«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба муносабати билан Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» намойишлари ўтказилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
‘Ўлмас полк’ — ‘юмшоқ куч’ намойиши, совет бирлигига тарғибот қуроли эканини тушунмаган қолмади. Биз бундай намойишларга қаршимиз!Депутатнинг фикрича, қадрлаш уларнинг суратларни шаҳар бўйлаб кездириш эмас, руҳларига дуолар қилиш, улар учун у дунёнинг яхшиликларини тилаш ҳисобланади.Инсониятнинг фашизм устидан ғалабасида ўзбек халқининг сезиларли иштироки бор. Оталаримизнинг босқинчилар ва бузғунчи миллатчиларга қарши озодлик учун курашлари қиёматгача хотирланиши ва қадрланиши керак, — дейди у.
Шаҳидларимизнинг пок хотирасини қадрлаш керак, манфур сиёсий мақсадларга яна бир марта қурбон қилиш эмас, — дея сўзларини якунлаган Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари.
Мавзуга доир:
- «Ўзбекнинг боласи ўзбек қадриятлари билан тарбия кўрсин» — Алишер Қодиров она тилини билмайдиган «янги авлод ўзбеклари» ҳақида
- Алишер Қодиров Жириновский каби «калтабин баёнотлар» берувчиларга санкциялар жорий этиш таклифи билан чиқди
- Алишер Қодиров: «Бировнинг ватанига бостириб бориш — сабаби нима бўлишидан қатъи назар, нотўғри!»
Изоҳ (0)