдовчиси 2020 йил январь ойида спиртлик ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолатда машина бошқаргани учун вақтича транспорт воситаси бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.
Бундан аввал Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Наманганда мотоцикл уриб кетиши оқибатида икки фуқаро шифохонага ётқизилгани ҳамда Чироқчида икки Nexia тўқнашувида 3 нафар йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)