Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Самарқандга ташрифи якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Икки кунлик ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев ва олий мартабали меҳмон икки томонлама музокаралар ўтказди, “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуаси ва “Замонлар садоси” кўргазмаси билан танишди.

Туркман халқининг миллий етакчисини Ўзбекистоннинг “Олий даражали дўстлик” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон етакчиси кузатиб қўйди.

Шундан сўнг президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.
Изоҳ (0)