Президентнинг кенг жамоатчилик билан биргаликда ифторлик маросимида иштирок этиши, Андижонда зилзила содир бўлиши, Самарқандда “яма”да яланғоч чўмилган блогер 10 суткага қамалиши — “Дарё” нашри бугун, 25 мартда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда ноқонуний ўрнатилган банкоматлар демонтаж қилинади
Назорат тадбирлари Марказий банк билан ҳамкорликда мунтазам равишда амалга оширилади.
Ўзбекистонда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 5 йилда 18,5 фоизга ўсди
Мамлакатда ялпи маҳсулот ҳажми Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг кўрсаткичларидан юқори.
Сурхондарёда фуқаро 82 килодан ортиқ гиёҳванд моддани олиб кетаётганида қўлга тушди
У тожикистонлик наркосавдогарнинг кўрсатмасига кўра 2 минг доллар эвазига бу гиёҳвандлик воситаларини белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.
Тошкентнинг 5 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади
25—27 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади.
“Ташаббусли бюджет”да энг кўп қандай лойиҳалар ғолиб бўлгани маълум қилинди
Энг кўп талаб ички йўллар масаласида бўлди.
Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади
Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича президент қарорлари қабул қилинди.
Сўнгги 15 йил ичида қанча ўзбекистонлик хорижга кўчиб кетгани маълум бўлди
Уларнинг кўпчилиги меҳнатга лаёқатли ёшдагилар.
Тошкентда 2 ёшли қизчани мутассил дўппослаб келган тожикистонлик энагага суд ҳукми ўқилди
Бундан ташқари, уй эгасининг 118 млн сўмини ўғирлагани ҳам аниқланган.
Самарқандда ахлоққа зид ҳаракатлар қилиб, ижтимоий тармоқ “юлдузи”га айланганлар узр сўраб чиқди (видео)
Уларнинг қилмишлари учун ота-оналарига чора кўрилди.
Самарқандда “яма”да яланғоч чўмилган блогер 10 суткага қамалди (видео)
Шунингдек, қилмиши учун барчадан узр сўради.
Тошкентнинг Шофайзи кўчаси автомашиналар ҳаракати учун вақтинча ёпилади
Мазкур кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шавкат Мирзиёев “Кўксарой”да ўтказилган ифторлик маросимида нутқ сўзлади
“Фарзандларимизни илм-маърифатга тарғиб этиш, ёт ғоялар таъсиридан сақлаш борасида ҳурматли имом-хатибларимиз, кўпни кўрган отахон ва онахонларимиз, маҳалла фаоллари, ҳожиларимизнинг ўрни беқиёс”, дейди давлат раҳбари.
Сурхондарёда аёлига тазйиқ ўтказган эркак қамалди
У спиртли ичимликка пули етмагани учун хотинининг телефонини 15 минг сўмга сотган.
Андижонда зилзила содир бўлди
Ер силкиниши вилоятнинг учта туманида қайд этилган.
Ўзбекистонда айрим турдаги тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади
Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш бўйича президент фармони қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев кенг жамоатчилик билан биргаликда ифторлик маросимида иштирок этди (фото)
Ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида, Қадр кечаси арафасида туриб, эзгу тилаклар айтилди.
ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон меҳмонда Эрон билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон МТЖ очколари сонини 17 тага етказиб олди.
Изоҳ (0)