• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 1 апрелдан қандай ўзгаришлар кучга киради? 

    Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 апрелдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Қуйида ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришларни тақдим этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар қўшимча рағбатлантирилади

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ходимларига:

    • 1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
    • 3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
    • 5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
    • 10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
    • 15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
    • 20 йилдан юқори — 1,5.

    Шунингдек, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларига:

    • 1 йилдан 3 йилгача — 0,15;
    • 3 йилдан 5 йилгача — 0,3;
    • 5 йилдан 10 йилгача — 0,45;
    • 10 йилдан 15 йилгача — 0,6;
    • 15 йилдан 20 йилгача — 0,75;
    • 20 йилдан юқори — 1,0 коэффициентларда ҳар ой устамалар тўланади.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади

    Даромадидан қатъий назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчиси бўлади. Бунда солиқ органлари Онлайн-НКТ, ЭҲФ ва бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида ҚҚС ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантиради.

    Тадбиркорларга айрим ҳуқуқбузарликлар учун биринчи марта огоҳлантириш берилади

    Солиқ органлари ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, биринчи марта огоҳлантириш берилади. Огоҳлантиришдан кейин уч кун ичида солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаганлиги ёки такроран аниқланганлиги сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлади.

    Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан бюджетга тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

    2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан бюджетга тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи ҳар ойнинг 25-санасига қадар қайтарилади. Бунда ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ва тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши керак.

    Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун грантлар ажратилади

    Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.

    Хусусан, камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифалари бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача миқдорда грантлар ажратиш белгиланган.

    Ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга берилади

    “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга берилади. Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

    Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати Республика бўйлаб жорий этилади

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    1 апрелдан кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати Республиканинг барча ҳудудларида жорий этилиши режалаштирилган. Ўзгалар парваришига муҳтож, ўзи ҳаракатлана олмайдиган, кун давомида ҳаётий зарур эҳтиёжларини қила олмайдиган шахсларга қараб бериш орқали, ушбу шахсга қараб туриш билан банд бўлиб қолган меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини ишлаш имкониятини яратиш. Бунда оилани фаровонлик даражасини оширишга кўмаклашилади.

    Айрим қоғоз шаклидаги маълумотномалар ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади

    Қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари “Ижтимоий карта” ахборот тизимидан тақдим этилади:

    • шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш. Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;
    • огиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;
    • кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар.

    Спорт ва санъат тўгаракларига мунтазам қатнашаётган ёшлар рағбатлантирилади

    Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади. Хусусан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш белгиланган.

    Бунда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг "ERP-спорт" ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.

    Шунингдек, жамғарма ҳисобидан 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентар, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш учун маблағлар ажратилади.

    “Инвестор кунлари” ўтказилади

    Ҳар ойда 1 та ҳудудда “инвестор кунлари” ташкил этилади. Бунда ҳудуддаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик дастурлари ҳам йўлга қўйилади.

    Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясининг айрим функциялари давлат тибиёт муассасаларига ўтказиш орқали тугатилади

    Фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

    Шунингдек, ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади ҳамда ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади;

    Бундан ташқари, 18 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилашда ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, шунингдек, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.

    “Иқтидор мактаб ансамбли” ресублика танлови ўтказилади

    “Турон” мактаб театрининг ижобий тажрибаси асосида умумий ўрта таълим мактабларида “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади.  Шунингдек, жамоалар ўртасида  ҳар йили миллий ва жаҳон мусиқаси йўналишлари бўйича “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади. Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

    30 март, 14:41   Изоҳ (0)   7624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #нималар ўзгаради

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    28.08.2023, 13:12

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    29.09.2023, 10:01

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

    29.10.2023, 10:35

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 декабрдан нималар ўзгаради?

    29.11.2023, 11:28

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 январдан нималар ўзгаради?

    28.12.2023, 09:41

    1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

    01.01.2024, 13:45

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради? 

    27.01.2024, 16:05

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан нималар ўзгаради?

    27.02.2024, 08:56

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    26.03.2024, 11:07

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

    25.04.2024, 12:55

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

    27.06.2024, 12:10

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 августдан нималар ўзгаради?

    31.07.2024, 13:44

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    01.09.2024, 09:00

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

    01.11.2024, 09:12

    Бош режа тасдиқланди: кeлгуси 20 йилда Тошкент шаҳрида нималар ўзгаради?

    27.12.2024, 12:45

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан нималар ўзгаради?

    1 март, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди 

    Дунё | 8 август, 10:46

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.