• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кечқурун томоша қилиш учун: ҳоррор жанридаги 5 та энг қизиқарли корейс фильми

    Ҳоррор жанри ҳар доим жаҳон киносининг машҳур йўналишларидан бири бўлиб келган, аммо Жанубий Корея кино саноати ривожлангач, мазкур жанр бутунлай янги босқичга кўтарилган.

    Жанубий Кореянинг даҳшатли фильмлари бошқалардан фарқи шундаки, унда режиссёрлар қўрқувни турли махлуқлар ёки қонли саҳналар билан эмас, балки инсон руҳияти, жамиятдаги муаммолар ва корейс маданиятига хос унсурлардан фойдаланиб кўрсатади. Шунинг учун корейс ҳоррор фильмлари нафақат қўрқитади, балки чуқур ўйлашга, воқеаларнинг маъносини англашга ҳам туртки беради.

    “Пусанга борадиган поезд” (2016)

    Foto: IMDb
    Фото: IMDb

    2016 йилда Жанубий Кореяда энг кассабоп фильмлардан бирига айланган ушбу лойиҳа кейинчалик стриминг платформаларда ҳам яхши натижаларга эришди. Фильм воқеалари Сеулдан Пусанга кетаётган тезюрар поездда бошланади. Шу пайтда мамлакат бўйлаб номаълум вирус тарқалиб, одамларни ёввойи зомбиларга айлантира бошлайди. Поезд ичида эса оддий йўловчилар ҳаёт учун курашишга мажбур бўлиб қолади. Улар орасида ота ва унинг кичкина қизи, ҳомиладор аёл ва эри, мактаб ўқувчилари ҳам бўлади. Ҳар бир бекатда хавф тобора кучайиб, тирик қолиш учун йўловчилар инсонийлик ва фидойилик синовидан ўтади.

    “Икки опа-сингил тарихи” (2003)

    Foto: IMDb
    Фото: IMDb

    “Икки опа-сингил тарихи” — корейс режиссёри Ким Живун томонидан суратга олинган бўлиб, корейс ҳоррор фильмлари орасида алоҳида ўрин эгаллаган. Сюжет марказида руҳий касалликлар шифохонасидан уйига қайтган икки опа-сингил туради. Улар уйга келгач, ўгай онага дуч келади ва оилада зиддиятли муносабатлар бошланади. Бир вақтнинг ўзида, уй ичида тушунарсиз овозлар, сирли ҳодисалар ва ваҳимали манзаралар пайдо бўла бошлайди.

    Фильм кўплаб кино танқидчилари томонидан корейс ҳоррор жанрининг энг юксак намунаси сифатида баҳоланган. Фильм кейинчалик Голливудда “The Univited” (2009) номи билан ремейк қилинган бўлса-да, асл версияси ҳамон энг муваффақиятлиси сифатида тан олинади.

    “Хизматкор қиз” (1960)

    Foto: IMDb
    Фото: IMDb

    Сўнгги йилларда бутун дунёни ҳайратда қолдирган “Паразитлар” фильмини яратишга илҳом берган бу асар Жанубий Корея киносининг энг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади. Сюжетга кўра, янги уйга кўчиб ўтган оила бошлиғи уй юмушлари учун хизматкор қизни ишга олади. Унинг рафиқаси икки фарзандини тарбиялаётган бўлади ва оқсоч қизга уй юмушларида ёрдам бериш вазифаси юклатилади. Аммо вақт ўтиши билан хизматкор бир вақтлар севгисига хиёнат қилган эркакдан қасос олиш учун қотилга айланади.

    “Деворлар шивири” (1998)

    Foto: IMDb
    Фото: IMDb

    Бир вақтнинг ўзида ҳам психологик триллер, ҳам ҳоррор фильм бўлган “Деворлар шивири” Жанубий Кореяда ҳарбий диктатура тугаганидан кейин намойиш этилди. Шу боис фильм ўша давр ижтимоий муаммоларига ҳам ишора қилади.

    Фильм воқеалари қизлар мактабида кечади. Бир ўқитувчи эски синф журналларида сирли ёзувларни кўриб қолади ва мактаб деворлари ичида кимнингдир руҳи яшаётгани ҳақида гумон қилади. Орадан кўп ўтмай, у сирли тарзда ҳалок бўлади. Мактабдаги қизлар эса аста-секин ўз тенгдошлари ва ўқитувчиларини таъқиб қилаётган ёвуз кучни сезиб қолади.

    “Конжиамдаги руҳий касалликлар шифохонаси” (2018)

    Foto: IMDb
    Фото: IMDb

    Мазкур фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда бир гуруҳ блогерлар машҳурликка эришиш учун ташландиқ Конжиам шифохонасида жонли эфир ўтказишга қарор қилади. Улар бино ичига киргач, кутилмаган ғайритабиий ҳодисалар бошланади: эшиклар ўз-ўзидан ёпилади, қоронғи хоналарда кимдир пайдо бўлиб йўқолади. Дастлаб шоу сифатида бошланган лойиҳа аста-секин ҳақиқий даҳшатга айланади.

    25 август, 14:15   Изоҳ (0)   804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Ўзбекистонда солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 25 август, 18:30

    Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:18

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:05

    “Манчестер Юнайтед” етакчисига Саудия Арабистонидан таклиф бор

    Спорт | 25 август, 18:04

    Юрак хуружини эрта аниқлашга ёрдам берадиган 6 та огоҳлантирувчи белги

    Лайфстайл | 25 август, 17:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.