• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади

    “Янги Ўзбекистон” боғида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, барчани Наврўз айёми билан табриклади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

    Муҳтарам фахрийлар, қадрли ёшлар!

    Мунис опа-сингиллар, ҳурматли меҳмонлар!

    Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни қадимий ва ҳамиша навқирон байрам – Наврўзи олам билан чин юракдан самимий муборакбод этаман.

    Бугунги мунаввар кунни эл-у юртимиз билан тинч ва хотиржам кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

    Бу йилги Наврўз муқаддас рамазон ойида, унинг табаррук фазилатларига уйғун ҳолда ўтаётгани байрамга алоҳида руҳ, ўзгача файз ва қувонч бағишламоқда.

    Қалбларимиз шодликка тўлган шундай барокатли кунларда юртимиз мўмин-мусулмонларини, бутун ислом умматини рамазони шариф билан яна бир бор қутлаб, жамики пок ниятларимиз ижобат бўлишини тилаймиз.

    Хорижий мамлакатларда она юрт меҳри ва соғинчи билан яшаётган ватандошларимизни ҳам чин дилдан табриклаб, самимий тилакларимизни изҳор этамиз.

    Шундай шукуҳли ва улуғ кунлар барчамизга муборак бўлсин!

    Қадрли дўстлар!

    Наврўзи олам 3 минг йиллик давлатчилигимиз тарихида ўзининг беқиёс маънавий аҳамияти билан ҳамиша алоҳида эътибор топган буюк байрамдир.

    Ушбу бебаҳо айём ҳақида битилган илмий-тарихий ва бадиий асарлар шу қадар кўпки, улар ҳақли равишда миллий меросимизнинг ўлмас дурдоналарига айланган.

    Халқимиз асрлар давомида оғир ва машаққатли, синовли пайтларда ҳам бу байрамни олижаноб табиати ва қадриятлари билан асраб-авайлаб келгани чинакам мўжизадир.

    Наврўзнинг бетакрор гўзаллиги, инсонпарварлик руҳи ва теран фалсафаси глобаллашув даврида ҳам бутун башариятни ҳайратга солаётгани унинг азалий моҳияти ва ҳаётбахш кучидан далолат беради.

    Айниқса, инсоннинг табиат ва борлиқ билан уйғунлиги, яратувчанлик иштиёқи, ғайрат ва шижоати, ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва саховат каби олижаноб фазилатлари Наврўз тимсолида яна-да ёрқин намоён бўлади.

    Наврўз кунларида бобо деҳқонларимиз ризқ-рўзимиз, дастурхонимиз қут-баракасини ўйлаб, она заминга ўз меҳрини беради, мўл ҳосил олиш ниятида қаттиқ бел боғлайди.

    Шу маънода, Мир Алишер Навоий бобомизнинг “Деҳқонки, дона сочар, ерни ёрмоқ билан ризқ йўлин очар” деган сўзларида чуқур ҳаётий маъно мужассам.

    Кўнглимизда меҳнат ва ижод, уйғониш ва яшариш завқи тобора кучайиб бораётган мана шундай баҳорий лаҳзаларда миришкор деҳқон ва фермерларимиз, боғбон ва чорвадорларимизга алоҳида эҳтиром изҳор этамиз.

    Ҳеч шубҳасиз, юксак бунёдкорлик руҳи Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва жадал ўзгаришларнинг асл мазмуни ва эзгу ғояларига ҳамоҳангдир.

    Бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини юксалтириш йўлида қатъий қадамлар қўймоқдамиз.

    Юртимизда кўплаб замонавий саноат мажмуалари, инфратузилма ва логистика тармоқлари, автомобиль ва темир йўллар барпо этилмоқда.

    Бизнес, IT ва туризм соҳалари жадал ривожланмоқда.

    Минглаб янги иморат ва уй-жойлар, боғча ва мактаблар, олийгоҳлар, шифохоналар, маданият ва спорт масканлари бунёд этилмоқда.

    Шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун юртимиз қиёфаси тобора гўзал ва обод бўлиб бормоқда.

    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида диёримизда янги экологик муҳит яратилмоқда.

    Ҳар йили миллионлаб кўчатлар экиш, яшил боғлар барпо этиш, ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш каби юксак экологик маданий қадриятлар кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланмоқда.

    “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури доирасидаги улкан ишларимиз бу жараёнларни яна-да юқори босқичга олиб чиқишига аминман.

    Маълумки, халқимиз қадимда Наврўзни “йил боши” деб атаган. Биз ҳам аждодларимиз каби шу ажойиб кунда яхши ниятлар қиламиз:

    Шарқона Янги йилимиз қутлуғ келсин, дарёларимиз сувга, омборларимиз ҳосилга тўлсин!

    Бунёдкор қурувчиларимиз, азиз ва мўтабар устоз-мураббийларимиз, фидойи шифокорларимиз, иқтисодиётимиз таянчи бўлган ғайратли тадбиркорларимиз, юртимиз посбонлари ҳамиша соғ-омон бўлсин!

    Олдимизга қўйган баланд марралар ва улуғ режалар тўлиқ рўёбга чиқсин!

    Муҳтарам юртдошлар!

    Наврўз – ёшлик ва шижоат айёмидир.

    Ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимиз Янги Ўзбекистоннинг илғор ва қудратли кучига айланиб бораётганига барчамиз гувоҳмиз.

    Азму шижоатли, истеъдодли фарзандларимизнинг дадил ва мардона ҳаракатлари бутун дунёда катта акс-садо бераётгани бизни бениҳоя қувонтиради.

    Бугун мамлакатимиздаги юқори технологик корхоналарни бошқараётганлар – асосан билимли ва малакали ёшларимиздир.

    Тадбиркорлик ривожига янги куч ва шиддат бераётган ҳам ақл-идрокли, серғайрат ва ишбилармон ўғил-қизларимиздир.

    Сарҳадларимизда доимо сергак турган аскар ва офицерлар ҳам мард ва жасур ўғлонларимиздир.

    Илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат соҳаларида ватанимизни дунёга тараннум этаётганлар ҳам ёшлардир.  

    Хусусан, юртимизни жаҳонга машҳур қилишда ёш спортчиларимизнинг алоҳида ўрни ва ҳиссаси бор.

    Халқимизга ҳар томонлама муносиб бўлган бундай навқирон авлодимизга шон-шарафлар бўлсин!

    Азиз фарзандларим, сизлар ватанимиз осмонида ёрқин юлдузлар бўлиб порлайдиган вақт келди.

    Бу улуғ мақсад йўлида мана шу Наврўз фаслида таваллуд топган Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Зулфияхоним, Озод Шарафиддинов, Абдулла Орипов каби мутафаккир зотлар сизлар учун чинакам ибрат намунасидир.  

    Юртимиздаги беқиёс имкониятларни амалий натижаларга айлантириш учун тинимсиз ҳаракат қилинг!

    Қаерда бўлманг, қайси соҳада ишламанг, миллий қадриятларимизга, ўзлигимизга, Ватанимизга муносиб ва содиқ бўлинг!

    Ҳеч қачон унутмангки, ортингизда салкам 38 миллионлик буюк халқ, президент турибди. 

    Сизларга доимо омад ва зафарлар ёр бўлсин!

    Ҳурматли байрам иштирокчилари!

    Наврўзнинг бетакрор сеҳру жозибаси, энг аввало, тўққиз ярим мингга яқин маҳалламизда ўтказилаётган халқ сайилларида, байрам тантаналарида ўз ифодасини топади.

    Кўп минг йиллик анъаналар ва замонавий қадриятларимизни ўзида мужассам этган маҳалла тизимининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.

    Айниқса, турли муаммо ва масалаларни маҳалланинг ўзида ҳал этаётганимиз ислоҳотларимиз халқчиллиги ва натижадорлигини кескин оширмоқда.

    Зеро, ёшлар тарбияси, осойишталикни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий ҳимоя ва хотин-қизлар фаоллигини кучайтириш, экология ва ободлик каби бири-биридан муҳим вазифалар маҳалла еттилиги тизими орқали самарали ечим топмоқда.

    Маълумки, бу йил юртимизда маҳалла раислари сайловлари бўлиб ўтади.

    Халқимиз ушбу масъулиятли жараёнда  фидойи ва ватанпарвар юртдошларимиз учун овоз беради, деб ишонаман.

    Маҳаллаларни ҳар томонлама ривожлантириш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади.

    Фурсатдан фойдаланиб, эртага – 22 март куни мамлакатимизда кенг нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни билан барча юртдошларимизни, маҳалла фаолларини самимий табриклаб, уларнинг шарафли фаолиятида улкан ютуқлар тилайман.

    Қадрли ватандошлар!

    Наврўз азалдан халқимизнинг миллий ва умумбашарий қадриятларга, дунёвий давлат тамойилларига, бағрикенглик, чин дўстлик ва ҳамкорлик ғояларига содиқлигининг яққол рамзидир.

    Бу айём юртимиздаги барча миллат ва элат вакиллари учун севимли, том маънода умумхалқ байрамига айланган.

    Мана шу қувончли лаҳзаларда бутун халқимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман:

    бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, 

    қудратимиз – Ватанга меҳр ва садоқатда, 

    ютуғимиз – ўзимизга бўлган юксак ишончимизда!

    Наврўз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилгани бизга алоҳида мамнуният бағишлайди.

    Наврўзи олам ҳозирги кунда барча элу элатларни, жумладан, Марказий Осиё халқларини янада жипслаштирмоқда.

    Бугунги имкониятдан фойдаланиб, бепоён минтақамизда яшаётган жамики соф ниятли инсонларни эл-юртимиз номидан қизғин табриклайман.

    Том маънода дўстлик, қардошлик ва ҳамкорлик маконига айланаётган минтақамиз ҳамиша тинч бўлсин, ҳамиша гуллаб-яшнасин!

    Шу ўринда минтақамизнинг ҳурматли зиёлилари, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт намояндаларига мурожаат қилиб айтмоқчиман.

    Азиз дўстлар, сизлар ноёб истеъдодингиз, ақл-тафаккурингиз билан азалий қардошлигимизни, муштарак қадрият ва урф-одатларимизни, эзгу интилишларимизни тараннум этадиган асарлар яратиб,

    ёшларимизни айни шу руҳда тарбиялашга ҳисса қўшсангиз, халқларимиз сизлардан албатта миннатдор бўлади.

    Бундай баркамол ижод намуналари бугунги таҳликали даврда элларимиз, айниқса, ёш авлодларимизга мустаҳкам маънавий қалқон бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

    Шу ой охирида қадимий Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг уч томонлама учрашуви мана шу йўлда яна бир амалий қадам бўлади, деб ишонаман.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрамимизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларини, барча дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини Халқаро Наврўз куни билан самимий қутлаймиз.

    Мамлакатларингиз ва халқларингизга дўстлик саломини йўллаймиз.

    Муҳтарам ватандошлар! 

    Ушбу унутилмас, дилбар лаҳзаларда сиз, азизларни, барча-барча юртдошларимизни Наврўз байрами билан яна бир бор қутлайман.

    Ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик, бахту саодат ва файз-у барака тилайман!

    Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!

    Наврўзи олам муборак бўлсин!

    21 март, 10:36   Изоҳ (0)   2408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Наврўз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Метродаги транспорт вазири, “пешеход”дан ўтолмаётган Адҳам Икромов: Тошкентда “Автомобильсиз кун” тадбири бўлиб ўтмоқда

    29.03.2024, 13:19

    Ўзбекистонда авиа, темирйўл ва автобус чипталарини ягона онлайн платформадан олиш имкони яратилади

    23.07.2024, 12:24

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    “Ҳар бир ёш тоифасидаги инсон боғда ўз жойини топа олсин” – президент қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    11.12.2024, 19:44

    Фото: “Дарё”дан 2024 йилнинг эътиборга молик суратлари

    30.12.2024, 21:08

    Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркиби тасдиқланди

    31.12.2024, 10:07

    Ҳиндистонлик рақибасининг қўлини сиқмагани ортидан танқидларга учраган Нодирбек Якуббоев, Андижонда 11 ёшли қизини калтаклаб ўлдирган эркак, ҳаракатланиш 3 ойга тў...

    27 январ, 22:45

    Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали мулоқот қилди 

    18 март, 16:02

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан “Марказий Осиё плюс” форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди

    18 март, 17:18

    Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    18 март, 17:46

    Тошкентда якунланган иситиш мавсуми, “Ташаббусли бюджет”дан четлатиладиган айрим лойиҳалар, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган Temu маркетплейси: 18 мартнинг энг...

    18 март, 23:15

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан муҳим форум ва анжуманларни ўтказиш масаласини муҳокама қилди

    19 март, 17:10

    Маоши ошириладиган боғча ва мактаб директорлари, наркотик модда билан қўлга тушган “Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах филиали директори, экофаоллар учун таъсис эти...

    19 март, 23:35

    Ўзбекистонда Кичик бизнес уюшмаси ташкил этилади 

    20 март, 09:06

    Президент Тошкентда қурилган High Town City мажмуасини бориб кўрди

    20 март, 14:43

    “Буюк ипак йўли”дан ТТЗ даҳасигача 10 та метро бекати қурилади

    20 март, 14:59

    Зеленский урушни ҳозирги тўқнашув чизиғи бўйлаб тугатишга қарши чиқди

    20 март, 16:00

    Шавкат Мирзиёев Бектемирдаги мактабда бўлиб, педагоглар билан мулоқот қилди (фото)

    20 март, 17:12

    Жиззах вилояти ҳокимлиги бюджет тақчиллигига қарамай, 1,8 млрд сўмга Tahoe ва Traverse автомобилларини сотиб олмоқчи

    20 март, 17:30

    Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги янги боққа кўчат экди (фото)

    20 март, 17:16

     Шавкат Мирзиёев маҳаллаларнинг бирида сумалак сайлида қатнашди (фото)

    20 март, 18:16

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев икки мамлакатнинг биродар халқларини Наврўз билан қутлади

    20 март, 19:19

    Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олиниши оқибатида 2,7 млрд сўм зарар етказилди

    20 март, 20:20

    Португалия президенти парламентни тарқатиб юборди ва янги сайлов муддатини белгилади 

    20 март, 20:05

    Халқаро Олимпия қўмитасига илк маротаба аёл киши президент этиб сайланди

    20 март, 21:41

    Андижонда бир йилда қанча мансабдор коррупция ортидан жавобгарликка тортилгани очиқланди

    20 март, 23:15

    Жиззахда содир бўлган аянчли ЙТҲ, асосий ставкани 0,5 фоиз бандга оширган Марказий банк, ТТЗ даҳасигача қуриладиган метро бекатлари: 20 мартнинг энг муҳим хабарлар...

    20 март, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.