• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎзФҲМ “Нефтчи” – “Насаф” ўйинида VAR аралашуви билан кўрсатилган қизил карточка нотўғри берилганини маълум қилди

    Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури 24 ноябрь куни якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. 

    Фото: ЎзПФЛ

    Йиғилишда ушбу тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Беллашувларда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди.

    1-вазият. “Нефтчи” — “Насаф” қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка

    “Нефтчи” — “Насаф” учрашувининг 12-дақиқасида меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фарғоналикларнинг 19-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб баҳсни давом эттирди. VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга нотўғри аралашган. Футболчи тўп учун ўйнамоқчи бўлган, аммо эҳтиётсизлиги боис рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблади.

    2-вазият: “Қизилқум” - “Навбаҳор” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси

    “Қизилқум” - “Навбаҳор” учрашувининг 8-дақиқасида меҳмонларнинг 55-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтарди. Бош ҳакам Тимур Тўхтасинов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор ёнига бориб ҳолатни ўргангач қўл билан ўйин борлигини маълум қилди, лекин сал олдин навоийликларнинг 71-рақамли вакили ҳам қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиламади ва жарима зарбасига ишора қилди. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Пенальти белгилаш учун асос етарли.  Бироқ номинал мезбонлар аъзоси бу вазиятдан олдин қўли билан ўйнаган ва қоидани бузган. Шу боис, комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

    3-вазият. “Қизилқум” - “Навбаҳор” тўқнашуви: меҳмонларнинг голи

    “Қизилқум” - “Навбаҳор” учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтаргандан сўнг бош ҳакам Тимур Тўхтасинов офсайд борлигини қайд этди, аммо VAR ўйиндан ташқари ҳолатни ўрганиб чиққач реферига фактик қарорини эълон қилди ва гол инобатга олинди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Мазкур эпизодда тўп навоийликларнинг 6-рақамли аъзосидан ҳужумчига келиб тушган. Ўз-ўзидан ўйиндан ташқари ҳолат учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

    4-вазият: “Олимпик” - “Бунёдкор” беллашуви: баҳсли вазият

    “Олимпик” - “Бунёдкор” учрашувининг 67-дақиқасида тошкентликларнинг 57-рақамли вакили мезбонларнинг 8-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев футболчига сариқ карточка кўрсатди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўпга улгурмаган ҳолда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу вазиятда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

    5-вазият: “Андижон” - “Динамо” ўйини: баҳсли пенальти

    “Андижон” - “Динамо” учрашувининг 31-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун дарвозабон билан кураш олиб борди ва йиқилиб тушди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов баҳсни давом эттирди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Посбон рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. У ҳужумчига қаршилик қилган, аммо бу мувозанат йўқотиш учун етарли эмас. Дарвозабон томонидан футбол қоидаларига зид хатти-ҳаракат қилинмаган. Пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

    6-вазият. “Андижон” - “Динамо” қарама-қаршилиги: қизил карточка

    “Андижон” - “Динамо” учрашувининг 52-дақиқасида меҳмонларнинг 7-рақамли футболчиси андижонликларнинг 71-рақамли аъзосига буцасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор орқали эпизодни кўргач футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ортиқча ҳаракат қилиб, унга жароҳат етказмоқчи бўлган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

    7-вазият: “Андижон” - “Динамо” ўйини: баҳсли пенальти

    “Андижон” - “Динамо” учрашувининг 73-дақиқасида мезбонларнинг 21-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов монитор орқали вазиятни ўргангач бу эпизодда пенальти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. Ҳужумчи пенальти ишлаш мақсадида ўз оёғини рақиб оёғи йўлига қўйган. Шу сабабли, пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

    8-вазият. “Сўғдиёна” - “Локомотив” қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси

    “Сўғдиёна” - “Локомотив” учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 70-рақамли футболчисига тегди ва у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга тегди, деб ҳисоблади ва жарима зарбаси белгилади.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳаками ҳолатни аниқ исботлаб берувчи кадр мавжуд эмаслиги боис вазиятга аралашмаган. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

    9-вазият. “Сўғдиёна” - “Локомотив” тўқнашуви: мезбонларнинг бекор қилинган голи

    “Сўғдиёна” - “Локомотив” учрашувининг 63-дақиқасида мезбонлар гол уришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мазкур ҳолатда қўл билан ўйин борлигини қайд этди ва голни бекор қилди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда етарли асоси бўлмагани сабаб VAR ҳолатга аралашмай тўғри қилган. Видеотакрорлар орқали кўриниб турибдики, тўп қўлга тегган ёки тегмаганлигини исботловчи аниқ далил йўқ. Лекин кадрлар орқали тўп қўлга теггани эҳтимоли юқори кўринмоқда ва бу ҳолатда эпизодга энг яқин турган бош ҳакам қарори қўллаб-қувватланди ва маъқулланди. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

    25.11.2024, 20:31   Изоҳ (0)   13594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нефтчи#Насаф#ФҲМ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нархи ошган Жалолиддинов, арзонлаган Абдухолиқов — Transfermarkt портали Суперлига футболчиларининг нархларини янгилади

    28.06.2024, 10:14

    Берилмаган қизил карточка, нотўғри белгиланган пенальти ва қўполлик орқали урилган гол. Эксперт-ҳакамлар хулосаси эълон қилинди

    02.07.2024, 17:00

    Ўзбекистон Олимпия жамоасининг 18 кишилик якуний таркиби маълум бўлди

    19.07.2024, 14:39

    Олимпия чўққиси учун илк қадам. Ўзбекистон—Испания учрашуви. Превю

    24.07.2024, 11:59

    “Навбаҳор” клуби дарвозабони фаолиятини Эронда давом эттиради

    26.07.2024, 10:35

    Суперлига. “Насаф” марказий ўйинда “Пахтакор”дан устун келди, “Нефтчи” 5 та гол урилган ўйинда “Динамо”ни мағлуб этди

    10.08.2024, 22:26

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Нефтчи”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Насаф”да эса ишончли ғалаба 

    20.08.2024, 21:59

    Суперлига. “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди 

    20.10.2024, 16:59

    Суперлига. “Олимпик” “Қизилқум” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди 

    20.10.2024, 20:08

    Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов эркин агентга айланди

    23.10.2024, 15:59

    Жасур Жалолиддинов фаолиятини Озарбойжонда давом эттиради 

    25.10.2024, 18:15

    Суперлига. “Нефтчи” сафарда “ОКМК” устидан ғалаба қозонди

    28.10.2024, 17:54

    Суперлига. “Насаф” “Динамо”га қарши ўйинда камбекни амалга ошириб, ғалаба қозонди

    28.10.2024, 20:27

    “Насаф” ва “Металлург” футболчилари 2 ўйинга, “ОКМК” ва “Сурхон” ўйинчилари 3 та ўйинга четлатилди, “Динамо” стадионига чора кўрилди

    30.10.2024, 16:49

    Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

    06.11.2024, 11:18

    Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби Остон Ўрунов ўрнига “Нефтчи” аъзосини чақирди 

    10.11.2024, 19:14

    Самарқанддаги пенальти, Намангандаги қизил карточка: ЎзФҲМ ҳакамларнинг баҳсли вазиятлардаги қарорларини тўғри деб топди 

    11.11.2024, 22:10

    Жаҳон чемпионатига йўл хатарли Қатар орқали бўлади: Ўзбекистон Осиё Кубогидаги мағлубият учун қасос оладими?

    13.11.2024, 15:06

    Суперлига: “Нефтчи” ўз майдонида чемпион “Насаф”ни мағлуб этди

    22.11.2024, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.