Олигархнинг синглиси ҳамда «Арсенал» футбол клубининг собиқ акциядори, Украинадаги урушга жавобан тузилган Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан ўчирилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиева апрель ойида рўйхатга киритилган россиялик амалдорлар ва олигархларнинг бир қатор қариндошлари сафида эди.
Биз бошиданоқ Саодат Нарзиевага нисбатан қўлланилган санкциялар ёлғон айбловларга асосланганини айтган эдик. Ҳозирда бу айбловлар ишончли равишда рад этилди. Европа Иттифоқи кенгашининг Нарзиевани бу санкциялар рўйхатидан олиб ташлаш ҳақидаги қарорини олқишлаймиз.Чекловлар Усмонов ва Нарзиевани Европа Иттифоқи бўйлаб саёҳат қилиш ёки аъзо давлатлар ҳудудида жойлашган активлардан фойдаланишга тўсқинлик қилган. Ушбу санкцияларни бекор қилиш мақсадида уларнинг ҳар бири судга алоҳида мурожаат йўллаган.Матбуот котиби
Европа Иттифоқи рўйхатидан ўчирилган бошқа шахслар орасида марҳум россиялик популист етакчи Владимир Жириновский ва молиячи Михаил Фридманнинг собиқ рафиқаси Ольга Айзиман ҳам бор.
Бироқ Алишер Усмонов ҳозирча санкциялар рўйхатида қолган.
Изоҳ (0)