Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган ўйинлар 25 май, шанба куни бўлиб ўтди.
“Насаф” ўз уйида дурангларни севувчи Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Ғолиб Ғайбуллаев қўполлик ишлатди. Бош ҳакам аввалига сариқ карточка кўрсатди, ВАР томон чақирилган ҳакам вазиятни қайта кўриб чиқди ва карточка қизилга алмаштирилди.
10 киши қолган қаршиликлар 24-дақиқада жарима тўпини амалга оширди. Тўпга ҳаммадан илғор ҳаракат қилган Мозговой етиб келди ва дарвозага бош билан зарба бериб ҳисобни очди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб ўзгармади.
Учрашувнинг 60-дақиқада “Динамо” футболчилари “Насаф” жарима майдонига тўпни узатди. Ҳаммадан баланд сакраган Душан Мийич ҳисобни тенглаштирди.
Амалдаги чемпион ҳисобланган “Пахтакор” жамоаси ўз уйида “Қизилқум”ни қабул қилди. Учрашувнинг 41-дақиқасида меҳмонлар вакили Элгужа Лобжанидзе ҳисобни очди. Бўлим шу тариқа якунига етди.
Иккинчи бўлимнинг бошида ҳужумкорликка зўр берган пойтахт клуби Достонбек Ҳамдамовнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди ва “Қизилқум” Тошкентдан 1 очко билан уйига қайтди.
Дурангдан сўнг “Пахтакор” ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди. Бир ўйин кўпроқ ўйнаган “Қизилқум” 10 очко тўплаган.
Изоҳ (0)