• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бизга КХШТга ўхшаган Троя отининг кераги йўқ!» — Лукашенконинг Ўзбекистонни огоҳлантириши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлмоқда

    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги тартибсизликларга бағишланган онлайн йиғилиши 10 январь куни бўлиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиққан Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз нутқида Ўзбекистонни тилга олди.

    «Қозоғистондаги вазиятдан, аввало, Ўзбекистон ҳушёр бўлиши керак, акс ҳолда, биздаги маълумотларга кўра, тўполон ташкилотчиларининг нигоҳи, жумладан, Ўзбекистонга қаратилган», — деди Беларусь раҳбари.

    Фото: «БелТА»

    Фото: «БелТА»

    Лукашенконинг бу гапларини ўзбек блогерлари Ўзбекистонга босим ўтказиш деб қабул қилди. Тармоқ фаолларига кўра, бу — Ўзбекистонни КХШТга тортиш ҳаракатининг навбатдаги, очиқ-ойдин янграган белгисидир. Таҳлилчилар унинг огоҳлантириши ўринсиз экани, Ўзбекистонда Қозоғистондаги каби қўшҳокимият йўқлигини айтмоқда.

    Бу гаплар, албатта, сафсата, лекин барибир одамнинг асабига тегади. Ким ким-у, ҳар ҳолда Ўзбекистонни огоҳлантириш Лукашенконинг иши эмас. Аксарият халқи «йўқол» деб эътироз билдириб турган президентни бугун бизга ақл ўргатиши кулгили.Яна бир қизиқ томони, хўп, айтайлик, жаноб Лукашенкода Ўзбекистонга бўладиган келгусидаги ҳужумлар ҳақида маълумот бор экан, унда нима учун уларни Ўзбекистонга тақдим этмасдан, қанақадир ҳарбий ташкилот мажлисида популистик чиқишлар қиляпти? Агар у бизга дўст экан, унда бу маълумотларни энг аввало Ўзбекистонга айтиши керак эди-ку. Ахир 28 декабрь куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан кўришганди, нега бу таҳдид ҳақида бир оғиз айтмаган?Кўряпсизми, бу ўйинлар ортида умуман бошқа гап бор. Буларнинг барчасини Ўзбекистонни КХШТ ҳарбий ташкилотига аъзо қилиш учун босим ва керак бўлса таҳдид, деб қабул қилиш мумкин. Илгари бунга яширин даъватлар қилинган бўлса, энди сурбетларча таҳдидга ўтишмоқда.

    Ўзбекистон КХШТ (ОДКБ)га аъзо бўладими?

    Юқоридаги гап-сўзлардан қандай хулоса қилиш мумкин?

    Энг аввало, ҳиссиётларга берилмаслик, аммо совуқ мия билан реал хавфни ҳис қилишимиз керак.

    Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси ҳамда ҳарбий доктринасига кўра, биз ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмаймиз, уларда иштирок этмаймиз ва Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари бўлишига йўл қўйилмайди. Бу қонунларимиз билан мустаҳкамланган. Буни популист «дўстларимиз» ҳам яхши билишади.

    Учинчидан ва энг асосийси, провокацияларга берилмаслигимиз керак. Ўзини бизга ғамхўрдек кўрсатиб, ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганларнинг ўзи барчасининг бошида туриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бунақа вақтда бизга фақат ва фақат бирдамлик керак.

    Тўртинчидан, ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон Ўзбекистон ҳудудига бегона давлатларнинг армияси киритилишига йўл қўймаслигимиз, бунга ҳеч қандай имкон қолдирмаслигимиз лозим ва лобуд! Қўшни Қозоғистон тақдири бизга хулоса қилиш учун дарс бўлиши керак. Айниқса, эски империалистик мақомини қайта тиклаш йўлида ҳеч нарсадан, ҳаттоки бошқа давлатлар ҳудудини эгаллашдан ҳам тап тортмайдиганларнинг аскарларини Ўзбекистоннинг бир қарич ҳудудига ҳам қадам бостирмаслигимиз шарт!

    Худога шукрки, Ўзбекистон шу пайтгача барча катта-кичик муаммоларини ўзининг ҳарбий кучи билан ҳал қилиб келган. Сариосиё, Янгиобод воқеаларида ҳам, 16 февраль ёки Андижон воқеаларида ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамаганмиз. Энг аввало, бирор кўнгилсизлик бўлмасин-у, лекин бўлган тақдирда ҳам, Худо хоҳласа, келгусида ҳам ҳарбий қудратимиз етади.

    Бизга КХШТга ўхшаган «Троя оти»нинг кераги йўқ!

    Хушнуд Худойбердиев, блогер

    КХШТга киришга қонун йўл қўймайди

    Кеча Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитида янграган турли фикр ва мулоҳазалар ортидан ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг мазкур ҳарбий блокка қўшилиши эҳтимоли ҳақида баҳс-мунозаралар билдирилмоқда.

    Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон Ҳарбий доктринаси ва Ташқи сиёсий фаолият концепцияга мувофиқ, Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслиги ҳамда ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва объектларни жойлаштиришга йўл қўймаслиги қонуний асослар билан белгилаб қўйилган. Яъни КХШТга киришга қонун йўл қўймайди.

    Ўзбекистон КХШТга аъзо давлатлар билан тўғридан-тўғри икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорликни фаол амалга ошириб келмоқда. Россия билан эса Ўзбекистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида, шунинг учун ҳам КХШТга Ўзбекистоннинг кириши ҳақидаги гап-сўзлар хомхаёл, мамлакатнинг бугунги прагматик ташқи сиёсатига тўғри келмайди.

    Ўзбекистон ҳарбий блоклардан кўра икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришни афзал кўради. Ўзбекистон ушбу позициясини анчадан бери юқори доираларда қатъий таъкидлаб келади, ва энг асосийси, бундай принципиал ёндашув халқимиз ва давлатимизнинг манфаатларига тўлиқ хизмат қилади.

    Қобил Хидиров, блогер

    Лукашенкога «раҳмат»

     

    Лукашенко бир жиҳатдан, ўзи билмай тўғри гапни айтди. Уйғонмаганларни, бефарқларни, ғафлатдагиларни ҳам уйғотди. Биз ростдан ҳам Қозоғистонда кечаётган воқеалардан хулоса олишимиз керак. Фақат у айтган, ўйлаган, режалаган тарзда эмас.

    Биз тушундик, стратегик ва ўта юқори рентабелли соҳаларга кимларни яқинлаштириб бўлмаслигини. Сотқинлар, юрцотарлар фақат ичкаридан чиқишини.

    Ички ва ташқи олигархияни маҳаллий ҳокимият органлари билан, кучишлатар тизимлари билан мулоқотлари ва яқинлашувига абсолют вето бўлиши даркорлигини, уларни қарор қабул қилишдан узоқлаштириш зарурлигини ҳам англадик.

    Ислом Каримов раҳматлининг даврида миллий хавфсизлик учун норасмий исталмаган шахслар ёки юқори рискли инвесторлар тушунчаси бўларди. 10 йилдан кейин бизни кутажак истиқболни кўрарди у. Огоҳлантирувчи тизим янги замон чақириқлари нуқтаи назаридан қайта шаклланиши кераклигини тушундик биз.

    Ташқи сиёсатда шу пайтгача бу у ўтган даврми, ё янги даврми, фақат миллий манфаатларга асосланган мустақил сиёсатимиз тўғри эканини, сиёсатимизни фақат ўз кучимизга таянган ҳолда бетарафлик ва қўшилмаслик принципларида давом эттиришимиз кераклигини яна ҳис этдик биз.

    Эртага, худо кўрсатмасин, қалтис дамларга рўпара бўлиб қолсак, биз ё фарзандларимиз, армиямиз, кучишлатарларимиз мустақиллигимиз ва давлатчилигимиз ҳимоясига отланса-ю, улар оккупантлар томонидан «террорист», деб эълон қилиниши ва отилиши мумкинлиги эҳтимоли илдизларини ҳозирданоқ қирқиш кераклиги ҳақида ўйлай бошладик.

    Биз давлатчилигимиз, мустақиллигимизнинг беқиёс қийматини бугун яна қайтадан баҳоладик. Кеч бўлмасидан туриб ўлчовларимизни ўзгартириш кераклиги ҳақида ҳушёр тортдик.

    Шу маънода Лукашенкога «раҳмат».

    Отабек Бакиров, блогер

    «Лукашенко огоҳлантиришлари ҳақида икки оғиз»

    Қўшни Қозоғистонда бўлаётган воқеалар Ўзбекистон давлатчилиги ва Ўзбекистон халқи учун бир қатор қисқа, ўрта ва узоқ муддатли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва тарихий аҳамиятга эга.

    Қисқа муддатли иқтисодий оқибатлар ҳақида кўп гапирилди. Мадоми-ки, сиёсий таъсир ҳақида гапирсак, бу қисман қуйидагилардан иборат:

    — воқеаларнинг бундай кескин тус олиши Ўзбекистон учун дарс бўлиб, Россиянинг абсолют таъсирида бўлган КХШТ (ОДКБ), ЕОИҲ (ЕАЭС) каби ташкилотлардан умуман узоқ юриш кераклиги ўз тасдиғини топди. ОДКБ нима учун тузилгани ва қайси мамлакатнинг импералистик манфаатларига хизмат қилиши, бунинг учун қандай раҳбарларни ўз ҳимоясига олишга, қандай мудҳиш жиноятлар қилишга тайёр экани мутлақо аён бўлди;

    — ОДКБ нинг «тинчлик йўлидаги урунишлари» жуда танловчан экани ҳам кўринди. Ёдингизда бўлса, Арманистон билан Озарбайжон урушганда Арманистон шунча илтимос қилганда ҳам, ОДКБ «бу сизларнинг ўзаро ишларингиз, Озарбайжон Арманистонга четдан таҳдид солмаяпти», — деган қабилда иш тутиб, аралашмаганди. Бу ҳолат Озарбайжон Республикасига бўлган ҳурмат туфайли эмас, балки у ерда аралашган қуролли кучлар жуда катта талофотга юз келиши муқаррарлиги туфайли юз берган эди. Ҳозир эса Қозоғистоннинг соф ички ишига аралашиб, ОДКБ қўшинлари киритилди ва 4 кун давомида юзлаб (балки минглаб) кишилар ўлдирилди, 8000 га яқин тинч аҳоли бирорта асоссиз қамоқларда.

    Ўрта ва узоқ муддатли ҳавфлар ҳақида гапирсак, энг муҳими шу-ки, Россиянинг импералистик ғоялари жарчилари бўлган К.Ф.Затулин, V.В.Жириновский, О.А.Матвейчев, Л.I.Калашников каби Кремль атрофидаги сиёсатчиларнинг гапларидан кўриниб турибди-ки, Россия лочинларининг Қозоғистоннинг нафақат шимолий ҳудудлари балки умуман мамлакатни истило қилиш истаклари Россиянинг асосий элитасининг умумлашган консенсусини (нарратив ғоясини) ташкил этади. Бу таҳдид нафақат Қозоғистон учун, балки барча собиқ СССР сафида бўлган Ўрта Осиё мамлакатлари учун эксистенсионал таҳдид шаклига айланган.

    Бу борада Россия ҳар доим қилган ишини, яъни элиталар мойиллигини сотиб олиш, иқтисодий мантиққа эга бўлмаган ва ҳеч қачон ўзини оқламайдиган лойиҳаларга катта-катта кредитлар ажратиб, мамлакатни иқтисодий тобеликда тутиш; турли иқтисодий найранглар ва инвестициялар билан мамлакат иқтисодиётидаги энг муҳим тармоқларни назорат қилиш (айниқса, ёқилғи-энергетика ва коммуникациялар), 5-колонна ва компродорларни кучини ишга солиб, пропаганда домига тортиб, маҳаллий аҳолини доимо маънавий босимда ушлаш ва ҳоказо турли гибрид уруш методларини қўллайди.

    Булар ҳам таъсир қилмаганда, охирги аргумент — қуролни ишга солади.

    Агар Россия Қозоғистонга қўшин киритишдан ўз олдига қўйган асосий мақсадларига эришса ва қўшинлар доимий равишда қолса, Хитойнинг «Бир бел – бир йўл» стратегик дастури ўз кучини умуман йўқотади, чунки Ўрта Осиё давлатлари билан бевосита ишлаш имконияти барча учун узил-кесил ёпилади. Биринчи навбатда, Хитойдан Ўрта Осиёга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон автомобиль йўллари орқали ўтадиган транспорт коридорлари (Хоргос, Алашанкой, Бахты, Иркештам, Таругарт, Тогуз Торо ва ҳоказолар) бутунлай Россия томонидан қўлга олинади ва назорат қилинади. Бу амаллар қанчалик тез бажарилади – воқеалар ривожи кўрсатади (олти ойдан, уч йилгача). Натижада Ўрта Осиё мамлакатларининг ХХР билан ташқи алоқаси бошқа йўллар орқали амалга оширилиб, хажмлари кескин тушиб, бора-бора умуман ўз аҳамиятини йўқотади. Бекорга ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Қозоғистоннинг ҳудудий бирлиги ва суверенитетини кескин қўллашини алоҳида таъкидлагани йўқ.

    Иккинчи навбатда, барча Ўрта Осиё мамлакатларининг суверенитетини формал равишда сақлаган ҳолда, уларни барчасини КХШТ (ОДКБ), ЕОИҲ (ЕАЭС) каби ташкилотлар ичига киритиб, бу мамлакатларнинг сиёсий кучларини, элитасини тўла назорат қилиб, стратегик ресурсларини талай бошлайди (аслида, бу процесс аллақачон бошланган. Шунчаки, кучлироқ ва ашаддийроқ бўлади).

    Абдулла Абдуқодиров, блогер

    Маълумот учун, Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар) суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашди. Чиқишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини айтган.

    6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди. Қозоғистон ИИВ 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинганини маълум қилди

    11.01.2022, 15:46   Изоҳ (0)   68553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ёғ, гўшт ва картошка импортига берилган солиқ имтиёзи муддати узайтирилади

    11.01.2022, 14:25

    Фарғонада 19 ёшли ИШИД тарафдори қўлга олинди

    11.01.2022, 13:39

    Тошкент вилоятида наушник тақиб, темир йўл бўйлаб ҳаракатланган фуқарони поезд уриб кетди

    11.01.2022, 13:35

    «Ўзгидромет» 12 январда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    11.01.2022, 13:12

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ — ТИВ расмий вакили

    11.01.2022, 12:50

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 425 кишида коронавирус тасдиқланди. Беморларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда

    11.01.2022, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.