Россия Либерал-демократик партияси собиқ етакчиси Владимир Жириновскийнинг хорижга чиқиш паспорти 1,1 миллион рублга (тахминан 13 минг долларга) сотилди. Бу ҳақда “Ведомости” хабар берди.
Маълум қилинишича, паспорт Санкт Петербургдаги кимошди савдосига қўйилган. Ҳужжат 750-рақамли лот остида ўтказилган. Совет намунасидаги “загран” паспорт 1992 йил 19 октябрда беш йил муддатга берилган.
Лот бўйича “нархни сунъий ошириш ва спонтансавдоларни олдини олиш” учун 100 000 рубль миқдорида қайтариладиган гаров киритиш таклиф қилинган.
Жириновский 2022 йил 6 апрель куни 75 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Вафотидан уч йил ўтиб россияликларнинг Жириновскийга бўлган ишончи 6 фоизга ошиб, 66 фоизга етди. Тадқиқотчиларга кўра, бу кўрсаткич келажакда ҳам ошишда давом этади.
Сиёсатчи нафақат Либерал-демократик партиянинг асосчиси сифатида, балки “башоратчи” сифатида ҳам танилган эди. Интернетда Жириновский келажакдаги воқеаларни олдиндан айтган видеолар ва материаллар кўп учрайди. 2024 йил декабрь ойида Россия президенти Владимир Путин Жириновскийни “башоратчи эмас, балки билимли ва пухта тайёргарлик кўрган шахс” деб таъкидлаган.
Изоҳ (0)