Ўзбекистон Суперлигасида 6-тур учрашувлари якунига етди. “Дарё” нашрига кўра, ушбу турнинг рамзий терма жамоасини тақдим этамиз.

Ҳафта жамоасидан Фарғонада 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Пахтакор” жамоасидан 3 нафар футболчи жой олди. Шунингдек, “Сўғдиёна”га қарши баҳсда қийин ғалабага эришган “ОКМК” клубидан икки футболчи киритилди. Гарчи Олмалиқ клубига имкониятни бой берган бўлса-да, жиззахликларнинг иккита голига муаллифлик қилган Люпчо Дориев ҳам ҳафтанинг энг кучли 11 футболчиси қаторига киритилди.
“Бухоро”ни таслим этган “Насаф”нинг икки аъзоси, Тошкентда “Бунёдкор”дан илк марта очко олишни уддалаган “Хоразм”дан икки футболчи ҳамда сафарда “Андижон”ни мағлуб этишда катта ишни бажарган “Динамо”нинг бир нафар футболчиси рамзий жамоага киритилди.
“Дарё” талқинига кўра Ўзбекистон Суперлигаси ҳафта жамоаси:
Дарвозабон: Сардор Қобулжонов (“Хоразм”);
Ҳимоячилар: Игор Голбан, Стефан Чолович (иккиси ҳам “Насаф”), Владимир Бубаня (“Хоразм”), Улуғбек Абдуллаев (“Динамо”);
Ярим ҳимоячилар: Хуршид Ғиёсов, Асад Собиржонов (иккиси ҳам “ОКМК”), Умар Адҳамзода (“Пахтакор”), Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”);
Ҳужумчилар: Игор Сергеев, Брайан Риаскос (иккиси ҳам “Пахтакор”).

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасида 7-тур учрашувлари 25 апрель куни бошланади.
Изоҳ (0)