Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ.

Қайд этилишича, сайёҳлар учун қулайлик яратиш, уларнинг ҳаракати учун шароитларни янада яхшилаш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи, 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд “Афросиёб” электропоезди жорий йилнинг 24, 25, 26, 27 апрель кунлари қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 775-сонли “Самарқанд—Тошкент” йўналиши:
Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15
- 776-сонли “Тошкент—Самарқанд” йўналиши:
Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
“Афросиёб” поездлари жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
15 июндан бошлаб “Афросиёб” тезюрар поездлари ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Жумладан:
778-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14
777-сонли Бухоро—Тошкент йўналиши:
- Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08
764-сонли Тошкент—Қарши йўналиши:
- Тошкент 06:30 — Қарши 10:09
763-сонли Қарши—Тошкент йўналиши:
- Қарши 17:29 — Тошкент 21:10
774-сонли Тошкент—Шаҳрисабз йўналиши:
- Тошкент 06:30 — Шаҳрисабз 11:14
773-сонли Шаҳрисабз — Тошкент йўналиши:
- Шаҳрисабз 16:24 — Тошкент 21:10
766-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши:
- Тошкент 07:52 — Самарқанд 10:22
765-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши:
- Самарқанд 17:35 — Тошкент 20:07
768-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 07:21 — Бухоро 11:38
767-сонли Бухоро—Тошкент йўналиши:
- Бухоро 16:11 — Тошкент 20:30
770-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 08:29 — Бухоро 12:46
769-сонли Бухоро — Тошкент йўналиши:
- Бухоро 14:58 — Тошкент 19:17
772-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши:
- Тошкент 19:41 — Бухоро 00:03
771-сонли Бухоро—Тошкент йўналиши:
- Бухоро 03:15 — Тошкент 07:34
Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 2025 йилнинг 1 февралидан 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилди.
Маҳаллий йўналишдаги (ётоқли) йўловчи поездлар чипта нархининг тариф қисми эса 10,5 фоизга оширилди.
Бундан аввал 2024 йилда 26—30 август кунлари Самарқандда “Шарқ тароналари XIII халқаро мусиқа фестивали” ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 августдан 3 сентябргача 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилган эди.
Изоҳ (0)