Тошкент ва Бухоро ўртасида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади, деб хабар берди “Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, қатновлар 21, 22, 28, 29, 30 апрель ва 1 май кунлари йўлга қўйилади. Қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
778-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши
- Тошкент 06:10 — Бухоро 10:14
777-сонли Бухоро — Тошкент йўналиши
- Бухоро 17:55 — Тошкент 22:03
775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд “Афросиёб” электропоезди 24, 25, 26, 27 апрель кунлари қўшимча қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.
15 июндан бошлаб “Афросиёб” тезюрар поездлари ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 2025 йилнинг 1 февралидан 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилди.
Маҳаллий йўналишдаги (ётоқли) йўловчи поездлар чипта нархининг тариф қисми эса 10,5 фоизга оширилди.
Изоҳ (0)