Германияда ниқоб кийган ҳолда машина ҳайдаш тақиқланди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Кобленз Олий маъмурий суди автомобиль ҳайдаш пайтида ниқоб кийиш барча йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигига таҳдид солишини айтган.
Рейнланд-Пфалзлик мусулмон аёл мазкур қарорга норозилик билдириб даъво қилган. У машина ҳайдаш пайтида ниқоб кийишни тақиқлаш унинг диний ҳуқуқларини бузишини айтган. Аёл мурожаат қилган барча органларда муваффақиятсизликка учраган.
Германияда қўлланиладиган умумий қоидаларга кўра, ҳайдовчилар юзларини таниб бўлмайдиган тарзда яшириши мумкин эмас. Суд ниқоб тақиқи “конституциявий асосли” ва “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган”лигини тасдиқлаган. Суд жорий чеклов аризачига ўз эътиқодига амал қилишига тўсқинлик қилмаслигини, машина ҳайдаш ўрнига ундан автобус ва поэздлардан фойдаланиш ёки мототцикл минишни таклиф қилган (тақиқ ушбу турдаги транспорт воситаларига тааллуқли эмас).
Изоҳ (0)