15 июндан бошлаб “Афросиёб” тезюрар поездлари ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда “Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан:
778-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14
777-сонли Бухоро—Тошкент йўналиши:
- Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08
764-сонли Тошкент—Қарши йўналиши:
- Тошкент 06:30 — Қарши 10:09
763-сонли Қарши—Тошкент йўналиши:
- Қарши 17:29 — Тошкент 21:10
774-сонли Тошкент—Шаҳрисабз йўналиши:
- Тошкент 06:30 — Шаҳрисабз 11:14
773-сонли Шаҳрисабз — Тошкент йўналиши:
- Шаҳрисабз 16:24 — Тошкент 21:10
766-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши:
- Тошкент 07:52 — Самарқанд 10:22
765-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши:
- Самарқанд 17:35 — Тошкент 20:07
768-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 07:21 — Бухоро 11:38
767-сонли Бухоро—Тошкент йўналиши:
- Бухоро 16:11 — Тошкент 20:30
770-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 08:29 — Бухоро 12:46
769-сонли Бухоро — Тошкент йўналиши:
- Бухоро 14:58 — Тошкент 19:17
772-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 19:41 — Бухоро 00:03
771-сонли Бухоро—Тошкент йўналиши:
- Бухоро 03:15 — Тошкент 07:34
Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 2025 йилнинг 1 февралидан 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилди.
Маҳаллий йўналишдаги (ётоқли) йўловчи поездлар чипта нархининг тариф қисми эса 10,5 фоизга оширилди.
Изоҳ (0)