• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Совет даврида яширинча нишонланган байрам: ҳайитнинг тарихига назар

    Ўзбекистон халқи асрлар давомида миллий ва диний қадриятларини асраб-авайлаб келган. Ислом анъаналарида алоҳида ўрин тутадиган Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) нафақат диний, балки ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, халқ орасида тинчлик, бирдамлик ва саховат рамзи сифатида нишонланган. Бироқ Совет даврида бу байрамларнинг очиқ равишда нишонлаш қийинлашди. Ушбу мақолада Ўзбекистонда Совет даврида ҳайит байрами қандай нишонлангани, СССР томонидан унга бўлган муносабат, диний маросимларнинг ўзгариши ва аҳолининг бу байрамни сақлаб қолиш йўллари таҳлил қилинади.

    Россия империяси даврида

    Марказий Осиёни босиб олиш даври (1860–1895 йиллар оралиғи)да Россия империяси маҳаллий аҳолининг норозилигини камайтириш мақсадида ислом институтларига нисбатан эҳтиёткорлик билан ёндашади. Масжидлар, мадрасалар ва қозилик судлари ўз фаолиятини давом эттиради.

    Шунингдек, аҳоли томонидан кенг нишонланадиган Ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларига расмий равишда рухсат берилган эди. Буни биз машҳур француз сайёҳи ва фотографи Гюго Краффнинг Самарқандга қилган саёҳати ва у туширган фотосуратларда яққол кўришимиз мумкин.

    1989 йилда нишонланган Қурбон ҳайит байрами 
    Фото: mytashkent.uz

    Гюго Крафф 1898 йилда Россия империясига саёҳат қилиб, кўп вақтини Самарқандда ўтказар экан, Ўзбекистон мусулмонлари Қурбон ҳайитини қандай нишонлаганини суратга олган. У Самарқанддаги кузатувлари ҳақида сўзлар экан шундай дейди:

    “Қурбон ҳайитнинг энг катта байрамлари Самарқанддаги Намозгоҳ масжиди боғида ўтказилади. Қурбон ҳайитида мусулмонлар ўз уйларида навбатма-навбат байрам дастурхонлари ёзадилар ва барчани меҳмон бўлишга таклиф қиладилар. Улар қаерга таклиф қилинсалар, ўша ерга бориб меҳмон бўладилар.

    Яхши ташкил этилган меҳмондорчилик – “қурбонлик” жуда қимматга тушади. Чунки маросимда сўйилган қўйдан ташқари, мўл-кўл дастурхон ҳам бўлиши керак. Ҳеч бўлмаганда, ўзингиз билан бир пуд (16 кг) буғдой уни нон учун, тўрт фунт гуруч, бир ярим килограмм кўк чой ва жуда кўп ширинликлар ҳамда қанд олиб боришингиз керак”, деб ёзган у.

    1989 йилда Гюго Крафф томонидан суратга олинган расм
    Фото: mytashkent.uz

    Худосизларнинг ҳокимиятга келиши

    1917 йилнинг октябрь ойида Россияда юзага келган инқилоб натижасида ҳокимиятга болшевиклар (ёки коммунистлар) келди. 1920 йилларнинг охирига келиб Марказий Осиёда ташкил этилган 5 та республика (Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон)ларида коммунистик партиянинг таъсир доираси мустаҳкамланди.

    Болшевиклар муқим ўрнашиб олгач, дин ва миллий қадриятларга қарши кураша бошлади. Америкалик тарихчи олим Адиб Холид ўзининг “Ўзбекистон таваллуди” (“Макинг Uzbekistan”) китобида ёзишича, 1927 йилда зиёлиларнинг қатағони билан бир вақтда мусулмон таълими ва шаръий судлар ҳам бекор қилинган. Шу билан бирга, вақф мулклари узил-кесил мусодара этилиб, масжид ва зиёратгоҳлар ёпилган, паранжига қарши кенг компания бошланиб кетган.

    “Партия наздида, синфий душманлар устидан ғалаба қолоқликни тугатиш билан чамбарчас боғлиқ эди ва 1927–1929 йил кампаниялари ушбу қолоқликка барҳам беришни ҳам кўзлади. Кенг тарқалган саводсизлик билан бир қаторда, “диний мутаассиблик”, аёллар паранжиси ва уйда ўтириши қолоқликнинг энг ёрқин кўриниши ҳисобланарди. Шуларга қарши шиддатли жанг бошланди”, дея ёзади у.

    Исломий муассасаларга қарши кураш уламоларга қарши хуружлар ҳамроҳ бўлади. 1920 йиллар мобайнидаги антиклерикализм (бу дин ва унинг вакилларини жамият ҳаётига, айниқса, сиёсатга ҳаддан ташқари аралашишига қарши бўлган мафкура ва ҳаракатдир — таҳр.) энди совет усулидаги атеистик тарғиботга айланиб кетади.

    Марказий Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасида Қурбон ҳайити. Тошкент, 1957 йил.
    Фото: Ўзархив

    1925 йилда Ўзбекистонда “Диний эътиқодга қарши курашувчи атеистлар ташкилоти” (“Союз воинствуюших безбожников”) тузилади. 1928 йилнинг ноябрь ойида эса Ўзбекистон Худосизлар биринчи конгресси ўтказилади. Бу ташкилот барча динларга, жумладан, Исломга қарши фаол кампаниялар олиб борди. Жумладан;

    • Исломий адабиётларни йўқ қилиш – Қуръон ва диний китоблар ёқиб юборилди ёки мусодара қилинди.
    • Динга қарши тарғибот – Динни масхара қилувчи ва уни танқид қилувчи рисола ва мақолалар нашр этилди.
    • Жамоат жойларида атеизм тарғиботи – Динни қораловчи очиқ маърузалар, кўргазмалар ва тадбирлар уюштирилди.

    1930 йилга келиб, бу иттифоқ (яъни худосизлар)нинг аъзолари сони олти миллионга етган эди. Бу эса анти-исломий тарғиботнинг қанчалик кенг тарқалганлигини кўрсатади.

    1917 йилда Совет Марказий Осиёсида тахминан 20 минг масжид мавжуд бўлган бўлса, 1929 йилга келиб бу рақам 4 мингдан кам бўлган. 1935 йилга келиб эса Ўзбекистонда атиги 60 дан кам масжид фаолият юритган.

    Диний масжидларнинг ёпилиши ва диний етакчиларнинг йўқ қилиниши ортидан жамоавий намоз ва ҳайит байрамлари нишонланиши тақиқланди. Натижада, ўлка мусулмонлари ҳайит байрамини очиқ нишонлашдан қўрқиб, уни хуфиёна равишда оилавий доирада ўтказа бошлади.

    Айрим жойларда, айниқса, ёши улуғ инсонлар диний байрамларни ўз маҳаллаларида кичик миқёсда нишонлаган. Гўшт тарқатиш, болаларга ширинлик бериш каби одатлар сақланиб қолган.

    Марказий Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасида Қурбон ҳайити. Тошкент, 1957 йил.
    Фото: Ўзархив

    Ўзгариш

    Иккинчи жаҳон уруши даврида (1939–1945) Совет ҳукуматининг диний сиёсат юмшади. Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин диндорларнинг кўмагини олиш учун православ черковини расмий равишда тан олади ва баъзи мусулмон диний ташкилотларига ҳам рухсат беради.

    Тарихчи Ихтиёр Эсанов “Дарё” журналисти билан суҳбатда, Сталиннинг бу ён бериши урушда Совет иттифоқининг мураккаб вазиятга тушиб қолгани билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтди.

    “Иккинчи жаҳон уруши даврида Сталиннинг динларга бўлган муносабати ўзгаради. Бу вақтга келиб болшевиклар диннинг катта қурол эканлигини тушуниб етди. Ислом дини билан бирга бошқа динларнинг фаолиятига рухсат берилган. Масалан, эшон Бобохон Ўрто Осиё муфтийси лавозимига тайинланган. Ҳатто у киши Сталин билан ҳам учрашган. Агар уруш бўлмаганида, болшевиклар динни жамият ҳаётидан бутунлай қўпориб ташлар эди”, деди Эсанов.

    1943 йилда СССРда Марказий Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси (САДУМ) ташкил қилинади. Бу қарор шу билан бирга мусулмонлар учун Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити каби диний байрамларни нисбатан эркин нишонлаш имкониятини беради. Яъни диний байрамларни нишонлаш расмий рўйхатдан ўтган диний бошқармалар доирасида мумкин этиб белгиланади.

    Ихтиёр Эсановнинг фикрича, болшевиклар коммунистик ғояларни араб давлатларига ҳам экспорт қилиш мақсадида урушдан кейинги йилларда Ислом динига муносабатни бир оз юмшатишган. Яъни диний байрамларни нишонлаш 30 йиллардагидек қаттиқ чекланмаган.

    Фото: Ўзархив

    Масалан, 1952 йилда Рамазон рўзаси СССР ҳудудида 25 майдан бошлаб тутилди ва Европа қисми, Сибир, Доғистон автоном совет социалистик республикаси (АССР) ва Озарбайжон ССРда 22 июнгача, Марказий Осиё ва Қозоғистонда эса 23 июнгача давом этган. Бу расмий ҳужжатларда ҳам қайд этилган.

    “1952 йилда Рамазон рўзаси СССР ҳудудида 25 майдан бошлаб тутилди ва Европа қисми, Сибир, Доғистон автоном совет социалистик республикаси (АССР) ва Озарбайжон ССРда 22 июнгача, Марказий Осиё ва Қозоғистонда эса 23 июнгача давом этди. Рамазон ойи тугагач, 23–24 июнь кунлари ҳайит байрами нишонланди. Қурбон ҳайити эса Европа қисми ва Сибирда 30 август (шанба куни), қолган ҳудудларда эса 31 август (якшанба куни) ўтказилди. Рамазон рўзасининг тутилиши ва ҳайит байрами ҳамда Қурбон ҳайитининг ўтказилишини назорат қилиш мақсадида Совет ҳукумати томонидан маҳаллий вакилларга иккита махсус кўрсатма йўлланди”.

    Лекин шундан бўлса-да, Совет ҳукумати аҳоли ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларининг аҳамиятини камайтиришга ҳаракат қилган. Буни 1952 йилда СССР ҳудудида Рамазон рўзасининг тутилиши ва ҳайит байрам ҳамда Қурбон ҳайитининг ўтказилиши бўйича ёзилган ҳисоботни ўқиш мумкин.

    “Маҳаллий партия ва совет ташкилотлари мусулмонлар орасида диний фаолликни кучайишининг олдини олиш, шунингдек, диндорларнинг иш тартибига путур етказишига қарши курашиш мақсадида турли ташвиқот ва тарғибот тадбирларини ўтказди. Хусусан, илмий-атеистик мавзуларда маъруза(масалан, рўзанинг зарарли экани ва Қурбон ҳайитининг тарихий келиб чиқиши ҳақида)лар, матбуотда диний эътиқодни заифлаштиришга қаратилган мақолалар чоп этилди, маҳаллий етакчиларни диний тарғиботни кучайтиришга қарши сафарбар этиш ташкил этилди”, дея ёзилган 1952 йилдаги ҳисоботда.
    Picture background
    Фото: pastvu.com

    1980 йилларнинг охири ва 1990 йиллар бошида, Совет Иттифоқи заифлашган пайтда диний эркинлик аста-секин тиклана бошлади. Ихтиёр Эсанов 80 йилларда ҳайит байрами аҳоли ўртасида қандай нишонланганини айтиб берар экан, бу вақтда байрам шаҳар марказида қисман нишонланганини, лекин тақиб кучли бўлганини айтиб ўтди.

    “Шаҳар марказларида ҳайит байрами қисман нишонланган. Чунки бу вақтда шаҳарлар коммунистларнинг асосий куч маркази бўлган. Айниқса, саноат марказларида. Лекин шунга қарамай маҳаллаларда байрам нишонланган. Мен эслайман, ёшлигимизда оиламиз билан байрам қилар эдик. Аммо бу кун давлат томонидан расман дам олиш куни сифатида белгиланмаган. Лекин шунга қарамай одамлар байрам қилар эди.

    Бироқ Юрий Андропов (1982 йилдан 1984 йилгача СССР Коммунистик партияси Бош котиби) ҳокимиятга келгач, динга қарши яна компаниялар бошланиб кетди. Масалан, Раъно Абдуллаева (у фаолияти давомида Ўзбекистон Компартиясининг мафкура бўйича котиби лавозимида ишлаган — таҳр.) Ўзбекистонда динга қарши амалга оширилган ишларни бошида турган. Ҳатто, қабристонда атайин мусиқалар қўйилган”

    Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ҳайит расман давлат байрами сифатида қайта нишонлана бошланди. Ўзбекистонда ҳайит байрамлари (Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити ва Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайити) 1991 йил 20 июньда расмий давлат байрами сифатида эълон қилинган.

    Бу ҳақда “Диний байрам – Рамазон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, мустақилликдан сўнг Ислом дини анъаналари ва қадриятларига эътибор кучайган даврда қабул қилинган муҳим қарорлардан бири ҳисобланади. Шу кундан бошлаб, ҳар йили ушбу байрамлар расмий равишда дам олиш куни сифатида нишонланади.

    29 март, 18:17   Изоҳ (0)   4509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳайит байрами#тарих#Ўзбекистон ССР#қадриятлар#Ислом

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    А Серия. “Аталанта” “Рома”дан устун келди. Элдор Шомуродов 85 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

    Спорт | 13 май, 07:29

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.