Ўзбекистон президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатди.



Қабрга гуллар қўйилди. Қуръон тиловат қилинди.


Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон президенти кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама учрашув ўтказиш ва маданий тадбирларда биргаликда иштирок этиш кўзда тутилган.
Музокараларда Ўзбекистон—Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)