• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Берилмаган қизил карточка, нотўғри белгиланган пенальти ва қўполлик орқали урилган гол. Эксперт-ҳакамлар хулосаси эълон қилинди

    Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 13-тури 28 июнь санасида ўз якунига етди. Шунингдек, 1 июлда 5-турнинг қолдирилган 3 ўйини бўлиб ўтди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келган.

    Фото: “УЗФҲМ”

    Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

    1-вазият. “Олимпик” — “Сурхон” ўйини: қизил карточка.

    “Олимпик” — “Сурхон” баҳсининг 42-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчисига нисбатан меҳмонларнинг 3-рақамли вакили буцасининг таг қисми билан оёқнинг ҳимояланмаган қисмига қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев дастлаб сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва рефери сариқ карточкани бекор қилиб, футболчини майдондан четлатди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашган. Футболчи тўп учун ҳаракат қилмаган ва рақибига қарши жуда кескин ўйнаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

    2-вазият. “Қизилқум” — “ОКМК” қарама-қаршилиги: меҳмонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

    “Қизилқум” — “ОКМК” учрашувининг 15-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 99-рақамли I.Рухадзе дарвозабонга қўполлик ишлатиб, тўпни навоийликлар дарвозасига киритди. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов голни инобатга олмади ва фол учун олмалиқликлар легионерига сариқ карточка кўрсатди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Қоидага кўра, бу каби ҳолларда фол қайд этилади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    3-вазият. “Қизилқум” — “ОКМК” қарама-қаршилиги: қизил карточка.

    “Қизилқум” — “ОКМК” учрашувининг 70-дақиқасида меҳмонларнинг 15-рақамли футболчиси О.Рустамов тўп учун курашда навоийликларнинг 7-рақамли аъзоси Д.Анваровга қарши қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери футболчини майдондан четлатишга қарор қилди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи тўпга улгурмаган ва буцасининг таг қисми билан рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига қўполлик ишлатган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    4-вазият. “Қизилқум” — “ОКМК” қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

    “Қизилқум” — “ОКМК” учрашувининг 75-дақиқасида меҳмонларнинг 3-рақамли футболчиси С.Раҳмонов дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган навоийликларнинг 10-рақамли аъзоси Э.Лобжанидзени тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи сўнгги умид фолини ишлатган ва бу каби ҳолларда қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблайди.

    5-вазият: “Андижон” — “Навбаҳор”: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

    “Андижон” — “Навбаҳор” беллашувининг 11-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси меҳмонлар жарима майдонига катта тезликда ёриб кирганидан сўнг наманганликларнинг 9-рақамли вакили О.Ҳамробеков томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров дарҳол нуқтага ишора қилди ва Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимояланаётган футболчи катта тезликда кетаётган рақибига нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

    6-вазият. “Андижон” — “Навбаҳор” қарама-қаршилиги: меҳмонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

    “Андижон” — “Навбаҳор” учрашувининг 45+5-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 34-рақамли Ф. Сайфиев дарвозабонга қўполлик ишлатиб, тўпни андижонликлар дарвозасига киритди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров голни инобатга олмади ва фол қайд этилганини маълум қилди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Қоидага кўра, бу каби ҳолларда фол қайд этилади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    7-вазият. “Насаф” — “Навбаҳор” учрашуви: меҳмонларнинг голи.

    “Насаф” — “Навбаҳор” ўйинининг 12-дақиқасида меҳмонларнинг 34-рақамли футболчиси Фаррух Сайфиев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов бу вазиятда голни инобатга олди, ВАР ҳам қарорни тасдиқлади.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда ВАР ҳолатга аралашиши керак эди. Мезбонлар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилган ва бу каби ҳолларда гол бекор қилиниб, жарима зарбаси берилиши лозим. Шу сабабли, ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб топилди.

    8-вазият. “Насаф” — “Навбаҳор” қарама-қаршилиги: мезбонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

    “Насаф” — “Навбаҳор” учрашувининг 23-дақиқасида мезбонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 10-рақамли Б.Абдихолиқов қўли билан ўйнаган ҳолда тўпни наманганликлар дарвозасига киритди. ВАР ҳаками бош ҳакам Абдурашид Худойбергановни монитор ёнига чақирди ва рефери қоидабузарлик қайд этилгани сабаб голни инобатга олмади. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Тўп ҳужумчининг қўлига тегган ва дарвоза тўридан жой олди. Қоидага кўра, бу каби ҳолат қўл билан ўйин сифатида қайд этилади ва гол бекор қилинади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    9-вазият: “Насаф” — “Навбаҳор” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

    “Насаф” — “Навбаҳор” беллашувининг 60-дақиқасида мезбонларнинг 22-рақамли ҳимоячиси наманганликларнинг 13-рақамли вакили билан тўп учун курашди ва рақиб жарима майдонида йиқилди. ВАР ҳаками Акобирхўжа Шукуруллаев бош ҳакам Абдурашид Худойбергановни монитор ёнига чақирди ва рефери нуқтага ишора қилди.

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга нотўғри аралашган. Икки футболчи ҳам тўп учун кураш олиб борган ва пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб топилди.

    10-вазият. “Нефтчи” — “Пахтакор” тўқнашуви: баҳсли пенальти.

    “Нефтчи” — “Пахтакор” учрашувининг 85-дақиқасида мезбонларнинг 77-рақамли вакили меҳмонларнинг 22-рақамли аъзоси билан тўп учун кураш олиб борди ва жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб нуқтага ишора қилди, аммо VАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва рефери вазиятни кўриб чиққач, пенальтини бекор қилди.

     

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар аъзоси пенальти ишлаш мақсадида бўлиб, тўқнашувни ўзи юзага келтирган. 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли эмас ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.

    02.07.2024, 17:00   Изоҳ (0)   9534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. “ОКМК” 6 та гол урилган ўйинда “Пахтакор”ни мағлуб этди, “Олимпик” 9 киши бўлиб ўйнаган “Бунёдкор”ни енга олмади

    21.06.2024, 22:34

    Суперлига. “Насаф” 5 та гол урилган ўйинда “Навбаҳор”ни таслим этди, “Олимпик” сафарда “Металлург” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди 

    30.06.2024, 21:59

    Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди 

    01.07.2024, 21:36

    Роналдунинг устидан кулган BBC телеканали Жон Терри танқидига учради

    02.07.2024, 15:31

    Евро—2024. Пенальтилар сериясигача етиб борган ўйинда Португалия Словенияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    02.07.2024, 02:47

    Marca нашри Аббосбек Файзуллаевнинг испан клуби билан музокара ўтказаётганини ёзмоқда (фото) 

    02.07.2024, 01:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди




    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЖАР парламентига президентга ишончсизлик вотуми тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилди

    Дунё | 22 июл, 21:35

    Реклама | 22 июл, 21:00

    Мўғулистонда 1800 йиллик қабр топилди

    Дунё | 22 июл, 21:20

    Смартфонлар 13 ёшдан кичик қизлар руҳияти учун жуда хавфли — тадқиқот

    Дунё | 22 июл, 21:00

    “Реал” “Арсенал” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 22 июл, 20:51

    Обама кўрсатма бериш учун АҚШ Конгрессига чақирилиши мумкин

    Дунё | 22 июл, 20:45

    Ўзбекистон иқтисодиёти ярим йилда 7,2 фоизга ўсди

    Иқтисодиёт | 22 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.