• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССР телевидениеси орқали халқни алдаган Кашпировский, Италияда минглаб одамлар умрига зомин бўлган тўғон ва тинчлик бўйича «Нобель» олиб, Ливияда уруш бошлаган Обама. Кун хронологиясида 9 октябрь

    9 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан инқилобчи бутун СССР телевидениеси орқали халқни алдаган Кашпировский, Италияда қурувчилар хатоси туфайли минглаб инсонлар умрига зомин бўлган тўғон ҳамда тинчлик бўйича Нобель мукофотини олиб, Ливияда уруш бошлаган Обамага оид фактлар ўрин олган.

    «Тоза қаллоблик»: Кашпировский одамларни қандай «даволаган» эди?

    Бундан 33 йил олдин 9 октябрь куни совет телевидениесида Анатолий Кашпировскийнинг биринчи кўрсатуви намойиш этилганди. Бутун мамлакатга танилган эркак томошабинларга нимани ваъда қилган тақдири қандай кечган эди? Бу ҳақда қуйида баён этамиз.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Анатолий Кашпировский 1939 йилнинг 11 август куни Украина ССР ҳудудида туғилган. Винница тиббиёт институтини тамомлаб, 25 йил психиатр бўлиб ишлаган. Шундан кейин оғир атлетика бўйича СССР терма жамоаси психотерапевтига, Киевдаги Халқаро психотерапия маркази раҳбарига айланган.

    1989 йилнинг 27 июль куни Кашпировский Останкинодаги концерт студиясида биринчи чиқишини амалга оширган. Сўнг бир йил давомида Марказий телевидениеда «Шифокор-психотерапевт Анатолий Кашпировскийнинг саломатлик сеанслари» номи остида олтита кўрсатув эфирга кетган. У мазкур эфирлар орқали 10 миллионга яқин одам турли касалликлардан даволанганини айтган.

    Кўрсатув биринчи марта 1989 йилнинг 9 октябридаги эрталабки эфирга кетган. Кашпировский «даволаш» сеансини студияга тўпланган бир неча юз одам қаршисида ўтказган. Кейин эса кўрсатув ҳафтада икки марта ҳар якшанба кунлари эфирга кета бошлаган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Кашпировскийнинг ўзи сеансни «ўзига хос психотерапевтик таъсир акти» деб атаган ва «шифобахш таъсир» «мулоқотнинг биринчи сониясидан бошлаб» амалга ошишини таъкидлаган. Шунингдек, у томошабинларни юзма-юз сеансларда беморларни склеродермия, чов чуррасидан, Останкинодаги учрашувдан кейин эса кўкрак саратонини даволаганига ва операциядан кейинги чандиқлар сўрилиб кетганига ишонтирган.

    Кашпировскийнинг сеанслар СССРда катта машҳурликка эришган. У организмда касалликни даволайдиган оғриқдан халос этадиган тизимни ишга туширишини айтиб келган.

    «Менинг вақтимда, катта сиёсийлашув ва ғазаб даврида Анатолий Кашпировский, Аллан Чумакнинг тасалли беришга қаратилган бир қатор дастурларини бошлаганмиз. Аммо тез орада айнан Кашпировскийдан воз кечишга тўғри келган, чунки унинг фирибгарлиги аён бўлиб қолганди», — дея эслайди СССР Телевидение ва радио узатиш қўмитаси раиси Михаил Ненашев.

    Телекўрсатувлардан кейин Кашпировский бутун мамлакат бўйлаб сафарларга чиқиб, «соғломлаштирувчи» сеансларни ўтказган. У Польша ва Вьетнамда машҳурликка эришган, ҳатто БМТда чиқиш қилиб, радиоактив нурланиш ҳамда ОИТС оқибатларига қарши курашиш бўйича ўз усулларини таклиф қилган.

    Кашпировскийнинг асосий рақиби Аллан Чумак эди. Табиблар бир-бирини ёмон кўрган. Кашпировский Чумакни «билимсиз» ва «фирибгар» деб ҳисоблаган. «Чумак ҳеч қанақа табиб эмас. Мен уни билимим билан яратдим. Телевидение эса ундан бизнес қилди», — деган у.

    «Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Унинг ўз ҳаёти бор, менинг — ўзимники. Бир неча бор учрашганмиз. Гаплашганмиз, бўлди. Биз диаметрал бир-биримиздан фарқ қиламиз, у билан нимани муҳокама қиламан? У гипноз ёрдамида ишлайди, бу зўравонлик бўлиб, мен уни маъқулламайман», — деган Чумак Кашпировский ҳақида.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    1993 йилда Кашпировский РЛДП номидан Россия Давлат думасига депутат сифатида сайланган, аммо тез орада АҚШга кўчиб, Жириновскийни ирқчилик, уруш пропагандасида айблаган ва фракциядан чиққан.

    1995 йилда у Будённовскдаги теракт вақтида федерал кучлар ҳамда Шамил Басаев бошчилигидаги террорчилар ўртасида музокара ўтказишга уринган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Кашпировский аввалига уларнинг барчасини ухлатиш ёки гипнозлашни ваъда қилганди, аммо қонларни, асирларни, палатада беҳол, қўрққан 20-30 одамни кўрганидан кейин мазаси қочган эди. Уни том маънода қўлда кўтариб олиб чиқишган», — деб ёзганди собиқ прокурор Сергей Гамаюнов.

    Қурилишдаги хатолик сабаб минглаб инсонлар умрига зомин бўлган фожиа

    1963 йилнинг 8 октябрь куни Италиядаги Ваёнт тўғонида фалокат содир бўлганди. ГЭС сув омборига кўчки келиб тушиши оқибатида 90 метр баландликдаги тўлқин ҳосил бўлиб, Лонгароне шаҳри сув остида қолган ва оқибатда 3 мингга яқин одам ҳалок бўлганди.

    Фото: «Realt.onliner»

    Фото: «Realt.onliner»

    Ваёнт тўғонидаги фожиа — кўплаб майда омиллар, инсонларнинг оддий хатолари ва хасислик бирлашиб, хавфли якун юзага келтириши мумкинлигининг ёрқин мисолидир. Ваёнт тўғонидаги аварияни шартли равишда икки тоифага бўлса бўлади: ҳақиқий «техник» ва «инсон омили»га. Барчаси тўғонни қуриш учун тўғри жой танланмаганидан бошланган, кейин эса бу ернинг геологик беқарорлиги маълум бўлган (ҳудудда кучсиз зилзила ва кўчкилар кузатиб турилган). Аммо тўғонни қурган компания барчасига кўз юмиб, ишлашда давом этган.

    1963 йилнинг ёз фасли ёмғирли келган, кузга бориб эса ҳеч ким кутмаган оқибат — кўчки содир бўлган. Оддий кўчки эмас, балки сувга Монте Ток тоғининг бир қисми кўчиб тушиб, сув омбори косасини тўлдириб юборган ва сув тўғондан отилиб чиққан.

    Фото: «Realt.onliner»

    Фото: «Realt.onliner»

    Кейинчалик маълум бўлишича, тоғнинг сирпанчиқ қатлами билан унинг тагида жойлашган қоялар ўртасида юпқа лой қатлами бўлиб, кучли ёмғир туфайли силлиқланган ва миллионлаб тонна жинсларни ушлаб туриш қобилиятини йўқотган. Натижада тоғнинг бутун бир қатлами соат механизми каби сувга сирғалиб кетган.

    Шундай экан фожианинг бевосита сабаби — даҳшатли кўчки, унинг пайдо бўлишига ҳудуднинг геологик хусусиятлари ва кучли ёмғир сабаб бўлган.

    Тўғонни қуриш ишлари 1957 йилда бошланган, 1959 йилда илк кўчкилар қайд этилган. Ўшанда улар қурилиш бошланишидан олдин ҳам бу жойда йирик гидротехника иншоотини қуриш мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдирган геологларнинг қўрқувини эслаган, аммо иш давом эттирилган.

    Фото: «Realt.onliner»

    Фото: «Realt.onliner»

    Кўчкилар ва ер силкинишлари кейинги барча йилларда кузатилган, қурилишнинг тугаши (1959 йилда) ва сув омборини сув билан тўлдиришнинг бошланиши (1960 йилдан) билан вазият янада ёмонлашган. Тўғонни қурган САДЕ компанияси муҳандислари муаммоли ҳудудларни бир неча бор ўрганган ва 1962 йилда яқин келажакда ҳалокат содир бўлади, деган хулосага келган. Бироқ юқори раҳбарият муҳандисларнинг сўзларига эътибор бермаган.

    1963 йилнинг 15 сентябрь куни Ток тоғи қоясининг биринчи жиддий силжиши содир бўлган. Октябрь бошларида нишаблик бир метрга силжиган ва ўшанда 250 метрдан баланд бўлган сув сатҳини пасайтириш бўйича қарор қабул қилинган. Хатар мавжудлигига қарамай, яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси бундан огоҳлантирилмаган.

    Фото: «Realt.onliner»

    Фото: «Realt.onliner»

    1963 йилнинг 9 октябрь куни соат 22:35 да Монте Ток тоғининг узунлиги 2 километр, эни қарийб 1 километр келадиган қояси сув омборининг косасига кўчиб тушади. Ҳажми 260 миллион куб метрга етадиган тоғ жинслари 45 сонияда сувга ғарқ бўлиб, сув омборини 170 метрдан ортиққа тўлдириб юборган.

    Фото: «Realt.onliner»

    Фото: «Realt.onliner»

    Оқибатда сув саноқли сонияларда тўғон даражасидан 250 метрга кўтарилган ва баландлиги 90 метр келадиган тўлқин ҳосил қилиб, дарага оққан. Бу оддий тўлқин эмас, балки чекланган маконда ҳосил бўладиган алоҳида тўлқин — сейша эди. Даҳшатли тўлқин сониясига 12 метр тезликда ҳаракатланиб, йўлида учраган нарсани вайрон қилган, ҳатто дарага киришда баландлиги 20 метрга қадар пасайгани ҳам водийда жойлашган қишлоқ аҳолисини ҳалокатдан қутқариб қола олмаган.

    Етти дақиқа ичида сув Пявке дарёси бўйидаги бешта қишлоқни яксон қилган, шунингдек, бир нечта аҳоли пунктларига жиддий зарар етказган. Лой, тош ва сув оқимидан 1,9 мингдан 2,5 минг нафаргача инсон ҳалок бўлган.

    Фото: «Realt.onliner»

    Фото: «Realt.onliner»

    Ҳалокатнинг ноодатий хусусияти сабаб тўғонга деярли зарар етмаган (сув унинг юқори бир метрини ювиб кетган) ҳозирда ҳам у ўз жойида турибди, бироқ фойдаланилмайди. 2002 йилдан бошлаб тўғонга туристларни киритиш бошланган.

    Фото: «Realt.onliner»

    Фото: «Realt.onliner»

    «Олижаноб бомбардимонлар». Тинчлик бўйича Нобель олиб, уруш бошлаган Обама

    Бундан 13 йил олдин 9 октябрь куни Барак Обама тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган, бир неча йилдан кейин эса Нобель қўмитаси раҳбари бу ишдан афсусда эканини билдирган эди. Нима сабабдан АҚШнинг собиқ президенти тинчликни таъминлай олмаганди?

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    2009 йилнинг 9 октябрь куни АҚШнинг собиқ президенти, ўша вақтда Оқ уйга келганига бир йил ҳам тўлмаган Барак Обама тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритганди. Қўмита қарорида Обама мукофотни «келажакдаги ишлари» учун эмас, балки шу йилдаги хизматларига олгани айтилган бўлса-да, кўпчилик бу Америка етакчиси учун «аванс» деб ҳисоблаган.

    «Обама президент сифатида халқаро сиёсатда янги иқлимни яратди. Кўп томонлама дипломатия БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вазифаси бўлган яна марказий ўринни эгаллади… Обаманинг ташаббуси билан АҚШ ҳозирда дунё олдида турган асосий иқлим муаммоларини ҳал қилишда янада конструктив рол ўйнамоқда», — деган эди Нобель қўмитаси ўз баёнотида.

    Обаманинг ўзи номзоди илгари сурилганидан «ҳайратга тушганини», бироқ мукофотни мамнуният билан қабул қилишини айтганди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Тақдир ҳазили билан орадан икки йил ўтгач, АҚШ Франция ва Италия билан биргаликда Ливияга бостириб киришда иштирок этган, бу эса экспертларга тинчлик учун Нобель мукофотининг таназзулга учраши ҳақида гапиришга асос берганди. 2015 йилда Нобель қўмитаси раҳбари Гейр Лундестад Обама мукофотга лойиқ кўрилганидан афсусда эканини маълум қилган эди.

    Аммо 2009 йилда қўмита Обамага ростдан ҳам катта умид билдирганди. АҚШ тарихидаги биринчи қора танли президент Ироқда уруш бошлаган, шунингдек, Америка ҳарбийлари кучидан хорижда кўп фойдаланган республикачи кичик Жорж Бушнинг саккиз йиллик бошқарувидан кейин ҳокимиятга келган.

    Россия—Америка муносабатларини яхшилаш учун Обама администрацияси Москва билан сиёсатини «қайта бошлаган. «Обама администрацияси билан Оқ уйга келганимда бизга ‘қайта бошлаш’ номли аниқ стратегиямиз бор эди. Биз Россия билан муносабатларда ўзимиз хоҳлаган ташқи сиёсат мақсадларини белгилаб олдик. Биз қуролланиш устидан назорат бўйича янги битим, Эронга қарши янги санкциялар, Афғонистонга юкларни етказиб беришни ошириш кераклигини маълум қилдик. Буларнинг барчаси учун эса Россия билан ҳамкорлик керак эди», — деганди АҚШнинг Россиядаги элчиси Майкл Макфол.

    Бу вақтда ўзидан олдинги сиёсатчини кўп бора танқид қилган Обама ростдан ҳам Москва билан диалогни яхшилашга уринган. 2010 йилда қабул қилинган Миллий хавфсизлик стратегиясида Россия BRICS’нинг бошқа аъзолари каби дунёдаги «асосий таъсир доирага эга» давлат сифатида қайд этилган. АҚШ ва Россия Афғонистон борасидаги муносабатларини яхшилаган, «СНБ-2» битими имзоланган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ўз навбатида АҚШ Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилишига ёрдам кўрсатган, Европада Ракетага қарши мудофаа тизимини ўрнатиш режаларига маълум ўзгартиришлар киритилган, шунингдек, собиқ совет ҳудудларида НАТОни кенгайтириш борасидаги режаларини тинмай тарғиб қилиш тўхтатилган.

    Аммо АҚШнинг Ливияга бостириб кириши Москва ва Вашингтон муносабатларни кескин ёмонлашишига олиб келган. АҚШда Обаманинг «тинчлик мукофоти»ни олган аччиқ ҳазил билан эсланган. NPR радиостанцияси ўз изоҳида АҚШнинг Ливияга зарбаларини «олижаноблик» деб атаган. Инглизчада олижаноб сўзи «нобел» каби эшитилади, бу эса мукофот номланган Альфред Нобель фамилиясига қофиядошдир.

    «Тинчликни таъминлаш учун бомбалардан фойдаланиш», — деганди радиостанция ўша вақтдаги президентнинг стратегиясини.

    Кейинчалик Обаманинг ўзи Ливиядаги операцияни президентлиги давридаги «энг катта хато» деб атаган. «Одамлар бу жуда осон деб ўйлаганди: Ливияда 6 миллион одам бор, у кунига 1,2 миллион баррель нефть чиқаради, бу ерда нимадир хато. Аммо бошлиқларимдан бири бу ҳақда менга айтганида, шундай жавоб қайтаргандим: икки ёшли болани олиб бошқарувчи йўқлигида миллионлаб долларлик трастни бошқаришга ўтирғизиб қўйишди, дегандим», — дейди АҚШнинг Ливия ва Кувайтдаги собиқ элчиси Дебора Жонс.

    АҚШнинг Африка шимолидаги ҳарбий ҳаракатлари турли давлатлардаги сиёсатчи ва жамоат арбоблари томонидан АҚШ президентини Нобель мукофотидан маҳрум этиш зарурлиги ҳақида гапиришни бошлашига сабаб бўлган. Россияда бу ҳақда РЛДП етакчиси Владимир Жириновский гапирганди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Охир-оқибат Обама президентлик даврининг охирги муддатларида, 2013 йили қўлга киритган мукофотини «оқлашга» муваффақ бўлган. Гап Сурия ҳудудидан кимёвий қуроллар захирасини олиб чиқиб кетиш ташаббуси ҳақида кетмоқда.

    Таъкидлаш керакки, АҚШ президенти Дональд Трамп Обамага кўп бор Нобелини эслатиб келган. Америка етакчисининг сўзларига кўра, у мукофот «адолат бўйича берилганида» у кўплаб ютуқлари учун уни қўлга киритган бўларди. «Унинг ўзи нима сабабдан олганини тушунмаган. Ва яна бир нарса — мен фақат шу масалада у билан ҳамфикрман», — деган эди Трамп.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Инқилобчи Че Геверанинг қатл этилиши, Кремлни таъмирлашда ўмарилган миллионлаб доллар бўйича «Mabetex иши» ва японлар томонидан ўлдирилган Корея қироличаси. Кун хронологиясида 8 октябрь

    09.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   58101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ Москвада ҳарбийларни ҳибсга олиш бошлангани ҳақида ёзмоқда

    08.10.2022, 19:42

    Россиянинг Украинадаги қўшинларига янги раҳбар тайинланди

    08.10.2022, 18:29

    Саудия Арабистони Байденнинг бензин нархини ошириш ҳақидаги айбловларини рад этди

    08.10.2022, 17:01

    Ғарб экспертлари Украинадаги уруш йил охиригача Киев фойдасига якунланишини тахмин қилмоқда

    08.10.2022, 16:37

    Петербургда муҳожирлар ўртасида жанжал юз берди, Ўзбекистон фуқароси бошидан ўқ еди

    08.10.2022, 15:52

    ОАВ: Қрим кўпригидаги портлаш Украина хавфсизлик хизмати операцияси бўлган

    08.10.2022, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда комикс башорати сабаб туристлар сони камайиб кетди

    Дунё | 21 май, 12:12

    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

    Реклама | 21 май, 12:00

    Экранда антогонист бўлса-да, ҳаётда ўта меҳрибон ва ғамхўр ёвуз қаҳрамонлар

    Кино | 21 май, 11:51

    Ўзбекистон айрим ҳудудларида 22 май куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 21 май, 11:46

    “Реал” етакчиси операция қилинадиган бўлди

    Спорт | 21 май, 11:39

    АҚШ Афғонистондан қўшинлари олиб чиқилгани бўйича тергов ўтказади

    Дунё | 21 май, 11:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.