• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қирғизистон Тожикистон

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзоланди

    Шавкат Мирзиёев 31-март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашув аввалида давлат раҳбарлари бир-бирларини Рамазон ҳайити ҳамда баҳор уйғониши ва янгиланиш айёми — Наврўз билан қутлади, биродар халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади. Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон томонларини барча масалалар узил-кесил ҳал этилгани ҳамда Давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома имзолангани билан табриклади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу ҳужжат, шунингдек, уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида имзоланаётган шартнома барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга, бутун минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи эса қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.

    Ўзбекистон президенти амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтди. Энг аввало, бу олий даражадаги фаол ва ишончли алоқаларни давом эттиришдир. Шу ҳафта Самарқандда “Марказий Осиё—Европа иттифоқи биринчи саммити ва минтақадаги умумий экологик таҳдидларга бағишланган Иқлим форуми бўлиб ўтади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Май ойида Кўрфаз араб давлатлари билан саммит, сентябрь ойида эса Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади. Шу муносабат билан, бўлажак тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун ташқи ишлар вазирликлари орқали мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Чегарадош ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми ўн каррадан зиёдга ошгани қайд этилди. Бу ҳажмнинг деярли ярми чегараолди ҳудудларга тўғри келади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис чегаралардаги божхона пунктларини комплекс модернизация қилиш ва кенгайтириш, қулай, замонавий савдо ва логистика инфратузилмасини шакллантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Уч томонлама савдо майдончасини ташкил этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркасини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш таклиф этилди.

    Яна бир йўналиш — саноат кооперацияси лойиҳалари. Бугунги кунда Ўзбекистон корхоналари ва хусусий компаниялари қўшни мамлакатларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга фаол сармоя киритмоқда. Кооперацияни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат раҳбари қўшма инвестиция жамғармалари капиталини босқичма-босқич оширишга тайёрлигини билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатлар ўртасида транспорт алоқаларини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди. Бу авиақатновлар сонини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш, чегараолди ҳудудлардаги шаҳарлар ўртасида янги автобус йўналишларини йўлга қўйишни ўз ичига олади.

    “Яшил” энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳалар, сув ва экология дастурларини илгари суриш диққат марказида бўлди. Ўзбекистон президенти ҳукуматлар иқтисодий йўналишда янада фаол ишлаб, халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган тезкор, реал натижалар бериши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

    Шу кунларда Хўжанд шаҳрида қатор маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилаётгани халқларимиз, айниқса, ёшлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

    Давлат раҳбари ҳар йили Наврўз байрами кунларида чегараолди ҳудудларда қўшма концерт ва дўстлик фестивалларини ўтказишни таклиф этиб, келгуси йилда бундай тадбирларни Фарғона шаҳрида ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди.

    Бугун, 31-март куни Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига етиб борди. Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

    Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ҳузурида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзолади ва ратификация ёрлиқларини алмашди. 

    31 март, 14:09   Изоҳ (0)   5724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#Тожикистон#Қирғизистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Урушда қатнашган эмас, қатнашмаган ютади”. Украина инқирози Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир кўрсатди?

    19 март, 11:20

    Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари туташган нуқта кўрсатилди

    19 март, 15:21

    Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги битимга қўшилади

    20 март, 09:55

    Қозоғистон Ўзбекистондан бахтлироқ деб топилди

    20 март, 14:35

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади

    21 март, 10:36

    Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир

    21 март, 17:44

    Бир асрлик “низо уруғи”нинг қуриши: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги “миналар” тарихи

    23 март, 18:00

    Қирғизистоннинг хорижга чиқиш паспортлари дизайни ўзгарди (фото)

    25 март, 15:32

    Президент иштирок этган ифторлик маросими, Андижондаги зилзила, демонтаж қилинадиган банкоматлар: 25 мартнинг энг муҳим хабарлари

    25 март, 23:00

    Ўзбекистонга ўтган икки ойда туристлар энг кўп қайси давлатдан келгани аниқланди

    26 март, 20:10

    Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади

    27 март, 09:38

    Каллас: “Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё иқтисодиётига зарар етказмоқда”

    27 март, 19:15

    Хорижга борган ўзбекистонликларнинг сафар мақсадлари бўйича статистика эълон қилинди 

    28 март, 18:35

    Чиқиндихонадаги мотиватор, қурумсоқ ошиқ: кинокастинглардан ўта олмаган Бобур Мансуров қандай қилиб машҳур вайнерга айланди?

    29 март, 17:04

    Совет даврида яширинча нишонланган байрам: ҳайитнинг тарихига назар

    29 март, 18:17

    Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда

    29 март, 21:20

    Шавкат Мирзиёев учта халқаро шартномани тасдиқлади

    30 март, 09:59

    Ўзбек олимларининг навбатдаги ғалабаси

    30 март, 19:25

    Таиландда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    30 март, 12:09

    Ўзбекистонда 1 апрелдан қандай ўзгаришлар кучга киради? 

    30 март, 14:41

    Қайси соҳаларда бўш иш ўринлари кўпроқ? Ўзбекистон меҳнат бозори таҳлил қилинди

    30 март, 14:00

    Ўзбекистон терма жамоаси Эрондан ўтиб кетдими?  

    30 март, 16:40

    2024 йилда ташқи савдо баланси тақчиллиги 17,4 млрд долларни ташкил этди  — Марказий банк

    30 март, 17:01

    Виталий Денисов БААга қарши ўйин ҳақида: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба учун ўйнаш керак” 

    30 март, 17:51

    Ўзбекистон ва Туркия президентлари Рамазон ҳайити билан бир-бирларини табриклади 

    30 март, 18:30

    Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити билан бир-бирларини қутлади 

    30 март, 19:55

    “Аббосбек Файзуллаевга Европанинг топ-5 лигаларидан қизиқиш бор” — манба  

    30 март, 20:31

    Шавкат Мирзиёев 31 март куни Тожикистонда бўлади

    30 март, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар товарларни божсиз олиб кириш учун хорижда энди камида 2−3 кун бўлиши керак

    Ўзбекистон | 15 июл, 18:05

    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

    Реклама | 15 июл, 18:00

    Саудия Арабистони 1 трлн долларлик мега-лойиҳани қайта кўриб чиқмоқда

    Дунё | 15 июл, 17:50

    “Биз бунга йўл қўймаймиз” — Қамчибек Ташиев “Дўстлик” постида коррупцияни олдини олиш бўйича топшириқ берди

    Дунё | 15 июл, 17:33

    Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган мусобақада қатнашади

    Спорт | 15 июл, 17:10

    Тошкентда юзлаб одамлар қурилишига рухсат берилмаган уйга тўлов қилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 17:05

    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди

    Реклама | 15 июл, 16:30

    АҚШ НАТО давлатларига 10 мрлд долларлик қурол сотади — Axios

    Дунё | 15 июл, 16:40

    Наманганда йўловчига шилқимлик қилган Damas ҳайдовчиси 3 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.